Ўзбекистондаги деярли барча ҳокимликлар 2023 йил бюджетини жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди
Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятлари, туманлари ва шаҳарлари ҳокимликлари 2023-йилга мўлжалланган бюджетларни солиқ тўловчилар фикрини ҳисобга олмасдан ўтган йил охирида ва янги йил бошида тасдиқлашди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” ҳокимликлар қарорлари эълон қилинадиган “E-Qaror” портали ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Бюджет лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига фақат Андижон шаҳри ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари томонидан жойлаштирилган. Бироқ, биринчи минтақада бюджет 31 декабрда, иккинчисида эса 30 декабрда тасдиқланган, гарчи муҳокама қилиш муддати 4 январгача белгиланган бўлсада.
Қолган ҳокимликлар 2023-йил учун бюджетларни ўтган йил охирида ёки янги йил бошида қабул қилган. Масалан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 29-декабрда, Наманган вилояти 30-декабрда, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши 4-январда мазкур ҳужжатни маъқуллаган.
Ўтган йилларда айрим ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджетлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди.
https://t.me/uzhookreport

😱2🐳1
Ҳар бир жамиятда бўлгани каби бизнинг жамиятимизда ҳам кўп ҳам очиқланмайдиган мавзулар бор. Мавҳумлик эса, албатта, ўз изидан тушунмовчиликлар, баъзан эса нотўғри ҳаракатларни келтириб чиқаради. Айниқса, тиббиётга оид мавзуларда.
Бугунги мақолада ана шундай одатда ёпиқ қолиб кетадиган мавзулардан бири — климакс тўғрисида журналистимиз Гулираъно Мусаева соҳа мутахассиси, тажрибали гинеколог Дилдора Мамадалиева билан суҳбатлашади.
http://uz.hook.report/2023/01/menopauza/

❤3🔥2🤔1😱1
Қишки таътилга нима бўлди?
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши кутилаётганлиги ҳақида хабар январ ойининг илк пайшанбасида маълум қилинди ва кенг омма эътиборини тортди. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудига совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши, 9-11 январ кунлари кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилиши ва 10-15 январ кунлари Республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилаётганлиги айтилди.
Кейинроқ, ўша куннинг (5-январ) ўзида Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида таътил муддати 17 январга қадар узайтирилиши хабар қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматлари томонидан маълум қилинган.
ЎзА қайд этишича, ўқув машғулотлари бошланиш санаси қилиб 18 январ чоршанба куни кўрсатилган.
Айтиш жоизки, об-ҳаво прогнозлари деярли ўзини оқлади. Аммо, бир неча кун ўтиб, аниқроғи 10-январда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий ва профессионал таълим муассасаларида дарс жараёнларининг 11-январдан босқичма-босқич бошланиши билдирилди. Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёноти билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнларини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилган.

😁3👏2😢2😱1
Прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага эса — 11 йил беришни сўради
Ўтган йил ёзида содир бўлган Қорақалпоғистон воқеалари бўйича Бухорода бўлиб ўтаётган судда гумондор, журналист Даулетмурат Тажимуратовга умумлаштирилган ҳолда 18 йил, журналист Лолагул Каллихановага эса — 11 йил қамоқ жазосини бериш сўралди.
Айблов хулосаларига кўра, Жиноят кодексининг 159-модда «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш», 244-модда «Оммавий тартибсизликлар» ҳамда 244−1-модда «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш». — моддалари асосий ҳисобланади.
Шунингдек, прокуратура томонидан қолган судланувчиларга 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини бериш сўралган. Фақат икки киши — Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини бериш сўралган.
Суд жараёнлари ҳақида Хук олдинроқ ҳам маълумот берган эди.
@uzhookreport

👎2👍1🔥1
Ўзбекистонда "свет"дан қарзи борлар совуқда тармоқдан ажратилмайди — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Ташкилот матбуот хизмати совуқ кунлари истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида аҳоли хонадонлари қарздорлик сабаб электр таъминотидан узилмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, айни кун ҳолатига кўра қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмаслиги таъкидланган.

👍2🤔2🔥1
Истеъфо ⚡
Бугун Президент ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқҳўжаев лавозимидан озод этилди.
“Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказяпман” — Шавкат Мирзиёев.

👏2🎉2🥱2
Шовқин шаҳарларнинг ажралмас хусусиятларидан бири. Айниқса ҳозир унинг турлари ҳам анча кенгайган. Маълумотларга кўра келгусида шовқиндан азият чекувчилар сони дунё аҳолисининг салмоқли қисмини эгаллайди. Меьёридан ортиқ шовқин эса инсон соғлиғига зарарли.
Бугунги мақолада Мурод Нажмиддинов шовқин ва у билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида сўз юритади.
http://uz.hook.report/2023/01/noise/
https://t.me/uzhookreport
Бугунги мақолада Мурод Нажмиддинов шовқин ва у билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида сўз юритади.
http://uz.hook.report/2023/01/noise/
https://t.me/uzhookreport
🔥1😱1
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Республика махсус комиссияси Тошкент шаҳридаги кичик транспорт ҳалқаси ичида, шунингдек, Нукус ва бошқа вилоят марказларининг айрим кўчаларида ҳамда Урганч ва Наманган шаҳарларининг барча йўлларида автотранспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлигини 70 км/соатдан 60 км/соатгача пасайтирди.
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди. Ҳаракат тезлигига чеклов киритилган ҳудудлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
https://t.me/uzhookreport
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди. Ҳаракат тезлигига чеклов киритилган ҳудудлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
https://t.me/uzhookreport
👍3🔥3👏1
Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди
Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати ўз саҳифасида хабар берди. Маълум қилинишича, аномал совуқ даврида Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшни Республикадан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилган.

😱1
Толибон Ўзбекистонни мамлакатга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмасликка чақирди
Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки Ўзбекистонни мамлакатлар ўртасидаги келишувга мувофиқ электр энергияси етказиб беришга чақирди.
«[Ўзбекистон] Da Afghanistan Breshna Sherkat га 400 мегаваттдан ортиқ энергия етказиб бериш бўйича берган ваъдасига содиқ қолиши керак. Улар электрни ўчириб қўйишди, одамлар эса муаммоларга дуч келишмоқда», — дея билдирган Афғонистон ТИВ раҳбари.
Кобул аҳолиси хабарларига кўра, Афғонистон пойтахтида чироқлар сўнгги бир-икки ҳафтада кунига бир неча соатгина ёқилган.

🤣2😱1
Ўзбекистон Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади
«Газпром» матбуот хизматининг маълум қилишича, компания бошқаруви раиси ва директорлар кенгаши раисининг ўринбосари Алексей Миллер ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалалари кўриб чиқишган ва якунда Алексей Миллер ва Журабек Мирзамахмудов газ саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги «йўл харитаси» ни имзолашган.

👎3👍1🤔1😱1🤬1
Энергетика вазирлиги «Газпром» компанияси билан имзоланган газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» ҳақида расмий маълумот берди
Билдирилишича, «Йўл харита» сига мувофиқ томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни келишиб олган. Табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартлар эса ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг муҳокама қилиниши айтилган.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, олиб борилган музокаралар ҳамда «Йўл харитаси» да Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда (бошқарув ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда) ички бозорга табиий газни зарур миқдорларда етказиб бериш мақсадида қилинган.
Шунингдек, келгусида «ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда» амалга оширилиши ва натижалар ҳақида доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилиши келтирилган Вазирлик хабарида.м
Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш керакки Энергетика Вазирлиги томонидан берилган ушбу хабарда барча тафсилотлар тўлиқ очиқланмаган.

🤔1
Тарихда ўтган буюк шахслар ҳақида кўп эсланади. Уларнинг қилган ишлари, қийин дамлардаги ташаббускорлиги ва мураккаб ҳаёт йўллари ўқувчини илҳомлантиради. Бу шахс аёл киши бўлганида эса, диққатимиз яна бир карра ошади. Бугунги мақола ана шундай диққатга сазовор шахслардан бири, аёл — Берта фон Зутнерга бағишланади.
Журналистимиз Гулираъно Мусаева бизни Бертанинг ҳаёт йўли, ундаги қарама-қаршиликлар ва уни катта шахсга айлантирган ишлари билан таништиради.
http://uz.hook.report/2023/01/bertha-von-suttner/

👍2😱1
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида экология бўйича ўзаро англашув баёноти, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилиши ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.
https://t.me/uzhookreport
https://t.me/uzhookreport
🤔1😱1