Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг Россияга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилади
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги минтақа иқтисодиётларининг Россияга қарамлигини камайтиришга қаратилишини айтиб ўтди.
Элчи, шунингдек, Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларининг шерикларни танлаш эркинлигига интилишида уларни қўллаб-қувватлашини эслатди.
«Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги роли муҳим, чунки биз Ўзбекистонни Марказий Осиёда кўпроқ таъсир, янада кўпроқ ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорлик олиб бориш учун ўзига хос локомотив сифатида кўрамиз. Ўзбекистон нафақат ўз чегаралари хавфсизлиги, балки қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан ҳам манфаатдор», — таъкидлайди Шарлотта Адриан.
Илгари Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги асосан қишлоқ хўжалигига қаратилган бўлса, бугунги кунда самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформация, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва энергия самарадорлиги устувор йўналишлар ҳисобланади.
https://t.me/uzhookreport

⚡1🔥1👏1
Кеча, 2022 йилнинг 20 декабрь санасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган навбатдаги Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Биз мурожаатномада янраган таклиф ва режалардан бир қанчасини саралаб олиб, яхлит матн ҳолида сизлар билан бўлишмоқчимиз.
Мурожаатномада суд-ҳуқуқ тизимига оид ислоҳотлар, энергетика соҳасида қилиниши кўзда тутилган ўзгаришлар, 2023 йил учун таълим соҳасидаги янгиликлар ва бошқа муҳим бандлар билан танишишингиз мумкин.
http://uz.hook.report/2022/12/murojaatnoma/

👎2👍1🔥1👏1😱1
🏢 Бўш турган давлат мулки сотилади ёки ижарага берилади
Давлат бошқармалари ва маҳаллаларнинг бўш турган кўчмас мулклари уларнинг розилигисиз ижарага берилади ёки сотилади, дейилади Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) хабарида.
Бу қурилиши тугалланмаган ва бўш турган мулкларга ёки майдонининг ярмидан камидан фойдаланиладиган мулкларга таъсир қилади.
ДАБА бўш турган биноларни аниқлаш учун мунтазам равишда бинолар рўйхатини олиб боради. Шундан сўнг, агентлик балансида бино жойлашган бўлимга огоҳлантириш юборади. Агар кейинги уч ой ичида баланс эгаси бинодан самаралироқ фойдаланишни бошламаса, у кимошди савдосига қўйилади.

👍1🔥1👏1😱1
Ўзбекистон 11 ойда ҳориждан қанча автомобил импорт қилгани маълум қилинди 🚗
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 702,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 27 526 та енгил автомобил импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 4371 тага кўп дегани.
Мамлакатлар кесимида Ўзбекистон 11 ой давомида 33 та давлатдан енгил автомобиль импорт қилган. Қуйида улардан айримлари.
Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 10 071 та
Корея – 8531 та
Қозоғистон – 6395 та
Россия – 1499 та
АҚШ – 491 та
Япония – 151 та
БАА – 127 та
Германия – 122 та

😱1
Ижод жараёни ён-атрофдан кучли таъсирланади. Ҳар бир даврдаги ижтимоий-сиёсий ёки экологик жараёнлар ўша давр санъатига таъсир қилади, унда аксланади. Бугун яратилаётган асарларда эса, бизнинг бугунимиз муҳрланажак.
Биз бугунги мақолада санъатнинг нозик бир тури бўлган, тасвирий санъат намуналарига тўхталмоқчимиз. Журналистимиз Дилбар Ҳайдарова ҳозирги кунимиз рассомлари билан ижод намуналари ҳақида суҳбатлашади ва жараённи биз билан бўлишади.
http://uz.hook.report/2022/12/painting/

❤1👍1🔥1👏1😱1
Расул Кушербаевнинг истеъфоси, Ўзбекистондаги ҳамёнбоп уйлар, Xiaomi инқирози, пахта саноатидаги ўзгаришлар ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.
https://t.me/uzhookreport
https://t.me/uzhookreport
👍1🔥1👏1😱1
Ўзбекистонда ўсадиган лолаларнинг 24 тури Халқаро Қизил китобга киритилган — Дунё
Лола (Tulipa L.) ўсимлик туркуми сифатида Хитой ғарбидан тортиб то шарқий Европа ҳудудларигача бўлган заминда ўсади. Марказий Осиё ушбу ажойиб ўсимликнинг тарқалиш ва биохилма-хиллик маркази ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда лолаларнинг 33 тури мавжудлиги аниқланган.
Кейинги вақтларда республикамизда кўпгина ноёб ўсимликлар қатори лола турларига ҳам антропоген (инсон фаолиятига оид) омилларнинг салбий оқибатлари ўз таъсирини ўтказмоқда. Натижа ўлароқ 19 та лола тури Ўзбекистон Қизил Китобига (2019) киритилган. Тадқиқот натижаларига кўра, лола популяциялари Ўзбекистонда қисқариб бораётганлиги аниқланган. Қизил Китобга киритилган лола турларининг бештаси умуман муҳофаза қилинмайдиган ҳудудларда учрайди.
Хабарда келтирилишича, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон лолаларини муҳофаза қилиш бўйича Буюк Британиянинг Кембридж университети ва Кью Қироллик Ботаника боғи, Флора ва Фауна халқаро ташкилоти, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Фанлар академиялари ботаника ва ўсимликларни муҳофаза қилишга ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари иштирокида илмий гуруҳ тузилган.

Мигрантларнинг сезиларли оқими ижарадаги уй-жойлар нархига таъсир қилаётгани ҳақида сўнгги пайтларда кўп эшитяпмиз. Вазиятдан фойдаланиб пул ишлаб олиш ҳаракатида бўлганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, бундай ҳолатларда қонуний томонлама тўғри ҳаракат қилиш масалага ечим бўла олади.
Бугунги мақолада журналистимиз Амаль Хайдарова Тошкент шаҳар адвокатлар ассоциацияси АСТУС ПРАВО адвокати Роман Куняшев билан биргаликда ижара нархининг нотўғри тарзда кўтарилиши ва шунга ўхшаш ҳолатларда ижарачининг қандай ҳуқуқлари борлиги ва нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида суҳбатлашади.
http://uz.hook.report/2022/12/problems-of-rental-apartments/

🔥2❤1😱1🕊1
Байрам кунларида истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш учун зарур чоралар кўрилди — Энергетика вазирлиги ⚡️
Вазирлик Матбуот хизмати хабар беришича, тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар раҳбарлари иштирокида байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан йиғилиш ўтказилган.
Унда Янги йил байрами кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича корхоналарга зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан:
«Биринчи навбатда, нефт-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилди.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.
Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.
Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн квт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.
Таъкидлаш керакки, байрам кунлари, жумладан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари ва бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтади. Шу муносабат билан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади.
Агар, тармоқларда носозлик ҳолатлари юзага келадиган бўлса, ҳудудлар бўйлаб электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1200 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайдилар.» — Энергетика вазирлиги.
Шунингдек, Вазирлик берган хабарда байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмаслиги маълум қилинган ва истеъмолчилар ушбу ресурслар учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Уларгача бўлган даврни эса гўёки унутиб юбордик. Бунга, албатта, бир қанча сабаблар мавжуд. Кундалик контентга бўлган эҳтиёжимизни тўлдириш, янгиликларни билан бизни чалғитиб туриш, янги маълумотлар билан миямизни озиқлантиришни улар яхши епламоқда.
Бугунги мақолада Лазиз Холиёров ўзбек аудиторияси орасида кенг фойдаланиладиган ижтимоий тармоқлар ва улардан фойдаланишда шаклланган тутимларимиз ҳақида сўз юритади.
http://uz.hook.report/2022/12/social-networks/

😱2🤔1
Тугаётган 2022 йил турли жиддий ҳодисаларга жуда бой бўлди. Европанинг қоқ марказидаги уруш, "абадий" қиролича Елизавета II нинг ўлими, юртимизда йил бошидаги катта блэкаут ва йил охиридаги энергетик инқироз, буларнинг ҳаммасини тўхтамай санайвериш мумкин. Шу билан бирга, бу йил илм-фанда ҳам қатор муҳим, баъзан эса, шубҳасиз, тарихий воқеалар рўй берди.
Физик Рустам Ашуров бугунги мақоласида ўтган йилнинг 10 та энг муҳим илмий натижаси билан бизни таништиради.
http://uz.hook.report/2022/12/science-digest-2022/
https://t.me/uzhookreport
Физик Рустам Ашуров бугунги мақоласида ўтган йилнинг 10 та энг муҳим илмий натижаси билан бизни таништиради.
http://uz.hook.report/2022/12/science-digest-2022/
https://t.me/uzhookreport
❤1👍1🔥1👏1😱1
Якунлаётган йил юмшоқ қилиб айтганда оддий бўлмади. Кўплаб воқеалар ва уларнинг фонида турли инқироз-у низолар бу йилни мураккаблаштириб берди. Йилнинг энг эсда қоларли воқеалари эса, рус-украин низоси, урушнинг бошланиши, Хитой-Ақш муносабатларидаги тарангликлар, Тошкентдаги экология боғлиқ муаммолар ва Нобел мукофоти совриндорларининг ютуқлари кабилар бўлди дейиш мумкин.
Бугунги йил дайджестида Лазиз Холиёров ўтаётган йилнинг энг муҳим воқеалари билан бўлишади.
http://uz.hook.report/2022/12/digest-of-the-year-2022/