ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
⚡️Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради

Kun.uz” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқовнинг Ашхободга сафари чоғида томонлар кунига қўшимча 20 миллион куб метр газ етказиб беришга келишиб олдилар (жами 1,5 миллиард куб метр уй жойга)

Ҳук Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон қўшни давлатлардан энергия ресурсларини харид қилишни кўпайтириш, шунингдек, аҳоли ва уй-жой коммунал хизматлари учун газ таъминотини кунига 5 миллион кубометрга етказиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида олдинроқ ҳам ёзган эди

https://t.me/uzhookreport
1🔥1👏1
Инсон ўз ҳаёти давомида турли психологик муаммолар билан тўқнашади ва улар билан ҳисоблашишига тўғри келади. Жамият миқёсида эса бу турли рангларда аксланади. Мана шундай ўзига хос психологик муаммолардан бири — шахсият бузилишидир. У турлича бўлиши, баъзан пайқалмаслиги, катта шахсларда учраши ва турли натижалар бериши мумкин.

Бугунги мақолада журналистимиз Жавоҳир Эргашев шахсият бузилишлари ва унинг турларини психологик жиҳатдан таҳлил қилади.

http://uz.hook.report/2022/12/personalities/

https://t.me/uzhookreport
🔥2😱21👍1
Европарламентдаги коррупция иши, РФ даги блокланаётган сайтлари, Ўзбекистонда 50 дан ортиқ тотализаторлар фаолиятига чеклов қўйилиши, электр энергиясининг ўчирилиш жадваллари ҳақида  ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
🔥1
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авиарейсларда ўзгаришлар кузатилмоқда 🌫

Uzbekistan Airports
бугун, 19 декабрь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир-нечта аэропортлар фаолиятида чекловлар юзага келганлигини маълум қилди. Ноқулайликларнинг асосий сабабларидан бири сифатида қалин туман кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, Наманган ҳалқаро аэропортидан ҳаво кемаларининг учиши ва уларни қабул қилиш вақтинча чекланган. Шунингдек, Тошкент ҳалқаро аэропорти ҳам ҳозирда ҳаво кемаларини қабул қилмаяпти.

Ноқулай об-ҳаво шароити бир-нечта рейсларнинг учиш графикларига ҳам таъсир қилган. Жумладан, бортида 214 нафар йўловчиси бўлган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY614 (Москва — Тошкент) рейсининг ва HY426 (Деҳли — Тошкент) рейсининг Бухоро муқобил аэродромига жўнатилишига сабаб бўлган.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY23/24 (Тошкент — Бухоро — Тошкент) рейси бироз кечиктирилган. HY23 рейси маҳаллий вақт билан 10:52 да Бухорога келиб қўнган ва 11:53 да Тошкентга жўнаб кетган.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9662 (Екатеринбург — Тошкент), HY3196 (Сеул — Тошкент), HY274 (Истанбул — Тошкент), HY708 (Владивосток — Тошкент), HY9646 (Москва — Тошкент) йўналишларидаги рейслари Навоийдаги муқобил аэродромга йўналтирилгани маълум қилинди. Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Минералние Води — Тошкент йўналиши бўйича АФЛ1870 рейси Навоийга жўнатилган.

Бундан ташқари, “Uzbekistan Airways” нинг HY18 (Нукус — Тошкент) ва HY336 (Жидда — Тошкент), Озарбайжоннинг “Azal” авиаташувчисининг AHY5031 (Боку — Тошкент), “Fort Aero” нинг FRX513 чартер рейси Самарқандга муқобил аэродромга йўналтирилган.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Перм — Наманган йўналиши бўйича HY9802 рейси эса, Фарғона аэропортига йўналтирилгани ва маҳаллий вақт билан соат 01:51 да Фарғонага келиб қўнгани маълум қилинди.

HY9620/9619 (Москва — Наманган — Москва) рейси учиш эса вақти 18 декабрдан 19 декабрга ўзгартирилган ва самолёт белгиланган аэропортга маҳаллий вақт билан 16:10 да жўнаши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 19-декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 га белгиланган HY9619 (Наманган — Москва) рейси 20-декабрга кўчирилган. “Узбекистан Airways” авиакомпаниясининг HY9805 (Наманган — Самара) ва HY9806/9829 (Самара — Наманган — Екатеринбург) рейслари ҳам кечиктирилиши хабар қилинган.

Шунингдек, "S7" авиакомпаниясининг SBI5567/5568 (Новосибирск — Наманган — Новосибирск) рейси; "Air Arabia" авиакомпаниясининг G785 (Наманган — Шаржа) ва G785 (Шаржа — Наманган — Шаржа) рейслари; "Red Wings" авиакомпаниясининг WЗ4483/4484 рейслари (Москва — Наманган — Москва); ҳамда, "Jazeera Airways"нинг G9645 рейси (Қувайт — Наманган — Қувайт) Наманганда об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар кечиктирилмоқда.

https://t.me/uzhookreport
🤯2👍1🔥1😱1
Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг Россияга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилади

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги минтақа иқтисодиётларининг Россияга қарамлигини камайтиришга қаратилишини айтиб ўтди.

Элчи, шунингдек, Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларининг шерикларни танлаш эркинлигига интилишида уларни қўллаб-қувватлашини эслатди.

«Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги роли муҳим, чунки биз Ўзбекистонни Марказий Осиёда кўпроқ таъсир, янада кўпроқ ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорлик олиб бориш учун ўзига хос локомотив сифатида кўрамиз. Ўзбекистон нафақат ўз чегаралари хавфсизлиги, балки қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан ҳам манфаатдор», — таъкидлайди Шарлотта Адриан.

Илгари Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги асосан қишлоқ хўжалигига қаратилган бўлса, бугунги кунда самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформация, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва энергия самарадорлиги устувор йўналишлар ҳисобланади.

https://t.me/uzhookreport
1🔥1👏1
Кеча, 2022 йилнинг 20 декабрь санасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган навбатдаги Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Биз мурожаатномада янраган таклиф ва режалардан бир қанчасини саралаб олиб, яхлит матн ҳолида сизлар билан бўлишмоқчимиз.

Мурожаатномада суд-ҳуқуқ тизимига оид ислоҳотлар, энергетика соҳасида қилиниши кўзда тутилган ўзгаришлар, 2023 йил учун таълим соҳасидаги янгиликлар ва бошқа муҳим бандлар билан танишишингиз мумкин.

http://uz.hook.report/2022/12/murojaatnoma/

https://t.me/uzhookreport
👎2👍1🔥1👏1😱1
🏢 Бўш турган давлат мулки сотилади ёки ижарага берилади

Давлат бошқармалари ва маҳаллаларнинг бўш турган кўчмас мулклари уларнинг розилигисиз ижарага берилади ёки сотилади, дейилади Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) хабарида.

Бу қурилиши тугалланмаган ва бўш турган мулкларга ёки майдонининг ярмидан камидан фойдаланиладиган мулкларга таъсир қилади.

ДАБА бўш турган биноларни аниқлаш учун мунтазам равишда бинолар рўйхатини олиб боради. Шундан сўнг, агентлик балансида бино жойлашган бўлимга огоҳлантириш юборади. Агар кейинги уч ой ичида баланс эгаси бинодан самаралироқ фойдаланишни бошламаса, у кимошди савдосига қўйилади.

https://t.me/uzhookreport
👍1🔥1👏1😱1
Ўзбекистон 11 ойда ҳориждан қанча автомобил импорт қилгани маълум қилинди 🚗

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 702,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 27 526 та енгил автомобил импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 4371 тага кўп дегани.

Мамлакатлар кесимида Ўзбекистон 11 ой давомида 33 та давлатдан енгил автомобиль импорт қилган. Қуйида улардан айримлари.

Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 10 071 та

Корея – 8531 та

Қозоғистон – 6395 та

Россия – 1499 та

АҚШ – 491 та

Япония – 151 та

БАА – 127 та

Германия – 122 та

https://t.me/uzhookreport
😱1
Ижод жараёни ён-атрофдан кучли таъсирланади. Ҳар бир даврдаги ижтимоий-сиёсий ёки экологик жараёнлар ўша давр санъатига таъсир қилади, унда аксланади. Бугун яратилаётган асарларда эса, бизнинг бугунимиз муҳрланажак.

Биз бугунги мақолада санъатнинг нозик бир тури бўлган, тасвирий санъат намуналарига тўхталмоқчимиз. Журналистимиз Дилбар Ҳайдарова ҳозирги кунимиз рассомлари билан ижод намуналари ҳақида суҳбатлашади ва жараённи биз билан бўлишади.

http://uz.hook.report/2022/12/painting/

https://t.me/uzhookreport
1👍1🔥1👏1😱1
Расул Кушербаевнинг истеъфоси, Ўзбекистондаги ҳамёнбоп уйлар, Xiaomi инқирози, пахта саноатидаги ўзгаришлар ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
👍1🔥1👏1😱1