ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Президент девонида газ ва электр энергияси етишмаслигидан кўриладиган зарарни минималлаштириш режаси ишлаб чиқилди ⚡️

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

• товар газини етказиб бериш (оддий аҳоли ва уй-жой коммунал объектлари томонидан фойдаланиладиган) кўпаяди;
• 1 мартга қадар давлат органларига газда ишлайдиган хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланди — улар бензинга ўтказилади;
• суюлтирилган газ экспортига тақиқ киритилади;
• хомашё ва тайёр бензин импорти оширилади — бунинг учун Ўзбекистон ўз қўшнилари билан музокаралар олиб боради;
• АИ-80 бензинига акциз солиғи икки ой муддатга тўхтатилади;
• биржа аукционларида АИ-80 ҳажми оширилади. Савдога кириш воситачи компаниялар учун ёпилади;
• газ йўқ бўлган ҳолда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилади;
• Йил охиригача Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб бериш чекланади.

Эслатиб ўтамиз, энергетик инқироз совуқ об-ҳавонинг кириб келиши билан мамлакатни қамраб олди. Ҳук  бироз олдин ҳам бу мавзуга тўхталган эди

https://t.me/uzhookreport
👍1😱1
Телерадиоканаллар ўтган аср давомида маълумот улашишда, инсонлар эътиборини маълум ҳодисага жалб қилишда катта куч ҳисобланиб келган. Бироқ, ҳозир бундай дейиш бироз қийин. Бунга асосий сабаб интернет дейиш мумкин. Биз бугун умумийликдан чекинган ҳолда айнан ўзбек телерадиоканалларининг ўзига хос жиҳатларига тўхталамиз. Улар бугун қайси пргинципларда ишлаяпти? Асосий ёритиш мавзулари нималар ва ички ҳолати қандай?

Шу каби саволларга бугун журналистимиз Дилбар Ҳайдарова  ўз мақоласида жавоб излайди.

http://uz.hook.report/2022/12/tv_channels/

https://t.me/uzhookreport
🔥1😱1
Нукус воқеалари бўйича суд ишининг вақтинча тўхтатилган эфири, 2022 йилги “Гоблин режими”, ГФР даги амалга ошмай қолган давлат тўнтариши ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
🔥31👍1👏1
Гендер тенглиги мавзусини ҳар қайси соҳа кесимида таҳлил қилиб кўриш мумкин. Қаҳрамонлар эса бугунги кунники ёки ўтмишники бўлиши мумкин. Кейслар эса бизни тез-тез ҳайратга солиб туради. Масалан, ўтган аср Британия жамиятида кўплаб қилинган ишларнинг камроқ баҳоланиши  учун бошқа жинс вакили бўлишнинг ўзи етарли эди. Албатта, бу ушбу ишлар аҳамиятини камайтирмайди.

Бугунги мақолада журналистимиз Гулираъно Мусаева юқорида ҳолатларга мисол бўлиши мумкин бўлган, ДНК кашфиётида муҳим роль ўйнаган, аммо эркак ҳамкасбларининг соясида қолиб кетган олима Розалинд Франклиннинг ҳаёт йўлига тўхталади. Тафсилотлар билан батафсил мақолада танишишингшиз мумкин.

http://uz.hook.report/2022/12/rosalindfranklin/

https://t.me/uzhookreport
👍42🥰1🤔1
⚡️Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради

Kun.uz” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқовнинг Ашхободга сафари чоғида томонлар кунига қўшимча 20 миллион куб метр газ етказиб беришга келишиб олдилар (жами 1,5 миллиард куб метр уй жойга)

Ҳук Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон қўшни давлатлардан энергия ресурсларини харид қилишни кўпайтириш, шунингдек, аҳоли ва уй-жой коммунал хизматлари учун газ таъминотини кунига 5 миллион кубометрга етказиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида олдинроқ ҳам ёзган эди

https://t.me/uzhookreport
1🔥1👏1
Инсон ўз ҳаёти давомида турли психологик муаммолар билан тўқнашади ва улар билан ҳисоблашишига тўғри келади. Жамият миқёсида эса бу турли рангларда аксланади. Мана шундай ўзига хос психологик муаммолардан бири — шахсият бузилишидир. У турлича бўлиши, баъзан пайқалмаслиги, катта шахсларда учраши ва турли натижалар бериши мумкин.

Бугунги мақолада журналистимиз Жавоҳир Эргашев шахсият бузилишлари ва унинг турларини психологик жиҳатдан таҳлил қилади.

http://uz.hook.report/2022/12/personalities/

https://t.me/uzhookreport
🔥2😱21👍1
Европарламентдаги коррупция иши, РФ даги блокланаётган сайтлари, Ўзбекистонда 50 дан ортиқ тотализаторлар фаолиятига чеклов қўйилиши, электр энергиясининг ўчирилиш жадваллари ҳақида  ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
🔥1