ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Жамиятларимиз ҳозирда турли ёзилган қонун-қоидалар ва бошқа ёзилмаган тартиблар асосига қурилган. Антисоциал қарашлар жамият томонидан қабул қилинмайди. Лекин бу жамиятнинг барча аъзолари умумий қоидаларни доим ҳам қўллаб-қувватлайди дегани эмас. Тартибларга бўйсунмайдиган, қоидаларга кўника олмайдиган инсонлар тоифаси ҳам доим топилади. Бугунги мақоламиз айнан улар ҳақида.

Ушбу мақолада журналистимиз психолог Жавоҳир Эргашев “девиация” — нормалардан оғишнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритади.

http://uz.hook.report/2022/12/deviation/

https://t.me/uzhookreport
🔥4👏1😱1🙏1
Энергетик кризис ⚡️

Ўзбекистонда энергетик кризис шу соҳадаги комплекс муаммолар туфайли бошланди. Нималар содир бўляпти ўзи? Вазир электр энергиясини ўчириш зарурлигини эълон қилди, газ қуйиш шохобчалари эса "вазият ҳал қилинмагунча" ёпилади.
Муаммолар бу йил ва ҳатто бир неча йил олдин ҳам бошлангани йўқ. Йиллар давомида қишки тақчиллик ҳақиқатан ҳам сезиларли бўла боришига бир нечта сабаблар бор.

• Йўқотишлар, ҳар доим содир бўлади ва вақт ўтиши билан ўсиб боради. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда борган сари камроқ газ ишлаб чиқарилиши бир қанча муҳим омилларга боғлиқ.

Ускуналар ва технологиялар эскиради, конлар яроқсиз ҳолга келади ва ишлаб чиқарувчи компаниялар уларни тиклаш ва модернизация қилишдан кўра уларни ёпиш фойдалироқ бўлади, деган ҳулосага келишади. Шунингдек, ички бозоримиздаги газ ишлаб чиқариш харажатлари хорижий компанияларникидан бир неча баравар юқори, агар уларда бу кўрсаткич 1-5% бўлса, бизда деярли 15% ташкил қилади.

Ва албатта, Ўзбекистон газни хорижга экспорт қилади. Гарчи Президент бошқача айтган бўлса-да, бошқа мамлакатларга газ етказиб бериш бор ва уларни битта ички қарор билан тўхтатиб қўйиб бўлмайди — амал қилиниши керак бўлган шартномалар ва мажбуриятлар ҳамда таъминот ҳажми сақланиб қолиши керак. Бир неча ҳафта олдин Ўш шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистондан газ етказиб бериш тўхтамагани ҳақида хабар берди, бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бошқача маълумот берган эди.

Ўзбекистонга газни хорижга сотиш фойдалироқми? Эндиликда электр станциялари учун газ нархи — 1000 сўм, уй хўжаликларидан ташқари “бошқа истеъмолчилар” учун — 1300, ўртача экспорт нархи эса — 13 сент. (Фактларда кичик фарқ мавжуд бўлиши мумкин)

• Эгаликлар, яъни қурилиш буми. Кўп сонли янги турар-жой бинолари турли босқичларда энергия тизимига қўшимча юк яратади.

Аҳоли пунктларидан олдин қурилиш материаллари ҳам керак бўлиб, уларни ишлаб чиқариш электр ва газни талаб қилади. Кейинроқ, ундан ҳам кўпроқ энергия сарфланади. Газ - иситиш ва автоном сув иситиш учун, электр - ёритиш учун.

Ва агар шаҳарларда энергия тизимларининг келгуси юкини ҳисоблаш учун ишлатилиши мумкин бўлган аниқ ривожланиш режалари бўлса, муаммолар камроқ бўлиши мумкин эди.

• Аниқ ва ҳамма учун тушунарли бўлган ўзаро алоқа. Газ етарли бўлмаганда, иситиш тизими қийнала бошлайди. Бу электр энергияси истеъмоли ошади. Бу эса унчалик электр тармоқларига ортиқча босим беради. Бундан ташқари, баъзи электр станциялари ҳам газга муҳтож, яъни агар газ етишмаслиги бўлса, улар камроқ энергия ишлаб чиқаради. Ва мана шу сабаблардан "мувозанатлаштириш" учун узилишлар юзага чиқади. Шундай қилиб, омади чопмаганлар бир вақтнинг ўзида ҳам ёруғликсиз, ҳам иссиқликсиз қолиши мумкин.

Хўш, натижа қандай?

Муаммони ҳозир бутунлай ҳал қилишнинг имконияти йўқ — ҳеч бўлмаганда нисбатан илиқ кунлар бошланишига қадар бизни электр энергиясининг узилишлари, иситиш билан боғлиқ муаммолар ва ёпилган ёқилғи қуйиш шохобчалари кутмоқда. Бу мажбурий чоралар, аммо бусиз имкони йўқ: "Ҳаммага оз-оз" бўлгани бутунлай йўқ бўлишидан ячшироқ. Масалан, жорий йилнинг январ ойида содир бўлган ва бутун Ўзбекистон ҳамда қўшни вилоятларнинг муҳим қисмларига таъсир қилган блекаут такрорланишини ҳеч ким истамайди.

Бироқ, мамлакат энергетиклари олдида ҳақиқий муаммо турибди — энди муаммолар ва юзага келиши мумкин бўлган натижаларни таҳлил қилиб, келгуси йиллар учун режа тайёрлашлари керак. Ва юз бериши аниқ бўлган келгуси қишда шунга ўхшаш муаммолардан қандай қочиш кераклиги ҳақида ўйлашлари керак бўлади.

Аммо яна бир нуқта бор. Агар Ўзбекистон қиш мавсуми учун етарли миқдорда “ички” газ тўплай олмаса, етишмаётган миқдорни чет элдан, кимдандир сотиб олишга тўғри келади — жаҳон бозоридаги нархлар мамлакатдаги ички газ нархларидан бир неча баравар юқори, демак, давлат ё барча энергия хизматлари учун тарифларни кўтаришга мажбур бўлади, ёки субсидияларга маблағлар аждратади ва ундан ҳам кўпроқ пул сарфлайди.

https://t.me/uzhookreport
🍌3😱2😢1💩1🤡1🖕1
Президент девонида газ ва электр энергияси етишмаслигидан кўриладиган зарарни минималлаштириш режаси ишлаб чиқилди ⚡️

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

• товар газини етказиб бериш (оддий аҳоли ва уй-жой коммунал объектлари томонидан фойдаланиладиган) кўпаяди;
• 1 мартга қадар давлат органларига газда ишлайдиган хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланди — улар бензинга ўтказилади;
• суюлтирилган газ экспортига тақиқ киритилади;
• хомашё ва тайёр бензин импорти оширилади — бунинг учун Ўзбекистон ўз қўшнилари билан музокаралар олиб боради;
• АИ-80 бензинига акциз солиғи икки ой муддатга тўхтатилади;
• биржа аукционларида АИ-80 ҳажми оширилади. Савдога кириш воситачи компаниялар учун ёпилади;
• газ йўқ бўлган ҳолда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилади;
• Йил охиригача Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб бериш чекланади.

Эслатиб ўтамиз, энергетик инқироз совуқ об-ҳавонинг кириб келиши билан мамлакатни қамраб олди. Ҳук  бироз олдин ҳам бу мавзуга тўхталган эди

https://t.me/uzhookreport
👍1😱1
Телерадиоканаллар ўтган аср давомида маълумот улашишда, инсонлар эътиборини маълум ҳодисага жалб қилишда катта куч ҳисобланиб келган. Бироқ, ҳозир бундай дейиш бироз қийин. Бунга асосий сабаб интернет дейиш мумкин. Биз бугун умумийликдан чекинган ҳолда айнан ўзбек телерадиоканалларининг ўзига хос жиҳатларига тўхталамиз. Улар бугун қайси пргинципларда ишлаяпти? Асосий ёритиш мавзулари нималар ва ички ҳолати қандай?

Шу каби саволларга бугун журналистимиз Дилбар Ҳайдарова  ўз мақоласида жавоб излайди.

http://uz.hook.report/2022/12/tv_channels/

https://t.me/uzhookreport
🔥1😱1
Нукус воқеалари бўйича суд ишининг вақтинча тўхтатилган эфири, 2022 йилги “Гоблин режими”, ГФР даги амалга ошмай қолган давлат тўнтариши ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
🔥31👍1👏1
Гендер тенглиги мавзусини ҳар қайси соҳа кесимида таҳлил қилиб кўриш мумкин. Қаҳрамонлар эса бугунги кунники ёки ўтмишники бўлиши мумкин. Кейслар эса бизни тез-тез ҳайратга солиб туради. Масалан, ўтган аср Британия жамиятида кўплаб қилинган ишларнинг камроқ баҳоланиши  учун бошқа жинс вакили бўлишнинг ўзи етарли эди. Албатта, бу ушбу ишлар аҳамиятини камайтирмайди.

Бугунги мақолада журналистимиз Гулираъно Мусаева юқорида ҳолатларга мисол бўлиши мумкин бўлган, ДНК кашфиётида муҳим роль ўйнаган, аммо эркак ҳамкасбларининг соясида қолиб кетган олима Розалинд Франклиннинг ҳаёт йўлига тўхталади. Тафсилотлар билан батафсил мақолада танишишингшиз мумкин.

http://uz.hook.report/2022/12/rosalindfranklin/

https://t.me/uzhookreport
👍42🥰1🤔1
⚡️Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради

Kun.uz” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқовнинг Ашхободга сафари чоғида томонлар кунига қўшимча 20 миллион куб метр газ етказиб беришга келишиб олдилар (жами 1,5 миллиард куб метр уй жойга)

Ҳук Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон қўшни давлатлардан энергия ресурсларини харид қилишни кўпайтириш, шунингдек, аҳоли ва уй-жой коммунал хизматлари учун газ таъминотини кунига 5 миллион кубометрга етказиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида олдинроқ ҳам ёзган эди

https://t.me/uzhookreport
1🔥1👏1
Инсон ўз ҳаёти давомида турли психологик муаммолар билан тўқнашади ва улар билан ҳисоблашишига тўғри келади. Жамият миқёсида эса бу турли рангларда аксланади. Мана шундай ўзига хос психологик муаммолардан бири — шахсият бузилишидир. У турлича бўлиши, баъзан пайқалмаслиги, катта шахсларда учраши ва турли натижалар бериши мумкин.

Бугунги мақолада журналистимиз Жавоҳир Эргашев шахсият бузилишлари ва унинг турларини психологик жиҳатдан таҳлил қилади.

http://uz.hook.report/2022/12/personalities/

https://t.me/uzhookreport
🔥2😱21👍1
Европарламентдаги коррупция иши, РФ даги блокланаётган сайтлари, Ўзбекистонда 50 дан ортиқ тотализаторлар фаолиятига чеклов қўйилиши, электр энергиясининг ўчирилиш жадваллари ҳақида  ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
🔥1