Ўзбекистондаги сифатсиз бажарилган қурилиш ишлари қиймати, 9 ой мобайнида қанча фуқаро ўқиш учун ҳорижга чиққани, Европада газ ва электр нархининг рекорд даражага етиши ва бошқа муҳим маълумотлар билан Хук дайджестида танишинг.
@uzhookreport
@uzhookreport
🔥1😱1
Хук Манижа концертига икки кишилик чипта тақдим этади!
Бунинг учун инстаграмда:
1. @uz.hook.report ва @manizha га обуна бўлинг
2. Ушбу постни сторисда улашинг ва @uz.hook.report билан @manizha ни ўша сторисда @ орқали белгиланг
3. Ушбу пост остидаги шарҳда концертга бирга тушишни хоҳлаган дўстингиз ёки дугонангизни белгиланг. Шарҳлар сони чегараланмаган.
Ғолиблар шанба – 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан 20:00да @lizaonair орқали аниқланади. Ғолиб битта бўлади ва у ўзи ва ҳамроҳи учун икки кишилик билетни қўлга киритади. Манижа билан бўладиган Meet&Greet доирасидаги учрашув концертдан бир соат олдин ўтказилади. Учрашув тафсилотлари ҳақида ғолибга олдинроқ хабар берилади.
Манижанинг концерти “Бекор қилинмайдиган тур” доирасида 21 ноябрь куни “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади. Чипталарни iticket.uz сайтида ёки санъат саройи кассаларида ҳарид қилишингиз мумкин.

❤3🔥1
Инсоният ўз тарихи давомида турли транспорт воситаларидан фойдаланиб келмоқда. Ҳар хил транспорт воситалари ҳар хил пайтларда турли қулайликлари сабабли истеъмолга кирган. Енгил машиналар ўз эгасига яратадиган комфорт учун, жамоат транспортлари кўпчиликнинг узоғини яқин қила олгани учун, ҳавони камроқ ифлослантиргани учун электромобиллар… Бизнинг бугунги мақоламизда эса, журналистимиз Лазиз Холиёров бошқа афзалликларга эга бўлган бошқа бир транспорт воситаси — велосипедлар ва мамлакатимизда у билан боғлиқ ҳолат ҳақида сўз юритади.
Мақолада Ўзбекистондаги велотранспортдан фойдаланиш ҳолати ва велойўлкаларнинг шаклланиш жараёни ҳақида сўз боради.
http://uz.hook.report/2022/11/rote_radwege/

❤2👍1🔥1😱1
Интернет ҳаётимизга кириб келиши, истеъмолдаги маълумотнинг катта қисмига эга чиқишидан олдин инсониятнинг кўплаб қийинчиликлар билан эгаллан билимларининг асосий сақланадиган манбаси — кутубхоналар бўлган. Тарих давомида кутубхоналарнинг ривожланиши илм-фан ва цивилизациялар, давлатларнинг ривожланиши билан параллель кечган. Бугун эса биз журналистимиз Гулираъно Мусаева мақоласи орқали кутубхоналарнинг бугунги куни билан танишамиз.
Мақолада дунё бўйича кутубхоналарнинг ҳозирги ҳолати ва ўзимизнинг кутубхоналардаги вазият ҳақида сўз боради.
http://uz.hook.report/2022/11/libraries/

👍2🔥2❤🔥1😱1
Ҳеч кимга сир эмас, ҳар хил касблар учун турлича қобилият ва кўникмалар керак. Кончига жисмоний куч, мерганга ўткир кўз катта устунлик беради. Баъзида бу фактга асосланиб, касбларни жинс жиҳатидан бўлинишига гувоҳ бўламиз: эмишки, боғча тарбиячиси бу аёлларни иши, темирчилик эса эркакларники, ва ҳоказо. Лекин аслида ҳам шундайми?
Мақолада Муқаддас Мусаева "эркакча касблар" да ўз ўрнини топган аёллар ҳақида сўз юритади.
http://uz.hook.report/2022/11/women/

🔥6👍3❤1😱1
Учинчи дунё мамлакатлари ва ўтиш давридаги жамиятларда, шу жумладан бизда ҳам кўп учрайдиган бир иллат – қонунларни менсимаслик ёки уларни батамом инкор қилиш ва жўрттага бузиш. Бу ижтимоий ҳодисанинг ўз номи бор – ҳуқуқий нигилизм.
Ҳуқуқшунос Ноила Нурмаматованинг матнида ҳуқуқий нигилизм нималиги, унинг сабаблари ва қандай намоён бўлиши тўғрисида ўқинг.
http://uz.hook.report/2022/11/no-laws/

😢3🥱2😱1
Франция билан қиймати 6 млрд евродан зиёд бўлган келишувлар, Яккасаройдаги нобуд қилинган ва шикаст етказилган дарахтлар, Ўзбекистон енгил автомобилларни асосан қайси давлатлардан импорт қилаётгани ва бошқа муҳим маълумотлар билан Хук дайджестида танишинг.
@uzhookreport
@uzhookreport
😱1
Бугун Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судида Қорақалпоғистондаги июль воқеалари иштирокчилари устидан суд жараёни бошланди.
Суд курсисига ўтирганлар 22 киши. Улар орасида Makan.uz журналисти Лолагул Қаллихонова, блогер ва жамоат арбоби Даулетмурат Тажимуратов ва бошқалар бор.
• Уларнинг аксариятига бир вақтнинг ўзида бир нечта моддалар бўйича айблов қўйилган: жиноий фаолият йўли билан олинган даромадларни легаллаштиришдан тортиб, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз ва талончиликгача.
• Айбловларнинг энг катта рўйхати «Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес (парламенти) раислигига тайинлаш мақсадида 1-2 июль кунлари уюшган гуруҳ тузган ва оммавий тартибсизликлар уюштирган» — Тажимуратовда.
Қаллихонова, «ушбу уюшган гуруҳга қўшилиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари билан тўлдирилган, аҳолини оммамий тартибсизликларга чақирувчи материаллар тарқатган».
• Журналистлар суд биносига киритилмади. Gazeta.uz мухбирининг хабар беришича, ОАВ вакиллари учун матбуот маркази ташкил этилган бўлиб, йиғилиш видеотрансляция кўринишида намойиш этилган.
• Ҳозирча Тажимуратов айбловларга қисман иқрор бўлган бўлса, Лолагул Қаллихонова ва Нукус олимпия захиралари коллежи директори, айбловга кўра, тартибсизликларда спортчиларнинг иштирокини таъминлаган Азамат Турданов айбига тўлиқ иқрор бўлди.
• АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тергов қўмитасини 1 ва 2 июль кунлари Нукусда намойишчиларни тарқатиб юборишда қатнашган ҳуқуқ-тартибот органлари ва куч ишлатиш тузилмалари ходимларини жавобгарликка тортишга чақирди:
«Биз ҳукуматни жамоатчилик ошкоралиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини жавобгарликка тортишга чақирамиз».

😢2👍1👎1😱1💋1🖕1
Казимир Малевичнинг “Супрематистлар қора майдони” асари ҳақида кўплар эшитган, гарчи одамлар уни “Қора квадрат” номи остида таниса ҳам. Кўринишидан ўта содда бўлган бу суратга муносабатлар турлича: кимдир уни буюк асар деса, яна кимдир қаллобликка тенглайди, санъат аукционларида эса унинг нарҳи 20 миллион долларгача чиққан.
Жавоҳир Эргашевнинг мақоласида асар тариҳи, муаллифнинг ғояси ва омманинг унга муносабати тўғрисида ўқинг.
http://uz.hook.report/2022/11/malevich/

❤5😱1
Ривожланаётган мамлакатлар турли соҳаларда турли босқичларни босиб ўтишларига тўғри келади. Йўл эса, доим ҳаи осон бўлмаслиги аниқ. Шундай осон бўлмаган босқичларни босиб ўтишга мажбур бўладиган соҳалардан бири бу шубҳасиз меҳнат бозоридир. Ривожланаётган давлатнинг меҳнат бозори одатда кўплаб мураккабликларга тўқнаш келади.
Бугунги мақолада биз Ўзбекистондаги иш ўринлари, ишсизлик ва ёшларнинг бу борадаги дуч келадиган қийинчилаклари ҳақида сўз юритишга қарор қилдик. Журналистимиз Гулираъно Мусаева “Сўз ёшларга” лойиҳаси доирасида ёш журналист Нозима Олимова билан ушбу мавзулар тўғрисида суҳбатлашади.
http://uz.hook.report/2022/12/howtolive/
https://t.me/uzhookreport

👍1🔥1😱1
Кун янгилиги
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хихмати об-ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар бўлаётганлигини маълум қилди. Маълум қилинишича, коммунал хизматларнинг газ заҳирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринаётганлигига қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Шу сабабдан, кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида жамоат транспортларига хизмат кўрсатувчи шоҳобчалардан ташқари, бошқа барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинча ёпилаётганлиги хабар қилинган.
Шаҳар маъмурияти муаммо устида 24 соат ишлаётганлиги, коммунал хизматлар ходимлари эса, ишларини юқори шайлик режимида олиб бораётганлиги маълум қилинган.

👍1🤣1