ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Ўзбекистондаги сифатсиз бажарилган қурилиш ишлари қиймати, 9 ой мобайнида қанча фуқаро ўқиш учун ҳорижга чиққани, Европада газ ва электр нархининг рекорд даражага етиши ва бошқа муҳим маълумотлар билан Хук дайджестида танишинг.

@uzhookreport
🔥1😱1
Хук Манижа концертига икки кишилик чипта тақдим этади!

Бунинг учун инстаграмда:
1. @uz.hook.report ва @manizha га обуна бўлинг
2. Ушбу постни сторисда улашинг ва @uz.hook.report билан @manizha ни ўша сторисда @ орқали белгиланг
3. Ушбу пост остидаги шарҳда концертга бирга тушишни хоҳлаган дўстингиз ёки дугонангизни белгиланг. Шарҳлар сони чегараланмаган.

Ғолиблар шанба – 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан 20:00да @lizaonair орқали аниқланади. Ғолиб битта бўлади ва у ўзи ва ҳамроҳи учун икки кишилик билетни қўлга киритади. Манижа билан бўладиган Meet&Greet доирасидаги учрашув концертдан бир соат олдин ўтказилади. Учрашув тафсилотлари ҳақида ғолибга олдинроқ хабар берилади.

Манижанинг концерти “Бекор қилинмайдиган тур” доирасида 21 ноябрь куни “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади. Чипталарни iticket.uz сайтида ёки санъат саройи кассаларида ҳарид қилишингиз мумкин.

@uzhookreport
3🔥1
Инсоният ўз тарихи давомида турли транспорт воситаларидан фойдаланиб келмоқда. Ҳар хил транспорт воситалари ҳар хил пайтларда турли қулайликлари сабабли истеъмолга кирган. Енгил машиналар ўз эгасига яратадиган комфорт учун, жамоат транспортлари кўпчиликнинг узоғини яқин қила олгани учун, ҳавони камроқ ифлослантиргани учун электромобиллар… Бизнинг бугунги мақоламизда эса, журналистимиз Лазиз Холиёров бошқа афзалликларга эга бўлган бошқа бир транспорт воситаси — велосипедлар ва мамлакатимизда у билан боғлиқ ҳолат ҳақида сўз юритади.

Мақолада Ўзбекистондаги велотранспортдан фойдаланиш ҳолати ва велойўлкаларнинг шаклланиш жараёни ҳақида сўз боради.

http://uz.hook.report/2022/11/rote_radwege/

@uzhookreport
2👍1🔥1😱1
Интернет ҳаётимизга кириб келиши, истеъмолдаги маълумотнинг катта қисмига эга чиқишидан олдин инсониятнинг кўплаб қийинчиликлар билан эгаллан билимларининг асосий сақланадиган манбаси — кутубхоналар бўлган. Тарих давомида кутубхоналарнинг ривожланиши илм-фан ва цивилизациялар, давлатларнинг ривожланиши билан параллель кечган. Бугун эса биз журналистимиз Гулираъно Мусаева мақоласи орқали кутубхоналарнинг бугунги куни билан танишамиз.

Мақолада дунё бўйича кутубхоналарнинг ҳозирги ҳолати ва ўзимизнинг кутубхоналардаги вазият ҳақида сўз боради.

http://uz.hook.report/2022/11/libraries/

@uzhookreport
👍2🔥2❤‍🔥1😱1
Ҳеч кимга сир эмас, ҳар хил касблар учун турлича қобилият ва кўникмалар керак. Кончига жисмоний куч, мерганга ўткир кўз катта устунлик беради. Баъзида бу фактга асосланиб, касбларни жинс жиҳатидан бўлинишига гувоҳ бўламиз: эмишки, боғча тарбиячиси бу аёлларни иши, темирчилик эса эркакларники, ва ҳоказо. Лекин аслида ҳам шундайми?

Мақолада Муқаддас Мусаева "эркакча касблар" да ўз ўрнини топган аёллар ҳақида сўз юритади.

http://uz.hook.report/2022/11/women/

@uzhookreport
🔥6👍31😱1
Учинчи дунё мамлакатлари ва ўтиш давридаги жамиятларда, шу жумладан бизда ҳам кўп учрайдиган бир иллат – қонунларни менсимаслик ёки уларни батамом инкор қилиш ва жўрттага бузиш. Бу ижтимоий ҳодисанинг ўз номи бор – ҳуқуқий нигилизм.

Ҳуқуқшунос Ноила Нурмаматованинг матнида ҳуқуқий нигилизм нималиги, унинг сабаблари ва қандай намоён бўлиши тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/11/no-laws/

@uzhookreport
😢3🥱2😱1
Франция билан қиймати 6 млрд евродан зиёд бўлган келишувлар, Яккасаройдаги нобуд қилинган ва шикаст етказилган дарахтлар, Ўзбекистон енгил автомобилларни асосан қайси давлатлардан импорт қилаётгани ва бошқа муҳим маълумотлар билан Хук дайджестида танишинг.

@uzhookreport
😱1