Hydromet.uz
5.23K subscribers
10.7K photos
1.61K videos
5 files
8.98K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Наманган гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Муллаҳўжа Мутавалиев Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Янгиқўрғон тумани гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш ва мониторинг қилиш станциясида бўлиб, турли хавфли метеорологик ҳодисаларни олдиндан кузатиш мақсадида станцияда бўлди.

#наманган #бошқарма #фвв #мониторинг #станция #метеорологик #ҳодисалар

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Хоразм гидрометеорология бошқармаси ходимлари Осиё Тараққиёт банки ҳисобидан 2021 йилда қурилиши режалаштирилаётган массивлар ўрганилиб, вилоят бўйлаб аҳоли билан суҳбатлашиб ва кўп йиллик метеорологик маълумотларга асосланиб, ушбу массивларда хавфли метеорологик ҳодисалар: сел ва сув тошқини, ер кўчкиси хавфи йўқлиги, фақат кучли шамол тезлиги 25-30 м/с гача бўлиши хавфи борлиги туғрисида хулоса берилди.

#хоразм #бошқарма #банк #маълумотлар #аҳоли #метеорологик #ҳодисалар

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Муллаҳўжа Мутавалиев ёшлар билан учрашиб, дастлаб бошқарманинг иш фаолияти, вилоятда олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Мисол тариқасида Поп туманида бўлиб ўтган сел сув тошқини ҳақида гапириб, бу каби ҳолат рўй берса аҳоли нималарга эътибор бериш керак, сел келиш оқибатида нималар юз бериш мумкинлиги тўғрисида тушунча бериб ўтди. Ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга бошқарма бошлиғи томонидан қониқарли жавобларни олдилар.

#наманган #бошқарма #бошлиқ #ёшлар #учрашув #метеорологик #ҳодисалар

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Surxondaryo gidrometeorologiya boshqarmasi agromuxandislari 2021 yil may oyi birinchi o’n kunligida g’alla va g’o’za maydonlarida kuzatuv olib bordilar. Kuzatish natijalariga ko’ra g’allalar sut pishish fazasida, g’o’zalar beshinchi barg chiqarish fazasida ekanligi kuzatildi.

#Surxondaryo #boshqarma #g’alla #g’o’za #kuzatuv

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли Учқўрғон гидрологик станция ходимлари сув сатҳини ўлчашда фойдаланиладиган ўзи ёзар пост (волдай) ускунаси қудуғини қум ва турли хил сув оқимида келиб тўпланган чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб бордилар.

#наманган #бошқарма #гидрология #станция #сувсатҳи #ўлчаш #ускуна


Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Асилходжаева Мунисахон Ахроловна
Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати маркази Маъмурий бошқарув Бошлиқ-матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича бош директор маслаҳатчиси этиб тайинланди

#Ўзгидромет #таништирув #бошқарма #бошлиқ #лавозим

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Асилходжаева Мунисахон Ахроловна
Назначена пресс-секретаря генерального директора Центра гидрометеорологической службы Республики Узбекистан. Советник генерального директора по вопросам информационной политики.

#Узгидромет #ознакомления #управления #начальник #должность

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from O'zbekistonda ob-havo
🔹19 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

🔹Пойтахтимизда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 33-35° гача кўтарилади.

🔹Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қиқсқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
🔸Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

🌐 Батафсил маълумот Ўзгидромет сайтида
Forwarded from O'zbekistonda ob-havo
🔹Днем 19 мая по Узбекистану ожидается малооблачная погода, без осадков. Ветер 7-12 м/с. Температура воздуха 32-37°.

🔹В столице сохранится сухая и жаркая погода. Температура воздуха 33-35°.

🔹По горным районам республики небольшая, местами переменная облачность, местами возможен кратковременный дождь, гроза. Температура воздуха 20-25°.
🔸В связи ожидаемыми локальными дождями по предгорным и горным районам республики СЕЛЕОПАСНО.

🌐 Подробнее на сайте Узгидромета
Пахта экиладиган майдонларда тупроқнинг турли хил қатламларидаги тупроқ намлик захираси унумдорлигини аниқлаш мақсадида Навоий гидрометеорология бошқармасига қарашли Навоий метеостанцияси агрометеорологлари май ойи иккинчи ўн кунлигида навбатдаги текшириш ишларини олиб бордилар. Текширишлардан аниқланишича тупроқнинг 0-10 см қатламидаги намлиги 9 мм ни, 0-30 см қатламидаги намлиги 13мм ни, 0-50 см қатламидаги намлиги 15 мм ни, 0-10 ва 0-50 см қатламидаги намлик захираси 1-62% ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар 2020 йил ва кўп йиллик меьёрий қийматлардан 1-1,5 баробар паст бўлганлиги аниқланди.

#навоий #бошқарма #бошлиқ #пахта #тупроқ #агрометеоролог

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Навоий гидрометеорология бошкармасига қарашли Атмосфера ҳавосини ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш лабораторияси ходимларининг кунлик таҳлиллар учун керакли кимёвий аралашмаларнинг тайёрлаш жараёни.

#навоий #бошқарма #атмосфера #ифлосланиш #лаборатория #таҳлил

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бугун Бухоро вилояти Газли, Қизил Равот ва Жонгелди массивларида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шартли равишда Тожикистон Республикаси Сарез кўли тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган техноген фожеаларнинг олдини олиш ва қай тартибда ҳаракат қилиш бўйича ўқув машғулотларига старт берилди. Тадбирда вилоят Бухоро гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Мухторжон Хусаинов гидрометеорологик нуқтаи назардан ўз фикрларини билдирмокда.

#бухоро #бошқарма #фвв #сарезкўли #ўпирилиш #ўқувмашғулот

Telegram | facebook | Instagram | Youtube