"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
4.24K subscribers
9.39K photos
1.41K videos
19 files
4.36K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#shartnoma

💵"YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS" 2023 ЙИЛГАЧА ТОЖИКИСТОНГА 1 МЛН.ДОЛЛАРЛИК КАБЕЛЬ-СИМ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ

#ДУШАНБЕ/ Аввал хабар қилганимиздек, ҳозирда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Ўзбекистон -Тожикистон ишбилармон доира вакилларининг бизнес миссияси" давом этмоқда.

Миссиянинг иккинчи кунида "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS" МЧЖ билан Тожикистон томони ўртасида 💵1 млн млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланди.

Унга кўра, "YES" корхонаси 2023 йилгача Тожикистон бозорига юқори қўшилган қийматли кабель-сим маҳсулотларини етказиб беради.

Ҳозирданоқ корхона шартнома шартларига мувофиқ, юқори сифатли кабель-сим маҳсулотларининг 🚚илк партиясини Тожикистонга юбориш тайёргарлигини кўрмоқда.

Сал аввалроқ, "Sam-Ferre" МЧЖ билан Тожикистоннинг "Халкаи Осиё" компанияси ўртасида 2023 йилгача маиший музлатгичларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган эдик.
#shartnoma
#eksport
#missiya

🇹🇯🇺🇿«IDEAL ELECTROLUX» ТОЖИКИСТОНГА 1,2 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ГАЗ ПЛИТАЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ БОШЛАЙДИ

#ДУШАНБЕ/ Аввал хабар қилганимиздек, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Ўзбекистон -Тожикистон ишбилармон доира вакилларининг бизнес миссияси" доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб бизнес учрашувлар ва экспорт шартномалари имзоланишига эришилмоқда.

Миссиянинг учинчи кунида Самарқанд шаҳридаги «IDEAL ELECTROLUX» корхонаси билан Тожикистон томони ўртасида 2023 йилгача газ плиталари етказиб бериш бўйича 💵1,2 млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланди.

Корхона раҳбари С. Азимовнинг сўзларига кўра, айни пайтда ушбу газ плиталарининг дастлабки партияси тайёр. Тез кунда Тожикистон бозорларига кириб боради.

Сал аввалроқ, "Yuqorichirchiq energy systems" МЧЖ, "Sam-Ferre" МЧЖ билан Тожикистон томони ўртасида 💵1 млн млн.долларлик экспорт шартномалари имзолангани ҳақида маълумот берган эдик.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#shartnoma
#eksport
#missiya

🇺🇦🇺🇿«TECHNO CABLE GROUP» УКРАИНАГА 2 МЛН.ДОЛЛАРЛИК КАБЕЛЬ-СИМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛАДИ

#КИЕВ/ Аввал хабар қилганимиздек, Украинанинг Киев шаҳрида бўлиб ўтаётган “Electro Install-2021” Халқаро кўргазма доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб бизнес учрашувлар ва экспорт шартномалари имзоланишига эришилмоқда.

Кўргазманинг иккинчи кунида Тошкент вилоятидаги «TECHNO CABEL GROUP" МЧЖ томони Украинанинг "ОДЕСКАБЕЛЬ" корхонаси ўртасида 💵2 млн.долларлик шартнома имзоланди.

Корхона вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда ушбу кабель-сим маҳсулотларининг дастлабки партияси тайёрланмоқда. Бунда сифат ва кафолат бирламчи ҳисобланади.

Каналга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#shartnoma

🇺🇿🇰🇿ҚОЗОҒИСТОНДАГИ БИЗНЕС-ФОРУМДА “ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ” УЮШМАСИ КОРХОНАЛАРИ 💵150 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ

‼️Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши ва Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми доирасида "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо “ПРОКАБ” корхонаси кабель-сим маҳсулотлари йўналишида 💰50 млн.долларлик ва маиший техникалар экспорти бўйича «TECHNO EXPORT» корхонаси Қозоғистоннинг 2 та компанияси билан 💵100 млн.долларлик шартномалар имзолашга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, 2022-2026 йиллар давомида бу кўрсаткични 📊250 млн.долларга етказиш режалаштирилди.
#biznes_forum
#shartnoma

🇺🇿🇮🇷💰БИЗНЕС-ФОРУМДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ТАРМОҒИДА 12 ТА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ
Шундан 9 таси экспорт шартномаларидир.

Бу ҳақида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида маълум қилинди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар Тожикистон Республикасининг қарийб 15 га яқин корхоналари билан экспорт-импорт ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар.

https://youtu.be/i82TKl8Eww8
#eksport
#shartnoma

💵20 млн.евролик кабель-сим маҳсулотлари Европа мамлакатларига экспорт қилинади

📝Будапешт шаҳрида ўтказилган ўзбек-венгер бизнес форуми доирасида "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Procab" корхонаси билан Венгриянинг йирик импортёр компанияси "Admetos Trading GmbH" ўртасида экспорт шартномаси имзоланди.

💵Келишувга кўра, 20 млн.евродан ортиқ кабель-сим маҳсулотлари Венгрияга ва у орқали Европа мамлакатларига экспорт қилинади.

Аввал хабар қилганимиздек, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов Венгриянинг йирик компания раҳбарлари билан учрашиб, экспорт салоҳиятимизни ошириш бўйича музокаралар олиб борган эди.

Форум доирасида имзоланган келишув ушбу музокараларнинг амалий натижаси дейиш мумкин.