"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
4.24K subscribers
9.39K photos
1.41K videos
19 files
4.36K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Айрим электротехника хомашё маҳсулотларига импорт божи қўлланилмайди

"Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–5262-сон, 20.10.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, биргина электротехникага оид қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади:

электрсиз иситиладиган марказий иситиш тизимлари учун радиаторларнинг Н-шаклидаги қисмлари (трубкалари);
бошқа бирламчи элементлар ва бирламчи батареялар;
қобиқ (корпус) ичига жойлашган битталик динамиклар;
ёндиргич қисмлари, шу жумладан механик ёки электрон (тамаки учун, чақмоқ тошли ва пиликлар бундан мустасно).

Каналимизга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори тасдиқланди.


Унга кўра,

имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада (эски тартибда Марказий банкнинг асосий ставкасида эди):

оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга (эски тартибда ҳам шундай эди);

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга (Эски тартибда 6 ой имтиёзли давр эди);

боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.

Агробанк, Халқ банки ва Микрокредитбанк – ваколатли тижорат банклари этиб белгиланган (эски тартибда ҳам шундай эди).

Яна қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади;

кредит олиш учун аризалар масофадан қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тақдим этилади;

Ягона электрон платформа орқали аҳолига ўзини ўзи банд қилиш учун кредитлар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра, автоматлаштирилган ҳолда ажратилади;

ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида амалга оширилади;

ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилотлар (таъминотчилар) томонидан «маркетплейс» тизимида эркин жойлаштирилади;

кредитлар қарз олувчига у томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва қарз олувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, қарз олувчини идентификациялаш орқали таъминотчига ўтказиб берилади;

ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари ва тижорат банклари билан биргаликда тегишли чораларни кўради.

Белгиландики,

Дастурлар доирасида илгари ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган, шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади;

ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилади.

Тўлиқ қарор
#qonunchilikdagi_yangiliklar

‼️ТЕАТРНИНГ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИДА УЮШМАГА АЪЗО КОРХОНАЛАР ҲАМ БОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 декабрдаги «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Васийлик кенгаши таркиби” тасдиқланган. Рўйхатга давлат ташкилоти ва идораларидан ташқари, ҳомийлар ва тадбиркорлик субъектлари ҳам киритилган. Улар орасида «Artel» компаниясини кўриш мумкин. Васийлик кенгашининг асосий вазифаси театрнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, театр фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича дастурларни молиялаштириш, театрнинг доимий ривожланишини таъминлаш учун меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб қилиш, шунингдек бошқа ташкилий масалаларни амалга оширишдан иборатдир.

@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar

📝2022 йил 1 июлгача қабул қилинган ҳужжатларда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади

Бу ҳақида янги Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

📝 Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).

☑️ Қонунга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.

Шунингдек, ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.

🔘 Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

📊 Шу билан бирга, норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлари (дивидендлар ва фоизлар ҳамда фрахтдан олинган даромадлардан ташқари) учун солиқ ставкалари 12 фоиз этиб белгиланди.

Қонун билан қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шунингдек уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

🗓 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача
республика резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

⚠️ Шунингдек, Президентнинг ва Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июлгача қабул қилинган ҳужжатларида назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar
#bilasizmi

‼️Қуёш панеллари ўрнатиш – қурилиш ишларида мажбурий талаб бўлади

✍️Бу ҳақида Ўзбекистонда энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича қабул қилинган фармонда белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга асосан, энергия самарадорлиги паст бўлган кондиционерлар, музлаткичлар, кир ювиш машиналари ва бошқа маиший техникалар ҳамда электр жиҳозларини Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланди. Бундан буён Ўзбекистонга фақат энергиясамарадорлик бўйича “A”, “B” ёки “С” тоифаги маиший техникаларнигина олиб кириш мумкин.

📝⚡️Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб янги қуриладиган ижтимоий объектларга қуёш сув иситкичлари ўрнатилиши мажбурий бўлди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

⚡️📝Қуёш қурилмаларини харид қилганда қандай компенсация олиш мумкин?

Молия вазирлиги 2022 йил якунига қадар ушбу харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 💵100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг ягона электрон майдончаси (Платформа) ёрдамида амалга оширилади.

🌐Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналарнинг ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлари Платформага жойлаштирилади.

📝Бунда Платформага киритиладиган корхоналар рўйхати «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилади.

@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar

ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ:
Энди ускуналарни уч йил ичида фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин

📝💵Жисмоний шахсларга шамол ёки қуёш электр станциясини ўрнатганлик учун, агар уларнинг қуввати:
⚡️0,5 кВт.дан 1 кВт.гача бўлса — БҲМнинг 7 баробари,
⚡️1 кВт.дан 1,5 кВт.гача бўлса — БҲМнинг 10 баробари,

⚡️1 кВт.дан 2 кВт.гача бўлса — БҲМнинг 15 баробари,
⚡️2кВт. ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 20 баробари миқдорида компенсация тўланади.

@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar
#bilasizmi

💧ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА СУВ ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИЛАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ер ости сувларидан фойдаланувчиларга:

2024 йил 1 январга қадар ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш мажбурияти юклатилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади
(бундан жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно).

@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar

‼️2023 йил 1 январдан бошлаб:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади;

уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.

📝Бу ҳақида "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида маълум қилинди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

СОЛИҚ ХАВФИ МЕЗОНЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида "ги қарори билан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонлари тасдиқланди.

✍️Ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 27.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3405.

@uzeltexsanoat
#qonunchilikdagi_yangiliklar

📊СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2023 ЙИЛДАГИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

✍️Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бунинг тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида солиқ юкини пасайтириш ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

📝Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-812 сонли қонунида 2023 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, уларда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ставкасининг пасайтирилиши, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғидан ва ижтимоий солиқдан имтиёзлар берилишига қаратилган солиқ маъмуриятчилигига оид чоралар назарда тутилган.

👉БАТАФСИЛ

@uzeltexsanoat