Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Raqamlar gapirganda yoxud yil sarhisobi
Yil davomida mazmun haqida yetarlicha gapirdik. Keling, endi raqamlar gapirsin! Respublika taʼlim markazi yana bir yilni yakuniga yetkazar ekan jamoatchilik oldida sarhisob qilishga arzigulik raqamlar bilan oʼz sahifasini yopa oladi.
246 nomdagi darslik! Bu raqamlarni aytishga oson.... Аmmo bu sonlarning har birida necha km lab uzilgan asab tolalari, teri qotgan manglaylar va yuzlab kitoblarning varaqlangan sahifalariga termilgan ko'z nuri bor. 246 nomdagi darslik bilan birga, oʼqituvchilar uchun 146 nomda metodik qo'llanma va 26 nomda mashq daftari ham yaratildi. Joriy yilda mazkur o'quv majmualari qariyb 70 million nusxada chop etildi!
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter

Президент Шавкат Мирзиёев: "Энг қиммат, энг катта бойлигимизни, фарзандларимизни муаллимларга топширамиз. Агар ҳар биримиз ўзимизнинг эртанги кунимиз, фарзандларимиз, невараларимизнинг эртанги куни давомийлигини қолдирамиз десак ҳаётда, фақат ва фақат муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Фақат мураббий учун шароит яратишимиз керак".
Устозларга Президентимиз билан тушган эсдалик фотосуратлари топширилди
Хабар берилганидек, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда жойлашган Халқаро конгресс марказида ўтказилган кўргазма доирасида юртимиздаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар билан учрашди.
Учрашув доирасида ўқитувчилар билан самимий мулоқот олиб борган Президент эсдалик учун тадбир иштирокчилари билан фотосуратга тушди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, бугун Халқ таълими вазирлигида тадбирда иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчиларга мазкур эсдалик фотосуратлари топширилди.
Устозлар Президент томонидан тақдим этилган ушбу совғалар ва кўрсатилган юксак эҳтиром учун яна бир бор ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/889
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб_2022
2022 йилда 4 130 нафар кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларга бепул эшитиш мосламалари берилди
Халқ таълими тизимида ҳозирда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таҳсил олаётган махсус мактаблар сони 90 тани ташкил этади.
Жумладан:
19 та — кар ва зиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган;
17 та — кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган;
50 та — ақли заиф болаларга ихтисослаштирилган;
3 та — таянч ҳаракатида нуқсони бор болаларга ихтисослаштирилган;
1 та — нутқида нуқсони бор болаларга ихтисослаштирилган мактаблардир.
2022 йилда:
268 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларнинг кўриш қобилиятлари яхшиланди;
35 нафар таянч ҳаракатида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг эркин ҳаракатланишларига имкон яратилди;
179 нафар кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда кохлеар имплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг 4 130 нафарига бепул эшитиш мосламалари тарқатилди;
19 та кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида эшитиш жиҳозлари “ФМ-система” ўрнатилди;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун касб-ҳунарга йўналтирувчи мавжуд тўгараклар сони 569 тага етказилди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;
- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
- Норов Владимир Имамович в связи с переходом на другую работу освобожден от должности министра иностранных дел Республики Узбекистан;
- Саидов Бахтиёр Одилович назначен на должность исполняющего обязанности министра иностранных дел Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности министра народного образования Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter

Жорий йилда 473 000 нафар ўқитувчиларнинг малакаси оширилди
2022 йилда халқ таълими тизимидаги педагоглар малакасини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
473 000 нафар педагоглар компетенция асосида тўлиқ диагностикадан ўтказилди ва малакаси оширилди. Бунинг натижасида қониқарли натижага эга бўлган ўқитувчилар сони 271 727 нафардан 371 558 нафарга оширилди;
UNICEF билан ҳамкорликда педагоглар ва директорлар учун касб стандартлари ишлаб чиқилди ҳамда ўқитувчилар учун 7 та, директорлар учун 8 та компетенция белгиланди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Жорий йилда 473 000 нафар ўқитувчиларнинг малакаси оширилди
2022 йилда халқ таълими тизимидаги педагоглар малакасини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
473 000 нафар педагоглар компетенция асосида тўлиқ диагностикадан ўтказилди ва малакаси оширилди. Бунинг натижасида қониқарли натижага эга бўлган ўқитувчилар сони 271 727 нафардан 371 558 нафарга оширилди;
UNICEF билан ҳамкорликда педагоглар ва директорлар учун касб стандартлари ишлаб чиқилди ҳамда ўқитувчилар учун 7 та, директорлар учун 8 та компетенция белгиланди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлигида Бахтиёр Саидовни кузатиш маросими бўлиб ўтди
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, бугунги кунга қадар Халқ таълими вазири сифатида фаолият юритган Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бугун Халқ таълими вазирлигида Бахтиёр Саидовни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Бахтиёр Саидовнинг халқ таълими тизимида олиб борган сермаҳсул фаолияти давомида соҳада қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда унинг келгуси касбий фаолиятида катта мувафаққиятлар тилашди.
Бахтиёр Саидов ўтган вақт давомида вазирлик масъуллари ҳамда соҳадаги барча ходимлар билан ҳамжиҳат меҳнат қилганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бунинг учун вазирлик жамоасига ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан
Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
Хилола Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, бугунги кунга қадар таълим соҳасидаги қатор масъул лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси.
У Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг бош менежери, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори, Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида самарали фаолият юритиб келган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазирлик жамоасига таништирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган
Хилола Уктамовна Умарова бугун вазирлик жамоасига таништирилди.
Ўзбекистон президентнинг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдурахманов мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Агриппина Шинни вазирлик жамоасига таништирди.
“Давлатимиз раҳбари соҳаларга ечим ва маблағни бердилар, бизнинг вазифамиз бу болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш. Бу йил биз учун шиддатли йил бўлади. Мен ишонаманки, фидоийлик, шижоат ва ҳамжиҳатликда биз албатта таълим сифатини кўтариш каби масъулиятли вазифани уддалаймиз” — дея таъкидлади Ҳилола Умарова.

Азиз юртдошлар!
Барчангизни кириб келаётган 2023 йил билан самимий муборакбод этамиз!
Ўтган давр мобайнида Халқ таълими вазирлиги билан бирга бўлган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Барчангизга Янги йилда янги омад ва зафарлар ёр бўлсин, хонадонларимиздан тинчлик ва осойишталик аримасин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!