Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.2K subscribers
18.2K photos
5.65K videos
138 files
11.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълим тизими ходимлари!
 
Аввало, барчангизни бугунги унутилмас кун – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклайман!

Айтиш лозимки, жонажон Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаро учун бу қутлуғ сана чексиз ғурур ва ифтихор билан нишонланадиган унутилмас кундир.

Сабаби Ўзбекистон ўтган вақт давомида ўз Конституцияси ва мустақиллигига эга суверен давлат сифатида катта тараққиёт йўлини босиб ўтди, жаҳонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди, халқаро ҳамжамият доирасида қўлга киритган ютуқларимиз муносиб эътироф этилмоқда.

Бош Қомусимиз мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, эркин ва фаровон жамият барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган адолат рамзи сифатида халқ фаравонлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
 
Муҳтарам устозлар ва соҳа ходимлари!
 
Бугунги кунда Халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабида таълим олаётган 6 млндан зиёд ўқувчиларга 500 мингга яқин сиз каби фидойи ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда. Азиз фарзандларимизнинг ўз ҳуқуқларини тўла англаган ҳолда, ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишида сиз — қадрли инсонларнинг ўрнингиз беқиёс.

Бу борада умумтаълим мактабларида ўқитилаётган “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи”, “Конституциявий ҳуқуқ асослари” фанлари ҳамда тегишли фанлар таркибидаги мавзуларга сингдирилган ҳолда ўтиб келинаётган ‘‘Конституция алифбоси”, “Конституция оламига саёҳат” курсларидаги зарур билим ва маълумотларнинг аҳамияти катта.
Сизларга ушбу машаққатли фаолиятингизни шараф билан амалга оширишда сўнмас шижоат ва катта муваффақиятлар тилайман.
 
Азиз ватандошлар, қадрли халқ таълим тизими фидойилари!
 
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами билан чин қалбимдан қутлайман ҳамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман!
 
Юртимиз умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

🔰Куни кеча Халқ таълими вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Президенти Д.Паттон иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

💠Унда мазкур халқаро ташкилот ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада юксалтириш, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзаро самимий руҳда кечган учрашув доирасида Д.Паттон бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ижобий ривож топаётганлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, ҳамкорлик доирасида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнларига алоҳида тўхталди.

Батафсил: 👉https://www.uzedu.uz/y3/news/878

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Фуқаролар мурожаати назоратга олинган!

Ҳурматли ота-оналар!
Қадрли устозлар, азиз ўқитувчилар!

Қишнинг совуқ кунлари давом этмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган куз-қиш мавсум ҳозирлигидан кўнглингиз тўлмаётган бўлса ёки халқ таълими тизимида сизни ташвишлантираётган муаммо ва камчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига ёки туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларининг масъулларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти туман(шаҳар)лари халқ таълими бўлимлари масъуллари билан бу ерда боғланишингиз мумкин (алоқа телефонлари қайд этилган).
👉Батафсил

Қўшимча тартибда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасида ташкил этилган штабнинг телеграм мессенжеридаги @VTIKASHKADARYORegAXO_PreSS_URL га юборишингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb
#Диққат_овозли_чат

Ҳурматли устозлар!

Замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими жорий қилинмоқда

Бугун
Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган навбатдаги овозли чат 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими мавзусига бағишланади.

⚠️Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

Республика бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фанлар кесимида махсус ягона платформа яратилади.

Фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик тавсиялар мактаблардаги методбирлашма баёни асосида педагогик кенгаш қароридан сўнг қуйидаги йўналишдаги ишлар махсус платформа тизимига жойлаштирилиши мумкин:

➡️ ўқув методик қўлланмалар;
➡️дарс ишланмалар;
➡️видео маҳсулотлар;

Фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.

➡️ Ҳар бир фан бўйича алоҳида эксперт гуруҳлари тузилади;
➡️ Фан ўқитувчилари томонидан тавсия этилган методик тавсиялар Республика, вилоят ва туман миқёсида оммалаштирилиши мумкин.
➡️ Иш тажрибалар аввал туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилиши шарт деган тартиб бекор қилинмоқда.
➡️ оммалаштирилган замонавий методикалар учун махсус сертификат берилади.

Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими такомиллаштирилади:

🟢Методик кунлар;
🟢Фан ойликлари;

Методик хизмат йўналишдаги барча янгиликлардан Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.

ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: Бугун соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣

📌Овозли чатни ўтказиб юборманг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
ESHITISHDA NUQSONI BO‘LGAN BOLALAR UCHUN ZAMONAVIY ESHITISH MOSLAMALARI TARQATILMOQDA — NATIJALAR O‘ZINI KO‘RSATA BOSHLADI (VIDEO)

Bugungi kunda Xalq ta'limi tizimida 100 dan ortiq maktablarda inklyuziv ta'lim sinflari tashkil etilgan bo‘lib, u yerda alohida ta'limga ehtiyoji bor 500 nafarga yaqin o‘quvchi o‘z sog‘lom tengqurlari bilan birgalikda ta'lim olmoqda.

Inklyuziv sinflarning tashkil etilishi, oldinlari ayrim kattalar tomonidan “nogiron” deb belgilangan bolalar uchun o‘z tengdoshlari bilan an'anaviy maktabda ta'lim olish imkoniyatini ochib berdi. Qayd etilayotgan natijalar esa, bunday sinflarning kelajagi katta ekanligini ko‘rsatmoqda. Bunday format barchamiz uchun yangilik, aynan shunday kichik sinfdagi jarayon va muhit orqali jamiyatimizda yillar davomida shakllangan stereotiplarni yo‘q qilishimiz mumkin.

Eshitishda nuqsoni bo‘lgan bolalar uchun ham maxsus dastur yo‘lga qo‘yildi. Bolalarga zamonaviy eshitish apparatlari tarqatilmoqda. Natijalar o‘zini tezda ko‘rsata boshladi. O‘quvchilarning bu moslamalar orqali nutqidagi o‘zgarishlarini keltirilgan videodan ko‘rish mumkin. Shu o‘rinda loyihada yordam berayotgan «Zamin» xalqaro jamoat fondi va Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga alohida minnatdorchilik bildirish kerak, deb o‘ylayman.

Ko‘zi ojiz bolalar uchun darsliklar masalasi ham muhim masala. Brayl alifbosidagi darsliklar ta'minoti bosqichma-bosqich yechimini topmoqda, 2022-yilda 41 ming nusxa darslik chop etildi, bu 2021-yilga nisbatan 4 karra ko‘proq (2021-yilda – 10 ming).

Maktabdan so‘ng ko‘zi ojiz shaxslar oliy o‘quv yurtida yoki har kungi hayotida mutolaa qila oladigan kitoblar masalasi dolzarbligi saqlanib qolmoqda. Respublikada bunday texnologiyalar asosida ishlab chiqarish quvvatlarining cheklanganligi sababli oliy o‘quv yurtlari uchun darsliklar, badiiy va publitsistik adabiyotlarning Brayl alifbosidagi nusxalarini ko‘paytirish imkoniyatlari cheklangan.

Shu o‘rinda joriy yilda boshlangan yana bir muhim yo‘nalish bo‘lgan, darsliklarning audiokitob shakllarini yaratilishi haqida to‘xtalmoqchiman. Bu ham yangi tajriba. Audiokitoblar orqali ko‘zi ojiz bolalar uchun ta'lim olish imkoniyatlarini yanada kengaytirish maqsad qilingan. Umuman olganda nogironligi bor bolalar uchun ta'lim olish sharoitlarini kengaytirib borish va ularni jamiyatning to‘laqonli a'zosi bo‘lishlari uchun imkoniyat berish ishlari hech qachon to‘xtab qolmagan, qilinishi kerak bo'lgan ishlar hali ko'p va ular doimiy ravishda e'tibor markazida.

Xalq ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari Усман Шарифходжаев

Видеодаги болалар Бухоро вилоятидаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 123-сонли мактаб-интернат ўқувчилари
Forwarded from ITSM
📢"SAF 2022" Ozarbayjon Xalqaro festivali doirasida o‘tkazilgan musobaqada jamoamiz 🥇 Oltin medal sohibi bo‘ldi

Ayni damda "SAF 2022" Xalqaro festivali doirasida tashkil etilgan musobaqaning "High school survivor", "Innovative exhibition" va "Robokids Primary" toifalarida ishtirok etgan O‘zbekiston STEAM jamoasi natijalari e'lon qilindi. Unga ko'ra jamoamiz Oltin va Bronza medallarini qo'lga kiritdi.

🥇 "Robokids Primary" toifasida qatnashgan Vatanimiz STEAM jamoasining kichik yoshdagi vakillari eng yuqori natijani ko‘rsatib, Oliy o‘rin sohibiga aylandilar.

🥉 "High school survivor" toifasida qatnashgan jamoamiz vakillari esa, Bronza medaliga sazovor bo'ldilar.

❤️ Yurtimiz shaʼnini Xalqaro maydonda munosib himoya qilgan jamoamiz aʼzolarini va butun STEAM jamoasini ushbu yutuq bilan chin dildan qutlaymiz!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саноқли_дақиқаларда_овозли_чат

Ҳурматли устозлар!

Замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими жорий қилинмоқда

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган навбатдаги овозли чат 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими мавзусига бағишланади.

⚠️Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

Методик хизмат йўналишдаги барча янгиликлардан Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.

ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: Бугун соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣

📌Овозли чатни ўтказиб юборманг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (1 hour)
Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов Хатирчи туманидаги олис мактаблар ҳолати билан яқиндан танишди

❗️Дастлабки манзил тумандаги 24-мактаб бўлди. Мактабдаги ўқув ишлари, давомат, иситиш, кутубхона фаолияти бугунги кун талаблари даражасида ташкил этилмагани аниқланиб, масъулларга тегишли огоҳлантиришлар берилди.

💠 Тоғли ҳудудда жойлашган 30-мактабдаги ҳолат ўрганилганида раҳбариятнинг ташаббускорлиги эвазига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида иссиқлик тизими тўлиқ янгилангани алоҳида эътироф этилди.

Айни вақтда лойиҳага мувофиқ “Фаоллар зали” учун лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram