Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Тошкент халқаро таълим университети ва University of Portsmouth ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент халқаро таълим университети ректори Сарвар Бабаходжаев ва University of Portsmouth Higher Education Corporation проректори Крис Чанг Англашув меморандумини имзоладилар.

Меморандум доирасида томонлар ҳамкорликда Педагогика, жумладан STEAM йўналишида ўқитувчиларни тайёрлаш, Ахборот технологиялари, Бизнес бошқарувига оид қўшма таълим дастурларини яратиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишни келишиб олдилар.

Батафсил: 👉https://bit.ly/377gRtM


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️ DIQQAT TANLOV!!!

O‘zbekistonda nechta millat vakillari istiqomat qiladi?

O‘zbekistonlik qaysi millat vakili Mustaqil O‘zbekiston uchun olimpiada o‘yinlaridagi birinchi oltin medalni olib kelgan?

Qaysi tojik olimiga bag‘ishlab respublikaning qator shaharlarida yirik ko‘chalar nomlangan?

Shu kabi savollarga javoblarni bilasizmi?

UNDA BU XABAR AYNAN SIZ UCHUN.

Xalq ta’limi vazirligi 30-iyul – “Xalqlar do‘stligi kuni”ga bag‘ishlab “Biz o‘zbekistonlikmiz” onlayn viktorinasini o'tkazmoqda.

Viktorina 30-iyul kuni soat 11:00dan 12:00ga qadar telegram ijtimoiy tarmog‘ining “quiz bot”i orqali o‘tkaziladi, unda 18 yoshgacha bo‘lgan yoshlar ishtirok etishi mumkin.

Viktorina g‘oliblari:

1-o‘rin uchun – televizor 📺;
2-o‘rin uchun – planshet 📱;
3-o‘rin uchun – smart-soat ⌚️ bilan taqdirlanadilar.

Viktorina «quiz bot» havolasi 30-iyul kuni soat 11:00da Xalq ta
'limi vazirligining telegram (@uzedu) kanali orqali e`lon qilinadi.

‼️Shaxsiy telegram akkauntida telefon raqami va foydalanuvchining ismi (username/имя пользователя) ko‘rsatilmagan Viktorina ishtirokchilarining savolnoma natijalari qabul qilinmaydi.

O‘ZINGIZNI SINAB KO‘RING VA SOVG‘ALARDAN BIRINI QO‘LGA KIRITING!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ВНИМАНИЕ КОНКУРС!!!

Представители скольких национальностей и народностей проживают в Узбекистане?

Представителем какой национальности является спортсменка, завоевавшая для Независимого Узбекистана первую олимпийскую медаль?

В честь какого таджикского ученого названы улицы в ряде городов Узбекистана?

Если вы знаете ответы на эти вопросы, то следующая новость специально для Вас!

Министерство народного образования в честь “Днем дружбы народов", проводимого 30 июля, проводит онлайн викторину “Мы узбекистанцы”.
Викторина будет проводиться посредством “quiz bot” социальной сети телеграмм 30 июля с 11:00 до 12:00, в которой могут принять участие лица до 18 лет.

Победители будут награждены:

1 место –
Телевизор 📺;
2 место – Планшет📱;
3 место – Смарт часы ⌚️

Ссылка на «quiz bot» Викторины будет объявлена 30 июля в 11:00 ч. на официальном телеграмм канале Министерства народного образования (@uzedu). Результаты участников без имени пользователя (username/имя пользователя) и телефонного номера в телеграмм аккаунте не будут засчитываться.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилдан эътиборан республикамизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш анъанаси йўлга қўйилган эди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар Тагаев ҳам халқ таълими тизимида миллатлараро дўстлик ва ҳамкорлик ғояларининг тарғиботида фаол иштирок этгани учун «Халқлар дўстилиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.


@uzedu
Халқ таълими вазири Жиззахдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишмоқда

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим муассасаларни янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Жиззах вилоятида янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил вилоятнинг чекка туманларидан бири саналган Фориш туманига бўлди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3rIvptk


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Бугуннинг гапи 2 : Таълим ва ёшлар

Учтепа туман ҳокимлиги томонидан янги онлайн лойиҳа бошланганлигини маълум қилган эдик.

30 июль куни соат 11: 00да туманда мактабгача таълим, ҳалқ таълими соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, олий таълим муассаларига ўқишга кириш ва ўтказиладиган тест синовлар юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Марҳамат қизиқтираётган саволлар билан иштирок этишингиз мумкин.

Мулоқотни ҳокимликнинг фейсбукдаги https://www.facebook.com/hokimiyat.uchtepa ҳаволаси орқали кузатинг!
———————————————-
Актуальная тема 2: Образование и молодежь

Мы ранее сообщали, что администрация Учтепинского района запустила новый онлайн-проект.

30 июля в 11:00 состоится открытый диалог о проводимых реформах в сфере дошкольного образования, народного образования, а также о приеме в вузы и тестовых испытаниях.

Пресс-конференция будет транслироваться в реальном времени на официальной странице хокимията в Facebook: https://www.facebook.com/hokimiyat.uchtepa/ .
#Танлов

‼️ТЕЛЕВИЗОР, ПЛАНШЕТ ЁКИ СМАРТ-СОАТЛАРДАН БИРИ СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ? БУ АЙНАН СИЗ УЧУН

🔰 Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси эълон қилинган эди.

☝️ Саноқли дақиқалардан сўнг танлов бошланади. Танловда мураккаб бўлмаган саволларга жавоб беринг ва совғалардан бирини қўлга киритинг.

❗️Сизга қулай бўлиши учун викторина телеграм ижтимоий тармоғида ўтказилмоқда. Бунда ҳеч қандай овворагарчиликларсиз, исталган жойдан туриб иштирок этишингиз мумкин.

❇️Викторина “quiz bot” ҳаволаси бугун соат 11:00да Халқ таълими вазирлигининг телеграм (@uzedu) канали орқали эълон қилинади ва соат 12:00га қадар давом этади.

🔰 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! Телевизор 📺, планшет 📱 ёки смарт-соат ⌚️ каби совғалардан бири айнан сизники бўлиши мумкин.

Барчаси оддий, сиз фақатгина танловда иштирок этинг ва омадингизни синаб кўринг.

ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook
‼️ ДИҚҚАТ!!! ВИКТОРИНА БОШЛАНДИ

«БИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ» ОНЛАЙН ВИКТОРИНАСИДА қуйидаги
QUIZ BOT ҳаволаси орқали иштирок этишингиз ва совғалардан бирини қўлга киритишингиз мумкин:

👉t.me/QuizBot?start=plRuUC3G

❗️ВИКТОРИНА 1️⃣2️⃣:0️⃣0️⃣ да якунланади.

1 соат ичида Телевизор 📺, планшет 📱 ёки смарт-соатлардан ⌚️ бири сизники бўлиши мумкин. Вақт кетди.

☝️ЭСЛАТМА:
викторинада 18 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. Шахсий телеграм аккаунтида телефон рақами ва фойдаланувчининг исми (username/имя пользователя) кўрсатилмаган иштирокчиларнинг саволнома натижалари қабул қилинмайди.

БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari 2019-yil noyabr oyida Zamonaviy maktablarga qo'yiladigan talablar va baholash mezonlarini ishlab chiqish bo'yicha vazifa qo'ygan edilar.

Ushbu vazifani amalga oshirish maqsadida, jamoamiz tomonidan bir qator ilg'or davlatlarning - Ofsted (Buyuk Britaniya), Korea, Singapur, Rossiya Federatsiyasi tajribasi o'rganildi.

Natijada, 11 ta yo'nalish, 38 ta mezon va 150 ta ko'rsatkichlardan iborat bo'lgan 4 ta asosiy sohalar kesimida umumta'lim maktablarini baholash tartibi va talablari ishlab chiqildi.

Ishlab chiqilgan baholash mezonlar asosida respublikamizning har bir hududidan 3 ta maktab (jami 42 ta maktab) baholandi.

Baholash natijasida 42 ta maktabdan:
- 8 ta (19 %) maktab, "Zamonaviy maktab" talablariga to'liq javob berdi;
- 34 ta (81%) maktab belgilangan mezonlarga to'liq javob bera olmagani aniqlandi.

"Zamonaviy maktab" maqomiga erishgan maktablarni taqdirlash marosimidan lavhalarni 👆🏼videoda ko'rishingiz mumkin.
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

🔹Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётан қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

🔹Жумладан, Олот, Қоракўл, Шофиркон ва Ромитан туманларида бўлиб, Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган умумтаълим муассасаларида кечаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

🔹Жараёнларни сифатли якунлаш, тайёргарлик ишларини пухта бажариш борасида масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
«БИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ» ОНЛАЙН ВИКТОРИНАСИ ЯКУНЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб ўтказилган «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси ўз ниҳоясига етди.

Мазкур танлов натижалари тез фурсатларда вазирликнинг расмий телеграм каналида (@uzedu) эълон қилинади.

Халқ таълими вазирлиги танловга бефарқ бўлмаган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдиради.

Шу билан бир қаторда, барча юртдошларимизни 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни» билан муборакбод этамиз!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«БИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ» ОНЛАЙН ВИКТОРИНАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб ташкил этилган «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси якунланди.

Викторина натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин:
MahbubaNusratova;
2-ўрин: kamolabdurazzoqov;
3-ўрин: TimShaw;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур Викторинада иштирок этган барча ватандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда 30-июль Халқаро дўстлик куни билан табриклайди.

Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, қуйида номлари келтирилган иштирокчилар Викторина саволларига қисқа муддатларда ва тўғри жавоб бериб юқори кўрсаткичларни қайд этган бўлсаларда, Викторина шартларига тўлиқ риоя этмаганликлари, яъни шахсий телеграм аккаунтларида (фойдаланувчининг исми/имя пользователя/username) кўрсатмаганликлари сабабли уларнинг натижалари қабул қилинмади
:

“Yulduz Toshpo'lotova”;
“Аллаберган”;
“Allabergan”;
“Арслонбек”;
“Сапаргул”;
“ГОФУРЖОН”.

Маълумот учун: Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 июль куни вазирликнинг телеграм каналидаги расмий саҳифасида мазкур Викторина тўғрисидаги маълумотлар ва унда иштирок этиш тартиби ва қоидалари тўғрисида эълон берилган.

Шунингдек, викторина иштирокчиларининг жавоблари соат 12:00га қадар қабул қилинганини эслатиб ўтамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram