Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.1K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Хоразмлик ўқувчи хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари грантларини ютиб олди

Хонқа туманидаги 7-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф битирувчиси Озодов Шерали IELTS халқаро баҳолаш дастуридан 7 баллни қўлга киритиб,
1. Швейцария Франклин университетининг ҳар ўқув йили учун 24500 швейцария доллари;
2. Иллинойс коллежининг ҳар ўқув йили учун 23000 доллари;
3. Вестминстер коллежининг ҳар ўқув йили учун 27000 доллар миқдорида грантларни ютиб олди.
Иқтидорли ўқувчимизнинг кейинги ўқиш ва ишларида бунданда юксак муваффақиятларга эришишини тилаймиз!

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB
Вазир ўринбосари Намангандаги ҳолати талаб даражасида бўлмаган мактабларни Инвестиция дастурига киритиш бўйича кўрсатма берди

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Жўраев Намангандаги мактабларнинг моддий-техник базасини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Чуст туманига борди.

Ўрганиш давомида ҳудуддаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг 2021 йилги Инвестиция дастури асосида реконструкцияга тушганлиги, бироқ қурилиш сметаларига спорт зали қурилиши киритилмаганлигини инобатга олиб, мактабнинг лойиҳасига спорт зали киритилиши юзасидан топшириқ берди.

Шунингдек, ҳудуддаги 46-умумий ўрта таълим мактаби биносининг иситиш, электр тизимлари ҳозирги кун талабига жавоб бермаслигини инобатга олиб, мактабга 80 ўринли қўшимча ўқув бино ва спорт зал қурилиши юзасидан 2022 йилги Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклиф берилди.

65-мактабда ўқувчилар сони мактаб қувватига нисбатан юқорилигини ҳисобга олиб мактаб худудида қўшимча 315 ўринли бино, спорт залини қуриш ишларини 2022 йил дастурига киритиш бўйича таклиф берилди.
Forwarded from IT taʼlim
Вниманию специалистов-предметников с русским языком обучения!

Республиканский образовательный центр принимает на работу на основе гражданско-правового договора специалистов в области социальных, точных, естественных и прикладных наук с русским языком обучения.

👉Месячная заработная плата: 10 миллионов сумов.
👉Опыт работы: 3-6 лет
👉Адрес: город Ташкент, Алмазарский район, улица Зиё, 2А

Кандидатам необходимо до 1 марта 2021 года отправить по электронной почте rtmvshrjobs@gmail.com следующую информацию:

👉 Опыт работы, а также, в каком направлении и формате он или она намеревается работать;
👉 Объективка;
👉 Копии паспорта и дипломов.

📌Кандидаты будут отбираться на конкурсной основе. Специалистам, успешно прошедшим отбор, будут созданные все необходимые условия для работы.

Телефон: 71-246-18-05
Подписаться на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Ҳайъат йиғилишида жойлардаги раҳбарлар асосий эътиборини "қизил" ва камқувватли мактабларни камайтириш, ўқитувчиларнинг малака тоифаларини ошириш каби асосий вазифаларга қаратиши зарурлиги муҳокама этилди

Халқ таълими вазирлигида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчлигида ўтказилган ҳайъат йиғилишида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурининг биринчи ярим йиллик иш режаси белгилаб олинди.

Хусусан барча халқ таълими соҳасидаги масъуллардан натижага ишлаш бўйича қатъий талаб қўйилди. Бунда тўқ қизил ва қизил, яъни 10 фоизгача ёки бирорта ҳам битирувчиси Олий таълим муассасасига кирмаган, қуввати 0,7 коэффициентдан кам бўлган мактаблар сонини камайтириш, ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бунда ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш, яъни олий тоифали, 1 ҳамда 2 тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириш, тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар сонини камайтиришга эътибор қаратиш муҳим аҳамияга эга эканлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқувчиларни мотивация қилиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва бу билан ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари вазир йиғилишда филиаллар масаласига алоҳида тўхталиб, барча мавжуд филиалларни инвентаризациядан ўтказиб, маълумотларни маҳаллий ҳокимларга тақдим этиш, уларни тўлақонли мактабларга айлантириш масаласи ҳудудий бошқармалар томонидан алоҳида назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди.

Ҳудудий халқ таълими мутасаддилари томонидан юқорида айтилган ишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланиб, вилоят раҳбарларига яхши тажрибаларни оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Астрономия” фани ўқитувчиларига “Физика” фанидан тоифалар тадбиқ этилади

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АКТ вазири: уч йилда 191 та ихтисослаштирилган АКТ мактаблари очилади

👉 https://kun.uz/32120526

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Respublika tashxis markazi (Закирова Мадина)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Boburni_eslab
Yod etmas emish kishini g‘urbatta kishi,
Shod etmas emish ko‘ngulni mehnatta kishi.
Ko‘nglum bu g‘aribliqda shod o‘lmadi, oh,
G‘urbatta sevunmas emish, albatta, kishi.

Zahiriddin Muhammad Bobur

Respublika tashxiz markazi jamoasi tomonidan tayyorlangan ushbu videorolik buyuk shoir va mutafakkir Zahiriddin Muhammad Bobur hotirasiga bagʻishlanadi.

Batafsil ma’lumot uchun 👇👇👇
Telegram: t.me/tashxismarkazi
Telegram: t.me/hayotgaqoshil
Telegram: t.me/tashxismarkazi_maxsus
Facebook: facebook.com/tashxismarkazi/
Forwarded from Sherzod Shermatov
Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди!

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президентимиз ташрифлари вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлди. Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

давоми кейинги постда —>
Forwarded from Sherzod Shermatov
Бир томондан, бошида қурувчи компаниянинг харажатлари кўпайгандек кўринсада, келгусида компания ушбу уйлардаги аҳоли яхши мактабга яёв чиқа олишини инобатга олиб янги квартираларини бошқа жойдаги квартираларга нисбатан яхшироқ нарҳга сота олади ва харажатларини қоплаб кетади.

Бу эса ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади.

ОАВ ва жамоатчилик вакиллари ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўриб, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатиб, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишга ёрдам беришса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Урганчлик тадбиркор ота фарзандининг ўқитувчисига уй совға қилди

32-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб интернати ўқитувчиси Марҳабо Аллаберганова урганчлик қизчани тайёрлов гуруҳида ўқитиб, унинг нутқидаги нуқсонларни бартараф қилишга эришди. Бир неча ойлик машғулотлардан кейин қизча равон ва чиройли гапирадиган, фикрини аниқ ва тиниқ тушунтира оладиган бўлди.

Қизчанинг ота-онаси бундан хурсанд бўлиб, ўқитувчига миннатдорчилик тариқасида янги қурилаётган уйдан хонадон совға қилишди.

👉 Хоразм хабарлари
Навбатдаги “Замонамиз қаҳрамони” саҳро бағрида жойлашган мўъжаз мактабдан топилди!

Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари”ни топиб, уни юртдошларимиз орасида трендга чиқарган фуқарога ҳар икки ҳафтада замонавий ноутбук тақдим этишни ваъда қилганди.

Навбатдаги қаҳрамонимиз Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бири Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Базиргон қишлоғида яшайдиган 66 ёшли ўқитувчи Гавҳар Бобоева бўлди. Саҳро бағрида жойлашган бу қишлоқда ижтимоий объектлар деярли йўқ, аммо кичиккина мактаб бор ва бу мактаб “Замонамиз қаҳрамони” томонидан бошқарилмоқда. 5 февраль куни Kun.uz нашри мухбири Нурмуҳаммад Саид томонидан ёритилган «Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси» номли эълон қилинган мақола ана шу фидоий устоз ҳақида.

8 та уйдан иборат қишлоқ муаллима ҳикояси интернет фойдаланувчиларни беэътибор қолдирмади, мақола қарийб 100 минг фойдаланувчи томонидан кўрилиб, 1000 дан ортиқ изоҳ қолдирилган, юзлаб интернет фойдаланувчилар ўқитувчи ҳақидаги мақолани бир-бири билан бўлишган.

Айтиш жоизки, мазкур ҳудуднинг асосий мактаб билан оралиғи 40 кмга яқин бўлганлиги сабабли махсус дарс жадвали асосида бириктирилган ўқитувчилар ҳафтада икки марта келиб, математика, информатика, инглиз тили, мусиқа, рус тили фанларидан дарс машғулотлари ташкил қилинган.

Мақола эълон қилинганидан сўнг, ҳудудий ХТБ ўқувчиларнинг ота-оналари билан сухбатлашиб, болаларнинг ўқув жараёнини мактаб интернатида давом қилишларига кўндирди. Юқори синф ўқувчилари 2021 йил 8 февралдан бошлаб, Ҳазорасп туманидаги 1-сонли мактаб-интернат базасида яшаб, ўқишни давом қилдиришлари бўйича келишиб олинди. Мактаб-интернатдаги овқатланиш учун тўланадиган ота-оналар бадал пулини тўлаш мажбуриятини туман ҳокимлиги ўз зиммасига олди.

Бошланғич синф ўқувчилари эса ҳозирча ўқиш жараёнини Гавҳар Бобоеванинг мўъжаз мактабида билан давом эттирадиган бўлди.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи фаолиятини трендга чиқаргани учун “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида мақола муаллифи хоразмлик журналист Нурмуҳаммад Саидни ноутбук, ўқитувчи Гавҳар Бобоевани эса "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирлашга қарор қилди.

Сиз ҳам Гавҳар Бобоева сингар ўз ишининг фидоий устозларини топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.

#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланади, сифат таркиби қайта кўриб чиқилади

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 8 январда “Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда уларнинг сифат таркибини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг бошқарув ходимлари икки босқичда баҳолаш жараёнидан ўтказилади.

🔵 БИРИНЧИ БОСҚИЧДА

Баҳоланувчиларнинг халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси

Менежерлик қобилияти

Малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги

Касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳияти (IQ) суҳбат (5 та саволдан иборат билет) тарзида аниқланади.

🔵 ИККИНЧИ БОСҚИЧДА

Келгуси фаолиятини ташкил этилиши ва режалари юзасидан тақдимоти баҳоланади.

🔰Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларининг умумий ўрта таълимни такомиллаштириш ва халқ таълими муассасаларини ривожлантиришга оид 3 йилга мўлжалланган истиқболли дастури;

🔰туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассисларининг сўнгги бир йил давомида амалга оширган ишлари, шунингдек, келгусидаги режалари бўйича слайдлар кўринишидаги тақдимоти баҳоланади.

Баҳолаш жараёнини ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда саволнома билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#zamonamiz_qahramonlari

Ўқитувчилар захирасини бир неча йил олдин тайёр қилиб қўйган мактаб директори ҳақида эшитганмисиз?

Бизнинг қаҳрамонимиз нафақат ўзи балки мутахассис етишмаётган қўшни мактабларни ҳам кадрлар захирасини ўрганади.

Директор нафақат ўқитувчи захираси, шунингдек яқин йилларда эҳтиёжи кўп бўладиган бошқа касбларни ҳам ўрганиб, ўқувчиларини шунга йўналтиради.

Хўш, у буни қандай уддалаяпти?

Мактаб директори ўз сирлари билан ўртоқлашди


БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3rRdboe


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Psixologik_tavsiya

Ўсмир фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш лозим?

‼️Ўсмир фарзанди бор ота-оналар учун фойдали маслаҳатлар

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу боис Халқ таълими вазирлиги Республика ташхис маркази психологлари билан ҳамкорликда ўсмир фарзанди бор ота-оналарга тавсиялар бериб боришни мақсад қилди.

Ўсмирлик даври шахс шаклланишидаги асосий даврдир. Бу давр айрим махсус психологик адабиётларда “ўтиш даври», “оғир давр”, “инқироз даври” каби номлар билан аталади.

Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.

Ўсмирлар турли хил қоида ва чекловларга қаршилик кўрсатишади, шуни ҳам инобатга олинг ва ҳар бир вазиятни имкон қадар меҳр ва сабот билан тушунтиринг.

Бирор нарсага изоҳ бермай, тақиқлаверманг. Аввал нима учун?-деган саволга жавоб беришингиз керак. Акс ҳолда, фарзандингизнинг дўсти сиз эмас, балки кўчадаги ошна-оғайнилари бўлиб қолади. Маслаҳатни канда қилмай, ҳаёт йўлини ҳам ана ўшалар кўрсатиб туришади.

📌Шунинг учун кераксиз дўстлар ўрнига ўзингиз дўст бўлиб, зарарли одатлар ўрнини фойдалилари билан алмаштиринг.

📌Болангиз бўш вақтида фойдали иш билан машғул бўлишига эътибор беринг. Бирор севимли машғулоти ёки спорт билан банд бўлсин. Спорт гормонал ўзгариш пайтида бола организмига ижобий таъсир этади.

Ўзаро ҳурмат-чи?..

Агарда ўсмир фарзандингиз вақтингизга ҳурмат билан қарашини истасангиз, аввал ўзингиз унинг вақтини қадрланг.

Яна гап-сўзларингизни ҳурмат қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унинг ҳар бир сўзига ҳурмат билан қаранг. Унинг истаклари, орзу-умидлари, фикрини ҳамиша қадрланг. Ўзаро ҳурмат ўсмир-фарзандни ота-онасига янада яқинлаштиради.

Ўсмир фарзандингиз фикрлари ва маслаҳатларига эътиборсиз бўлманг.

Ҳар бир ўсмир мустақил қарор қабул қилишда ўзини етарлича оқил ва доно, деб ҳисоблайди. Тўғри йўлга солиш эса, сизнинг ота-оналик иқтидорингизга боғлиқ. Масалан, хонадонингизга бирор ўзгартиришлар киритмоқчисиз, бу борада фарзандингиз фикрини сўранг ва, албатта, уни инобатга олинг. Шунда фарзандингиз, унинг фикри-ю, маслаҳатларига ҳурмат билан қарашингизни кўриб, ўзини оиланинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайди.
На что надо обращать внимание при воспитании подростка?

‼️Советы родителям по воспитанию подростка

В последнее время много дискуссий вызвали видеоролики в социальных сетях, связанные с хулиганским поведением школьников-подростков. Учитывая этом, Министерство народного образования совместно с психологами Республиканского центра профессиональной ориентации и психолого-педагогической диагностики учащихся решило подготовить некоторые советы родителям детей подросткового возраста.

Подростковый возраст - ключевой период в формировании личности. В специальной психологической литературе этот период именуется «переходным периодом», «трудным периодом», «кризисным периодом».

То, что юность – сложный период, связано со многими психологическими, физиологическими, социальными факторами. В этот период меняется и содержание всех сторон развития: физического, умственного, нравственного, социального и т. д. В этот период в жизни подростка происходят серьезные изменения его психики, физиологического состояния организма, его социального статуса.

Подростки сопротивляются множеству правил и ограничений, поэтому имейте это в виду и объясняйте каждую ситуацию как можно мягче и последовательно.

Сразу не запрещать, не комментируя.


Сначала вам нужно ответить на вопрос, почему? В противном случае друзья вашего ребенка будут «уличные друзья», а не вы. Это они показывают своим примером образ жизни, и дают советы. Так что вместо ненужных друзей станьте друзьями сами и замените вредные привычки полезными.

Убедитесь, что ваш ребенок в свободное время занимается полезной работой.

Будь то хобби или спорт. Спорт положительно влияет на детский организм при гормональных перестройках. Взаимное уважение?

Если вы хотите, чтобы ваш подросток уважал ваше время, цените его в первую очередь. Если вы хотите, чтобы он снова уважал ваши слова, сначала относитесь к себе с уважением к каждому его слову. Всегда цените его желания, мечты, мысли. Взаимное уважение сближает подростка с родителями.

Не игнорируйте мысли и советы подростка.

Каждый подросток думает, что он достаточно умен и достаточно мудр, чтобы принимать самостоятельные решения.

Правильное решение зависит от ваших родительских способностей. Например, если вы хотите внести какие-то изменения в свой дом, спросите мнение ребенка по этому поводу и обязательно примите его во внимание. Тогда ваш ребенок увидит, что вы уважаете его мнение и советы, и будет считать себя неотъемлемой частью семьи.