Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ўзбек тилида Навоий ғазалини айтиб берди

9 февраль куни Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Тадбир доирасида АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тадбир иштирокчиларига Навоий ғазалидан парча айтиб берди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан ҳам йиғилганларга саҳна кўриниши намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Psixologik_tavsiya

Бола билан дарс тайёрлашда қуйидагиларга йўл қўйманг! Барча ота-оналарга мурожаат

Куни кеча Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида ота-оналардан бири "1-cинф ўғил болани дарс вақтида ҳаёлини бир ерга жамлаши учун нима қилса бўлади?" деган савол билан мурожаат қилди. Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида Республика ташхис маркази психологларидан ота-оналарга бола билан дарс тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тавсия сўрадик.

‼️Психологларнинг айтишича...


БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3aJ9w50


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олинди, ота-оналарга чора кўрилди

7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган.

Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.

Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради.

Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди.

Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!
Forwarded from Sherzod Shermatov
АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллель равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади.

Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак экан деб ўйладим: Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари ўзбек томонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Beeline Uzbekistan Жиззахдаги мактабни замонавий IT-ускуналар билан жиҳозлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирди

Куни кеча, Жиззах шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди. Beeline Uzbekistan томонидан мактабни IT-ускуналар билан таъминлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни сифатли таълим олишлари учун шароит яратишдан иборат. Яқин келажакда бундай мактабларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам очиш режалаштирилган.

Мактаб замонавий ўқув хоналари интерактив сенсорли панеллар ва экранлар, электрон таблолар билан жиҳозланган ҳамда юқори тезликдаги Интернетга уланган.

Мактабни ташкил этишда жами маҳаллий ва давлат бюджети, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Beeline Uzbekistan томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ инвестиция қилинган.
Наманганлик яна уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди

Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни қўлга киритиб, АҚШнинг Webster университетидан 16000 доллар, Clarkson университетидан 35000 доллар, Purude университетидан 20000 доллар миқдорида грантларни ютиб олди.

Тумандаги 19-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Жўрабек Самиев ҳам шундай муваффақиятга эришган ўқувчилардан. Айни пайтда у АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳридаги Webster университетининг иқтисодиёт йўналишига талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга университетда ўқиш учун йилига 19000 доллар, 4 йил учун 76000 доллар грант соҳибига айланди.

74-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Маҳмудов эса Флорида университетида таълим олиш учун 40000 доллар миқдорида грантни қўлга киритди.

Чуқур билим ва юксак салоҳиятли ёшларимизга зафарлар ёр бўлсин!

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўринли хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди.

Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди.
Ҳурматли ўқитувчилар, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида таълим олиш ва амалиёт ўташга шошилинг!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган ривожланган мамлакатларда таълим олиш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабулига оз фурсат қолди!

Сизда қуйидаги йўналишларда математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича хорижда таълим олиш имконияти бор:

Магистратура ва докторантура;

Стажировка ўташ;

Малака ошириш.

Бу йилги танловда халқ таълими тизими учун 60 та квота ажратилган.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни жамғарманинг расмий сайти орқали онлайн топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

‼️Танлов йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб олишингиз мумкин.


Батафсил:
https://bit.ly/3jCZt5s


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқ_таълими_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари — Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 февралдан 21 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида Америка Кенгаши мутахассислари томонидан TOEFL тест синовлари ўтказилмоқда

Халқ таълими вазирлиги ва American Councils ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси доирасида 2021 йил менторларни танлаш жараёнининг 1-босқичидан ўтган, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган 1028 нафар инглиз тили ўқитувчилари учун А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида Америка Кенгаши мутахассислари томонидан TOEFL тест синовлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа умумтаълим мактаблари инглиз тили фани ўқитувчиларининг тил билиш даражасини аниқлаш, инглиз тили бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг “ўқувчиларга йўналтирилган” (learner-centred) педагогик маҳоратини оширишда кўмак бериш, тренер ва менторларнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашишга қаратилган.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇

Telegram |Facebook |Website
Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram