Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Budjet mablag‘larining sarflanishi nazoratida faol ishtirok eting

So‘nggi yillarda yurtimiz fuqarolari turli sohalarda amalga oshirilayotgan islohotlar jarayonida faol ishtirok etmoqda. Xususan, ular o‘zlarini qiziqtirgan soha va tashkilotlar faoliyati, moliyaviy, xo‘jalik va boshqa yo‘nalishlariga ham befarq emasligi namoyon bo'lmoqda.

Bu borada www.davlatauditi.uz sayti orqali amalga oshirilayotgan fuqarolar ishtirokidagi audit jarayonlari yurtdoshlarimiz orasida katta qiziqish uyg‘otmoqda.

2022-yilning 1-10-oktabr kunlari fuqarolar ishtirokidagi audit tizimida nazorat obyektlarini tanlash jarayoni o‘tkazilmoqda.

Ushbu videorolik orqali o‘zingizni qiziqtirayotgan nazorat obyektlari faoliyatiga oid zarur ma’lumotlarni olish tartibi batafsil bayon etilgan.

Hurmatli yurtdoshlar!

www.davlatauditi.uz sayti orqali mamlakatimizdagi davlat tashkilotlari va muassasalari faoliyatini nazorat qilish va bu orqali budjet mablag‘larini yanada samarali sarflanishiga o‘z hissangizni qo‘shing!
Бир йил аввал ижтимоий тармоқда танқид қилинган мактаб замонавий қиёфага келтирилди

Аввал хабар қилинганидек, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 2021 йил ноябр ойида Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактабга сафари давомида мазкур таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчиларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги ўқув биноси қуриш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берилган эди.

Айтиш лозимки, ўтган вақт давомида мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда 300 ўринли, ўқувчиларнинг муносиб таълим олишлари учун барча шароитларга эга янги мактаб биноси барпо этилди.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/747


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қашқадарёдаги таълим даражаси паст мактабларда сифатни яхшилаш чоралари белгиланди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарёнинг таълим даражаси паст бўлган Кўкдала туманидаги 66-сонли, Чироқчи туманидаги 40-сонли мактаблар фаолияти таҳлил этилди.

Педагогларнинг сифат таркиби, касбий маҳорати, дарс соатларининг адолатли тақсимоти ўрганилиб, асосий эътибор ўқувчиларга сифатли таълим бериш, битирувчиларни маънан етук шахс сифатида камолга етказишга қаратиш бўйича кўрсатма берилди.

Педагоглар билан мулоқотда бугун таълим тизимидаги ўзгаришлар келгусида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар юзасидан суҳбатлашилди. Хусусан, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида режалаштирилган ишлар ҳақида фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида мактабларга алоҳида эътибор қаратгани натижасида биргина 2022 йилда вилоятда 88 та мактаб таъмирланмоқда. 690 та мактабнинг мебель жиҳозлари янгиланмоқда. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманидаги 38-мактабга етказиб берилган мебель жиҳозлари кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида мутасаддиларга ишлаб чиқарилаётган мебелларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, белгиланган стандарт меъёрларига амал қилиши тўғрисида кўрсатма берилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги билан жиҳозларнинг ишлаб чиқариш ва мактабларга етказиш жараёнини қисқа муддатларда якунлашга келишиб олинди.

Чироқчи туманидаги 40- ва 38-сонли мактабларга телевизор, 40-мактаб ўқитувчиси Гавҳар Бўроновага намунали фарзанд тарбияси ва уларнинг муваффақияти учун ноутбук тақдим этилди. Ишчи гуруҳнинг вилоят мактаблари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Кўкдала мактабларида “Яшил макон” акцияси доирасида педагогика коллежи тажрибаси ўрганилади

Мамлакатимизда атроф-муҳит озодалиги, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш орқали инсон саломатлигини асраш мақсадида “Яшил макон” акцияси давом этмоқда.

Ўтган йили баҳор фаслида акция доирасида 10 мингдан ортиқ мактабларда 1,5 млндан ортиқ дарахт кўчатлари ўтказилди. Ушбу хайрли ишлар айни куз мавсумида ҳам давом эттириш режалаштирилган. Бу борада Кўкдала педагогика коллежининг тажрибасини намуна сифатида эътироф этиш жоиз.

Вилоятга сафар давомида вазир ушбу таълим муассасасида бўлиб, кўп йиллик меҳнат эвазига коллеж ҳудудида яратилган боғлар, яшил маконни бориб кўрди. Коллеж раҳбари билан бирга ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчати экиш, уни парваришлаш тажрибаси билан ўртоқлашилди.

Ушбу тажрибани Кўкдала ва Чироқчи туманларидаги 200 дан ортиқ мактабларга татбиқ этишга келишиб олинди. Учрашувда “ҳудудни яшил маконга айлантириш нафақат кўркам маскан бўлади, балки шу орқали болаларга маънавият олиб кирилади. Табиатга меҳр уйғонади, бундай болалар кўнглидаҳеч қачон ёмонлик бўлмайди” деб таъкидланди.
ҚАШҚАДАРЁДА ФИНЛЯНДИЯДАН ТАКЛИФ ЭТИЛГАН МУТАХАССИС БИЛАН ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИДА ФИКР АЛМАШИЛДИ

Қашқадарё
сафари давомида Халқ таълими вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоят халқ таълими бошқармасининг янги биноси, ходимларга яратилган шароитлар билан танишди.

Шу ернинг ўзида Финляндиядан таклиф этилган мутахассис Launaskorpi Petri билан мулоқот қилиниб, мамлакатимиз таълим тизими, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий методикалар борасида фикр алмашилди.

Финляндиялик мутахассиснинг вилоят методист ва ўқитувчилари билан ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этилди. Мулоқот давомида Вазир машғулотларнинг самарали ўтилаётганлиги билан қизиқди. Финляндиянинг энг илғор методикаларини қисқа фурсатларда ўрганиб, дарс жараёнларига татбиқ этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берди.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/749


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Пресс_тур

ПОЙТАХТИМИЗДАГИ 41 ТА МАКТАБДА РАҚАМЛИ КУТУБХОНА ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 22-мактабда ўтказилган умумтаълим мактабларида рақамли кутубхона тизимини жорий этиш ва унинг ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишдаги ўрни тарғиботига бағишланган пресс-турда бу борада олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда мавжуд умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,3 млн. нусха адабиётлар фонди мавжуд бўлиб, шундан 7,7 млн. нусхаси лотин алифбосидаги адабиётлар ҳисобланади.

Мактаб кутубхоналаридаги доимий китобхон ўқувчилар сони 3,1 млн. нафардан иборат.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/748


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram