Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Наманганда Халқ таълими вазири ўринбосари иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди

Наманган вилояти халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов иштирокида фуқароларнинг қабули ташкил этилди.

Қабул жараёнларида халқ таълими тизимига оид масалалар, фуқароларнинг соҳага оид мурожаатларига асосий эътибор қаратилди.

Батафсил: https://bit.ly/3rRBsMn


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
English Speaking Nation ёзги тренинглар дастурида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчиларининг малакаси оширилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан сўнги йилларда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг билим малакаларини ошириш борасида қатор ижобий чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу жумладан, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда English Speaking Nation дастури амалга оширилиб, дастур доирасида ҳозирга қадар 30 дан ортиқ хорижий мутахассислар хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш тренингларида қатнашиб келишмоқдалар.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3A6XcXj


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири жиззахлик халқ таълими фахрийлари ҳамда тизимда самарали фаолият юритаётган педагоглар билан суҳбатлашди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ташрифи давомида Жиззах вилоят халқ таълими фахрийлари ҳамда бугунги кунда халқ таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган педагоглар билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида фахрийлар билан халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ҳамда Жиззахда таълим сифатини ошириш бўйича фикрлар алмашилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Cdmm8v


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Танқидий таҳлил - самарали фаолиятнинг бошланиши

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Жиззах вилояти халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, янги ўқув йилида таълим сифатини ошириш каби масалалар туман (шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари ва мактаб директорлари билан муҳокама этилди.

Шунингдек, вазир туман (шаҳар) бўлим мудирлари ва мактаб директорларининг янги ўқув йилига режалари билан танишди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3rRYAu2


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

‼️МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

‼️Бакалавриат таълим дастури учун 69 нафар стипендия ажратилган.

☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

Ҳурматли ўқитувчилар,

Сизларда ажратилган 203 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

Хўш, қизиқтирдими?

Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
Танлов шартлари;
Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот 5 август куни
соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Сирдарёдаги мактаблар ҳолати билан танишмоқда

Куни кеча Жиззахдан қайтган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 3 август куни Сирдарё вилоятига борди. Вазир вилоятнинг таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганмоқда.

Дастлабки манзил Ховос туманидаги таълим муассасалари бўлди ва ушбу ҳудуддаги таълим сифати паст бўлган қизил тоифадаги 16- ва 23-мактаблар ҳамда 1-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишишдан бошланди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3CfhrDV


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram