Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Яқин дақиқаларда! Ўтказиб юборманг!

Замонавий ўсмир болалар
психологияси — Муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари

‼️Бир деганда итоаткор ва намунали фарзандингиз ўзгариб қўпол, қулоқсиз ва уйда ўрганганларини инкор этадиган бепарво ва ўзича “мустақил” шахсга айланиб қолди.

🤔Қандай йўл тутиш керак?

Бу савол аксарият ўсмирларнинг ота-оналарини ҳавотирга солади.

Ўсмирнинг психологик хусусиятлари;
Бола билан дўстона ва ишончли алоқа ўрнатиш йўллари;
Юзага келаётган танг вазиятларни ижобий ҳал қилиш усуллари.

Шу ва бошқа ўсмирлик даврининг ўзига хосликлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ота-она ва психологлар ўртасидаги ОЧИҚ МУЛОҚОТда.

Очиқ мулоқот вақти:

7️⃣
май соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
Хоразм вилояти умумтаълим мактабларининг 291 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлишди.

👉Батафсил

@Xorazm_XTB
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️МAТЕМAТИКA, КИМЁ ВA БИОЛОГИЯ ФAНЛAРИ БЎЙИЧA ФAН ОЛИМПИAДAСИНИНГ РЕСПУБЛИКA БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛAРИ AНИҚЛAНДИ

🔹Бугун
, 7 май куни Бухоро шаҳридаги машҳур Лаби Ҳовуз мажмуасида жойлашган Нодир Девонбеги мадрасасида мазкур олимпиада ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-07

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#zamonamiz_qahramonlari

11 ЙИЛДА 21 НАФАР ЎҚУВЧИНИ РEСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАСИГА ОЛИБ ЧИҚҚАН ФИДОЙИ ВА ТАЛАБЧАН УСТОЗ

Дилфуза Қурбонова Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда ҳозирги Андижон давлат Университети француз тили филологияси йўналишини тамомлаб, Наманган туманидаги 13-умумтаълим мактабида бошлаган муаллима 28 йилдан буён ёш авлод камоли йўлида тинимсиз изланишда.

Батафсил: https://telegra.ph/zamonamiz-qahramonlari-05-06-2
Forwarded from Rustam Karimjonov
⚡️ Xalq ta’limi vaziri o‘rinbosari Buxoro viloyatiga amalga oshirgan tashrifi chog‘ida viloyatda tashkil etilishi ko‘zda tutilgan Informatika va axborot texnologiyalarini chuqurlashtirib o‘qitishga ixtisoslashtirilgan maktablar direktorlari bilan uchrashdi va bu kabi IT-maktablarining kelgusida o'zaro tajriba almashgan holda faoliyat yuritishlari yuzasidan zarur tavsiyalarni berdi.

🔎Uchrashuv haqida batafsil o'qish

#Buxoroga_tashrif
#AKT_masalalari

Facebook | Telegram | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги барча юртдошларимизни 9 май –Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этади.

Ушбу кун борган сари йиллар қаърига кириб боришига қарамай, биз ушбу куннинг Ватанимиз учун қанчалик катта тарихий аҳамиятга эга бўлганини унутмаймиз, ота-боболаримизнинг ўчмас хотираси доимо қалбимизда яшайди!

Юртимизни тинчлик ва осойишталик тарк этмасин!

****

Министерство народного образования сердечно поздравляет всех наших соотечественников с 9 мая - Днем памяти и почестей.

Несмотря на то, что этот день все дальше уходит в глубину лет, мы не забываем, какое оно огромное историческое значение сыграло для нашей Родины. Бессмертная память о наших предках всегда будет жить в наших сердцах!

Пусть мир и спокойствие не покидают нашу страну!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унинг тасарруфида олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади
!

Унда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича битирувчилар учун:

Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;
ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби;
касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларга Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олий таълим муассасаларининг масъул вакиллари жавоб беради.

‼️ Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 1️⃣1️⃣ май
🕒 соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣ да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқ_таълими_рақамларда

Сўнгги 3 йилда

Тил бўйича Халқаро сертификат олган битирувчи ўқувчилар сони 10 бараварга, яъни 700 дан 7 минг нафарга ошди.
Сўнгги 12 йилда илк бор Математика фaн олимпиaдaсининг республикa босқичида ўқувчи қиз ғолибликни қўлга киритди

Аввалроқ Бухоро вилоятида мaтемaтикa, кимё вa биология фaнлaри бўйичa фaн олимпиaдaсининг республикa босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Математика бўйича Республика фан олимпиадасининг республика босқичида илк бор ўқувчи қиз Севара Остонова ғолибликни қўлга киритди.

Севара 7-синфдан халқаро олимпиадаларда иштирок этиб келади. 2017 йили Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида иштирок этиб, индивидуал олтин жамоавий кумуш медаль соҳиби бўлди. 2018 йил Севара Озарбайжоннинг Баку шаҳрида математика, кимё, физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада кумуш медали билан тақдирланди.

Сўнгги бор бундан 12 йил аввал 2009 йилда Самарқандлик академик лицей ўқувчиси Салимова Диёра математика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган эди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zbek tili bilan birga yana 2 ta chet tilini o'rganib chiqqan maktab bitiruvchisining dunyoqarashi hamda kelajakda daromad topish imkoniyatlari yanada kengayadi

Yoshlarimizni chet tillarini o'rganishga undashimiz zarur! Hozir internet orqali ham mustaqil o'rganish imkoniyatlari juda ko’p, masalan duolingo.com yoki youtubedagi chet tillarini o'rganish kanallaridan foydalanib, yoshlarimiz vaqtlarini behuda o'tkazish o'rniga o'z bilim va ko'nikmalarini oshirib borishlari mumkin. Internet bo'lmasa, bepul Online-maktab televizion kanallarimizda xorijlik mutaxassislar tomonidan chet tili darslari o'tilmoqda.

Chet tilini yaxshi bilib, dars beradigan o'qituvchilar uchun ham qo'shimcha imkoniyatlar yaratilmoqda.

Ushbu yo'nalishda bo'layotgan o'zgarishlar bilan batafsil quyidagi lavhada tanishishingiz mumkin.

Facebookda yuqori sifatli videoni ko‘rish uchun: https://bit.ly/3bcT6TG
#English_speaking_nation #IT_nation
Maktablarda interaktiv davlat xizmatlari kerakmi?

📊U-Report va Xalq ta'limi vazirligi yoshlarning fikrini o'rganmoqda. Maktabga interaktiv davlat xizmatlarini joriy qilish bo'yicha onlayn so'rovnomada ishtirok eting.

Fikringizni @UReportUzbBot orqali bildiring!

Natijalar bilan real vaqt rejimida quyidagi havola orqali tanishish mumkin:
https://uzbekistan.ureport.in/opinion/2290/
______________
Нужны ли интерактивные госуслуги в школах?

📊U-Report и Министерство народного образования изучают мнение молодёжи. Примите участие в онлайн-опросе о внедрении интерактивных государственных услуг в школе.

Выражайте своё мнение через @UReportUzbBot!

С результатами опроса можно познакомиться в режиме реального времени по ссылке: https://uzbekistan.ureport.in/opinion/2290/
Президент Фармони билан олис ҳудудда жойлашган мактабларга бошқа ҳудуддан келиб ишламоқчи бўлган ўқитувчиларга белгиланган қўшимча рағбатлантириш имкониятлари энди 3 йилдан кўпроқ тажрибага эга бўлган ўқитувчилар учун ҳам қўлланиладиган бўлди

Эндиликда, узоқ ҳудудга бориб ишлайдиган педагогларга қўшимча имтиёзлардан халқ таълими тизимидаги барча педагог ходимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4940-сон қарорига мувофиқ халқ таълими тизимидаги олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудуддан келиб ишловчи ўқитувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва 2 баравари миқдорида уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари бўйича имтиёзи тақдим этилиб, ушбу имтиёзлардан фақатгина олий таълим муассасани охирги 3 йил давомида тамомлаган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган эди. Бу эса жойларда ушбу қўшимча тўловларни кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга ўқитувчиларга берилишида қийинчилик туғдираётган эди.

Бугунги кунда ушбу фидойи ўқитувчиларни ҳам олис ҳудудлардаги умумтаълим муассасаларида меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг билим-тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги 6221-сон Фармони имзоланди. Унга кўра, ушбу чекловлар бекор қилиниб, кўпроқ стажга эга бўлган ўқитувчиларга ҳам имтиёзлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилди.

Бу эса ўз навбатида малакали ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган халқ таълими мутахассислари ёки ўқитувчиларини олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларига жалб қилиш имкониятини ошириб, ушбу таълим муассасаларда таълим сифатини ва педагог кадрлар таркибини яхшилашга хизмат қилади. Агар олис ҳудуддаги мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатига ҳам кирган бўлса, олис ҳудудлар бўйича бериладиган қўшимча имтиёзлар, таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларнинг имтиёзларига қўшимча равишда берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#zamonamiz_qahramonlari
❇️ЎНГА ЯҚИН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА, БЕШ ЮЗДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ЯРАТГАН МАКТАБ МУАЛЛИМАСИ

🔹Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Махфурат ОТАЕВА салкам 30 йиллик педагогик фаолияти давомида ёш авлод қалбида она тилимизга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга интилиб келмоқда.

🔹Ушбу эзгу мақсад йўлидаги изланишлари, интилишлари натижаси ўлароқ, вилоят ҳамда республика миқёсида оммалашган ўнга яқин услубий ўқув-қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмаларини яратди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-11


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb