Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from IT taʼlim
Diqqat e'lon!

Darslik va oʻquv-metodik majmualarini yaratish jarayonlariga mutaxassislar shartnoma asosida ishga qabul qilinadi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi “Taʼlim-tarbiya tizimini yana-da takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar” toʻgʻrisidagi qarori bilan Xalq taʼlimi vazirligiga umumtaʼlim maktablari uchun darsliklar va oʻquv-metodik majmualarning yangi avlodini tayyorlashi boʻyicha vazifalar belgilandi.

Respublika taʼlim markazi mazkur darslik va oʻquv metodik majmualarni xato va kamchiliklarsiz, sifatli nashrga tayyorlash maqsadida
👉muharrir,
👉musahhih,
👉tarjimon,
👉rassom,
👉dizayner,
👉darslik sahifalovchi mutaxassislarni hamda
👉rus
tili yoʻnalishida tahsil olgan ijtimoiy, aniq va tabiiy hamda amaliy fan mutaxassislarini fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida ishga taklif etadi.

Nomzodlar 2021-yilning 1-mart sanasiga qadar rtalimmarkazi@gmail.com elektron pochtasi orqali quyidagilarni yuborishlari soʻraladi:
👉 Nomzod ish tajribasi hamda qaysi jarayonda qanday mutaxassislik boʻyicha ishlamoqchi ekani haqida maʼlumot;
👉 Rezyume;
👉 Pasport va diplom nusxalari.

Ish tajribasi: 3-6 yil
Manzil: Toshkent shahri Olmazor tumani Ziyo 6-A uy
Telefon: +(998)93 183 50 70

📌Tanlov asosida saralab olingan yuqori tajriba va malakaga ega mutaxassislar munosib ish haqi va qulay sharoit bilan ta'minlanadi.

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube'
Forwarded from IT taʼlim
Внимание, объявление!

Приглашаем на работу на основе гражданско-правового договора специалистов для подготовки учебников и учебно-методических комплексов!

Постановлением Президента Республики Узбекистан от 6 ноября 2020 года «О дополнительных мерах по дальнейшему совершенствованию системы образования и воспитания» определены задачи Министерства народного образования по подготовке нового поколения учебников и учебно-методических комплексов для общеобразовательных школ.

В целях разработки и подготовки к печати учебников и учебно-методических комплексов, Республиканский центр образования набирает следующих специалистов:
👉 Редактор;
👉 Корректор;
👉 Переводчик;
👉 Художник;
👉 Верстальщик;
А также,
👉 специалисты в области социальных, точных, естественных и прикладных наук с русским языком обучения.

Кандидатам необходимо до 1 марта 2021 года отправить по электронной почте rtalimmarkazi@gmail.com следующую информацию:

👉 Опыт работы, а также, в каком направлении и формате он или она намеревается работать;
👉 Резюме;
👉 Копии паспорта и дипломов.

Опыт работы: 3-6 лет
Адрес: город Ташкент, Алмазарский район, улица Зиё, 6А
Телефон: +(998)93 183 50 70

📌Кандидаты будут отбираться на конкурсной основе. Специалистам, успешно прошедшим отбор, будут созданы все необходимые условия для работы и достойная заработная плата.

Подписаться на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Edu Market ilovasi farzandingizning maktabdagi baholarini yaxshilashga yordam beradi!

Ishonmaysizmi? Unda, siz ham quyidagi havolalar orqali yuklab olib, bunga amin bo‘ling.

Yuklab olish uchun:⬇️

Play Market Аpp Store

Website | Facebook | Telegram | TikTok
Forwarded from Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY (XTV Matbuot Kotibi Laylo Rustamova)
Халқ таълими вазири Намангандаги "қизил" тоифадаги мактаблар ҳолатини ўрганди

Вазир мактабда ўқитувчиларнинг билим бериши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлишига қарамай, муассаса қувватига нисбатан кам қувватлигини қайд этди ва мактаб маъмуриятига таълим масканининг коэффициентини кўтариш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда уларнинг истиқболдаги мақсадлари, танлаган олий таълим муассасалари билан қизиқди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2NpSml8
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАН ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИБ, БИТИРУВЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, битирувчи ўқувчиларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш, дарс жараёнларини кузатиш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш ҳамда педагогларнинг билим-салоҳияти ва фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган туманидаги умумтаълим мактабларида бўлди.

1035 нафар ўқувчи таҳсил олаётган 14-умумтаълим мактабида вазир 9-синфдаги инглиз тили дарсида қатнашиб, савол-жавоблар орқали ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказди. Информатика хонасини кўздан кечириб, болаларни дастурлашга қизиқтириш, дарсдан ташқари тўгараклар ташкил этиш, маркетинг тизимини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди.

16-умумий ўрта таълим мактабида спорт зал, информатика, кутубхона фаолияти ўрганилди. Шерзод Шерматов мактабда информатика хонасидан тортиб ўқитувчилар хонасигача етиб борган юқори тезликдаги интернет тармоғини юқори баҳолаб, бундай яратилган шарт–шароитдан ўқувчию ўқитувчилар оқилона ва самарали фойдаланишлари зарурлигини таъкидлади. 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда уларнинг истиқболдаги мақсадлари, қайси олий таълим муассасасига ўқишга киришни танлаганликларига эътибор қаратди.

Битта синфдан 4 нафар битирувчи муддатидан аввал олий таълим муассасалари талабаси бўлгани, ўқувчилардан бири Отабек Усмонов Жанубий Кореянинг нуфузли университетига қабул қилингани ҳамда уни дарслардан бўш пайтида ёшларга корейс тилидан қўшимча машғулот ўтиб, бу орқали ойига 4.5 млн. сўм даромад топаётганини алоҳида эътироф этди.

Ўтган ўқув йилида мактабдаги 56 нафар битирувчидан 9 нафари ОТМга кирган. Ўқитувчилар билан ўтказилган суҳбатда мактабни “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтказиш, ўқувчилар билан жиддий ва самарали иш ташкил қилиш, битирувчиларни ОТМларга йўналтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланди. Ҳар иккала мактабнинг энг аълочи ўқувчиларига Халқ таълими вазири томонидан китоблар тўпламини совға қилинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Sherzod Shermatov
Юқори мақсад қўйиб, натижаларга эришаётган ёшларга ҳавас қилишга фарзандларимизни ўргатишимиз керак

Наманганда талайгина 11-синф ўқувчилари ўқув йили якунланмасидан АҚШ, Буюк Британия, Корея каби қатор чет эл давлатларининг университетларида грантга ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишганини кўриб хурсанд бўлдим. Биргина вилоятда шунча битирувчи чет элдаги нуфузли университетларга кириши албатта мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини ўзига хос нишонасидир. 5-10 йил аввал буни тасаввур қилиш қийин эди, 30 йил аввални гапирмаса ҳам бўлади, умуман ёпиқ давлат ичида яшар эдик.

Ҳурматли ота-оналаримиз ва ўқитувчиларимиз имкони борича, фарзандларимизни бу каби ёшларимизга ҳавас қилиб, ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйиб, ўз устиларида доимий ишлашга ундашлари зарур. Аксинча, фақат хасад ва ғийбат билан чекланиб қолинса, ундай фарзандларимиз ҳаётда муваффақиятга эришишлари қийин бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Сизнинг фикрингиз инобатга олинди!

❗️Ҳурматли устозлар! А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг https://t.me/avloniyuz расмий телеграм каналида малака ошириш курсларида шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган сўровномадаги Сизнинг фикрингиз тахлилий натижасига кўра, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлаётган омиллардан воз кечилди.

ПҚ-4963 сон қарорга мувофиқ, эндиликда малака ошириш курс тингловчилари оралиқ тест ҳамда малака иши ҳимоясидан озод этилади.

❇️Курс якунидаги якуний тест синови онлайн шаклда топширилади. Тестдан ўта олмаган тингловчилар учун қайта топшириш чекловларсиз амалга оширилади.

❇️Демак, тингловчилар турли хил босимлардан холис бўлиб, ўз устида ишлаш имкониятига эга бўлдилар.

Тизимдаги ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни бизнинг https://t.me/avloniyuz каналимиз орқали кузатишда давом этинг!

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб 2020 йил бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

👉 мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам Математика фанидан тушадиган саволлар ичида информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.


Манба: @xushnudbek
Тадбиркор Жиззахдаги эски мактаб биноси ўрнига 5 қаватли замонавий мактаб қуриб берди

Жиззах вилоятининг 18-мактаби эски биноси ва ер майдони хусусий тадбиркорга эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилгани боис, тадбиркор эски бино ўрнига умумий қиймати 12 млрд. сўмлик, 660 ўринга эга 5 қаватли янги замонавий мактаб қуриб берди.

Айни дамда вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ободонлаштириш ва хожатхона қуриш ишларини олиб бормоқда.

Мактаб 1898 йилда қурилган бўлиб, сўнгги марта 11 йил аввал таъмирдан чиққан. Эски бино 480 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, мактаб хожатхонаси кўчада, умуман талабга жавоб бермаган. Мактабда таълим олаётган ўқувчилар сони 900 нафарга етгани боис, навбатлилик коэффициенти 1,9 ни ташкил этган.

Халқ таълими вазирлиги мактабни фаоллар зали, кутубхона, тиббиёт хона, спорт зал, ошхона, фан хоналари ва методик хоналар ҳамда зарур жиҳоз ва ўқув анжомлари билан таъминлади.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликка доим тайёрлигини маълум қилади.