Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Rustam Karimjonov
⚡️ 50 NAFAR XALQ TA’LIMI O‘QITUVCHI VA O‘QUVCHILARI NOTEBOOK BILAN TAQDIRLANDILAR!

📎Oktabr oyi boshida kurslarda faol ishtirok etib, xalqaro sertifikatlar ega bo‘lgan o’qituvchi va yuqori sinf o‘quvchilarining 15 nafar g'olib sifatida taqdirlangan edi.

📌Bu safar g'oliblar Coursera ta'lim platformasidagi xalqaro darajadagi kurslarda faol ishtirok etayotganlar — o'qib tamomlagan sertifikatlar soni, kurslarining qiyinlik darajasi, darslarda 100 foiz qatnashganligi bo’yicha 50 nafari zamonaviy notebooklar bilan taqdirlandi.

☝️Hozirgi kunga qadar Хalq ta’limi tizimining 13 mingga yaqin o‘qituvchi va o‘quvchilar Coursera’dan ro‘yxatdan o‘tib, ular jami 60 mingga yaqin kurslarni o‘qishdi, 130 ming soatlik 250 mingga yaqin darslarda qatnashishdi.
Respublika kesimida Navoiy viloyatidan – 14 nafar, Sirdaryo viloyatidan 5, Buxoro, Xorazm viloyatlari va Toshkent shahridan 4 nafar va boshqa viloyatlardan g’oliblar taqdirlandilar.

Batafsil:
https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=85
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩Fikri teran, zehni o'tkir qizlar! O'zbekistonda ilk bor o'tkazilayotgan onlayn "Qizlar olimpiadasi"da ishtirok eting!

20-oktyabrda bo'lib o'tadigan masofaviy sinovda o'z bilimiga ishongan va iqtidorli qizlar 4 ta yosh toifasida o'zaro bellashadilar.

1-toifa - (5-6-7-sinf ) oʻquvchi-qizlar👉 @khiso_uz_bot;

2-toifa - (8-9-sinf) oʻquvchi qizlar👉 @khiso1_bot;

3-toifa - (10-11-sinf hamda akademik litsey, kasb-hunar kolleji) oʻquvchi qizlar👉 @khiso2_bot;

4-toifa - talaba qizlar👉@khiso3_bot.

🔻Ushbu botlar sizga oʻz toifangizga mos olimpiada havolasini beradi, shu havola orqali olimpiadada qatnashishingiz mumkin.

✉️Olimpiadada ishtirok etish uchun khiso.uz saytida shaxsiy akkauntga ega boʻlishingiz zarur. Agar sizda akkaunt boʻlmasa, ushbu qoʻllanma orqali uni yaratishni oʻrganib oling.

Eslatma: Barcha oʻz toifasiga ajratilgan vaqtda qatnashishi shart!

Bilimlaringizni sinash imkonini qo'ldan boy bermang. Hoziroq ro'yxatdan o'ting!

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
2020 йил 19 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:49 ― Ёзув
9:09 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:47 ― Ўқиш
11:08 ― Она тили
11:27 ― Математика

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:35 ― Ўқиш
12:50 ― Она тили
13:10 ― Математика

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

14:37 ― Ўқиш
14:53 ― Она тили
15:12 ― Математика

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:41 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:55 ― Тарих
9:15 ― Биология
9:30 ― Немис тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:49 ― Она тили
11:06 ― Тарих
11:23 ― Биология
11:40 ― Немис тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:08 ― Она тили
13:26 ― Жаҳон тарихи
13:46 ― Биология
14:06 ― Немис тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:30 ― Она тили
15:51 ― Жаҳон тарихи
16:11 ― Биология
16:39 ― Немис тили

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:56 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Физика
8:50 ― Жаҳон тарихи
9:08 ― Инглиз тили
9:25 ― Алгебра
9:38 ― Француз тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:19 ― Рус тили
11:34 ― Физика
11:53 ― Француз тили
12:07 ― Адабиёт
12:25 ― Биология

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

14:10 ― Адабиёт
14:30 ― Она тили
14:48 ― Физика
15:08 ― Рус тили
15:25 ― Биология

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:51дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

@uzedu
РАСПИСАНИЕ телевизионных уроков для учеников, обучение которых ведется на русском языке на 19 октября 2020 года

👉 1-класс
Телеканал: “National Geographic”

09:30 ― Букварь
09:56 ― Письмо
10:21 ― Математика

👉 2-класс
Телеканал: “National Geographic”

11:48 ― Чтение
12:02 ― Русский язык
12:19 ― Математика

👉 3-класс
Телеканал: “National Geographic”

13:32 ― Чтение
13:52 ― Русский язык
14:17 ― Математика

👉 4-класс
Телеканал: “National Geographic”

15:27 ― Чтение
15:44 ― Русский язык
16:05 ― Математика

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 1-4 классов будут транслироваться с 16:41

👉 5-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

09:45 ― Русский язык
10:01 ― История
10:18 ― Биология
10:35 ― Немецкий язык

👉 6-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:59 ― Русский язык
12:13 ― История
12:31 ― Биология
12:46 ― Немецкий язык

👉 7-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:20 ― Русский язык
14:37 ― Всемирная история
14:59 ― Биология
15:16 ― Немецкий язык

👉 8-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

16:55 ― Русский язык
17:10 ― Всемирная история
17:26 ― Биология
17:43 ― Немецкий язык

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 5-8 классов будут транслироваться с 17:56

👉 9-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

09:55 ― Физика
10:10 ― Всемирная история
10:33 ― Английский язык
10:49 ― Алгебра
11:04 ― Французский язык

👉 10-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

12:42 ― Узбекский язык
13:00 ― Физика
13:18 ― Французский язык
13:33 ― Литература
13:51 ― Биология

👉 11-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

15:40 ― Литература
15:54 ― Русский язык
16:09 ― Физика
16:24 ― Узбекский язык
16:35 ― Биология

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 9-11 классов будут транслироваться с 16:51

@uzedu
Ижтимоий тармоқда «Адолат борми Олтиариқ туманидаги 8-мактабда?» мазмунида тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг

МУНОСАБАТИ

Ижтимоий тармоқда тарқатилган юқоридаги ҳолат Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу мурожаатни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Сахибова шахсан ўз назоратига олган.

Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, албатта тегишли ахборот тақдим этилади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
🎙Бугун, 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Суд-экспертиза соҳаси фаолияти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоблар

🕙 12:00 Хадича Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази

Спикер: Саъдуллахўжа Саидхўжаев – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Халқ таълими соҳаси билан боғлиқ муҳим саволларга жавоблар

🕙 15:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер
: Лайло Рустамова – матбуот котиби

📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Брифинг

Айни пайтда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Бизнинг мактабда синф хоналарни йиғиштириш учун ота-оналардан пул йиғилади. Мактаблар фаррошлари зиммасига синф хоналарни йиғиштириш кирмайдими?

ЖАВОБ
: Синфхоналарни ўқувчилар навбатчилик асосида тозалаши тавсия этилади. Жойларда эса баъзи ота-оналар фарзандлари синфхонани йиғиштиришини ҳоҳламагани учун фаррош ёллаб унга синфхонани йиғиштириши учун қўшимча маблағ тўлаш ҳоллари кузатилади. Яна шуни айтиш жоизки, болаларнинг ўзларининг орқасидан синфини йиғиштириши учун навбатчилик ташкил қилиши ҳам болада ўзига хос тарбияни шакллантиради. Бу эса болага эрта ёшдан ўзи ўтирган жойни тоза ва озода сақлаш, ўзининг орқасидан йиғиштириб юриш, бировнинг меҳнатини қадрлашни ўргатади. Шу сабабли болалар дарслардан кейин синфхонани йиғиштириш учун навбатчилик ташкил этиши мақсадга мувофиқ саналади.

Шу ўринда мактабларда фаррошлар учун ажратилган штат бирлиги Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 квадрат метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

Мактабда машғулотлар иккинчи сменада ҳам олиб борилганда, ушбу сменадаги ўқувчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдон учун қўшимча 0,25 бирлик, узайтирилган кун гуруҳи мавжуд бўлганда эса, гуруҳга қатновчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдонга 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда фаррош лавозими киритилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

Барча мактаблар очилган тақдирда ОНЛАЙН ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом этса буладими?

ЖАВОБ:
Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади. Яъни фарзанди саломатлигидан ҳавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фазандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 10008 та мактабдан 9 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда.

Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72%и анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28%и онлайн шаклда таҳсил олмоқда.
Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.

Албатта, бундай ўзгаришлар бўйича вазирлик томонидан ўз вақтида расмий ахборот берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги фанлардан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест режими жорий қилинаётган экан. бу сертификатлар ўқитувчилар учунми ёки абитуриентлар учун?

Жавоб
: Мазкур қарор абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, абитуриентларга қулайлик яратиш учун мўлжалланган. Шу билан биргаликда маълум фанлардан келгусида ўқитувчилар учун ҳам миллий сертификация тизими жорий этилиши, ундан ўтган ўқитувчилар учун эса қўшимча устамалар берилиши режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими, бекор қилинмаган бўлса электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими?

Жавоб
: Бугунги кунда ўқитувчилар учун синф журналидан бошқа барча турдаги ҳужжатларни юритиш бекор қилинган. Конспект ҳам шулар жумласидан. Конспектни ёзма тарзда ҳам электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Бундай талаб “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарорида белгилаб қўйилган. Қарорга мувофиқ, ўқитувчи фақат синф журналини юритади.

Айтиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 7 дан 1 тагача камайтирилди. Бу ўқитувчиларимизга ўз вақтларини ўқувчилари ва ўзлари устида ишлашлари учун имкон яратди.

Агар ҳурматли ўқитувчиларимиздан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби ҳолатлари кузатилаётган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 71 202 0909 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

Нима сабабдан мактаб дарсликлари ўқувчиларга ижара асосида берилади?

ЖАВОБ:
Бунинг сабаби ота-она дарсликни кўчадан харид қиладиган бўлса бу унга жуда ҳам қимматга тушади, биргина таълим тили рус тилида бўлган 4-синф тўплам дарсликларнинг баҳоси очиқ савдода 299 630 сўмни ташкил қилса, кутубхонада ушбу тўплам дарсликнинг баҳоси 24 200 сўм бўлиб, 12 баробарга арзон саналади. Шуни қайд этиш лозимки, Дарслик ижараси кутубхона жамғармаларидан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабларда дарсликларни ижарага беришда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларида имконият йўқлиги инобатга олинадими?

ЖАВОБ:
Албатта инобатга олинади. Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Бу “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

Ўғлим 6-синфда ўқийди. Унга янги тарбия фанининг дарслиги ҳалиям берилмади уни электрон нусхасини қаердан олса бўлади?

ЖАВОБ:
Пандемия шароитида мактабларда биринчи чорак давомида “Тарбия” фани вақтинча ўтилмаслиги тавсия этилган 6 та фанлар қаторига киритилган фанлардан бири саналади. Ушбу фанлар ўқитувчилари мактабларда санитария нормаларини таъминлашга қарашмоқдалар ва уларнинг ойликлари сақланган. Фан бўйича дарслар вақтинча ўтилмаятгани боис, ўқувчилар ҳам баҳоланмайди. Ушбу фан бўйича дарслар бошлангунига қадар барча ўқувчиларга дарсликлар етказилиши таъминланади.

Бугунги кунга қадар “Тарбия” фани учун 1-, 2-, 3-, 4-синф дарсликлари ўзбек тилида тайёрланиб, умумий ўрта таълим мактабларига тарқатилган. 5-9-синф дарсликлари босқичма-босқич тайёрланиб, мактабларга етказилмоқда.

7 та тилда тайёрланаётган “Тарбия” фанини ўқитишда анъанавий мазмун, мақсад ва моҳият, шунингдек янги ёндашув ҳамда 21-асрнинг илғор педагогик технологиялари ҳисобга олинган. Юқори сифатли, ўқувчилар учун қизиқарли, ҳаётий вазиятларни енгиб ўтишга хизмат қиладиган кўникмаларни шакллантирадиган дарсликларни яратиш қўшимча ижодий жараён ҳамда вақтни талаб этмоқда.

Айтиш жоизки, пандемия давридаги ноқулайликлар туфайли дарсликларни ўз вақтида чоп этиш ва етказиш муддати узайтирилган. Тайёр бўлган дарсликлар электрон шаклда юртдошларимизга тақдим этилмоқда. Шунингдек, интернет тармоғининг www.tarbiyam.uz доменида ўқувчилар, ўқитувчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган, ўқув-методик ресурслар жой олган махсус веб-сайт ҳам ишга туширилган.

“Тарбия” фани бўйича ўқитувчилар учун яратилган тақвим-мавзу режалар 7 тилда Республика таълим марказининг электрон ресурсларига жойлаштирилган.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчилари учун методик қўлланма ва “Тарбия фанини ўқитиш технологияси” методик қўлланмаси ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Республика таълим маркази томонидан ўқитувчиларнинг “касбий ривожлантириш” лойиҳаси доирасида дарслик муаллифлар жамоаси билан биргаликда 1-9 синф “Тарбия” дарсликлари учун ўзбек ва рус тилларида жами 19 та видеодарс ўзбек ва рус тилида тайёрланди.

Тасвирга олинган материаллар Onlayn maktab (Eurosport) каналида телевидение орқали эфирга узатилди ва Республика таълим марказининг расмий Youtube ва телеграм каналларига жойлаштирилди.

Дарсликларга қўшимча манба сифатида янги мавзуларга оид видеороликлар тайёрланди ва юқори синф дарсликларига QR-кod қилиб киритилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

Халқ таълими вазирлиги томонидан бир нечта дарслар хусусан расм дарси ҳам ўтилиши бекор қилингани ҳақида эшитгандим. бироқ қизимнинг мактабида ўқитувчи расм дарсида болаларга бир неча бетдан конспект юритишини талаб қилмоқда. шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бу талаб Нотўғри! Ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланган таълим муассасаларида вақтинчалик дарс машғулотлари ўтилмаслиги тавсия этилган 6 та фан (жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, ЧҚБТ, тарбия) ҳақида маълум қилгандик.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу фанлар бўйича мавзулар синф журналида (электрон журналда ҳам) юритилмаслиги ва баҳоланмаслиги қатъий белгиланган.

Мазкур фанларни расман ўқишга рухсат берилган кундан эътиборан, синф журналларига тақвим-мавзу режага мувофиқ ёзилади. Бунда, ушбу фан ўқитувчилари томонидан ҳам мавзулар тиғизлаштирилган (мавзуларни қўшиб) ҳолда синф журналларига ёзилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ҳурматли Facebook тармоғи фойдаланувчилари!

Facebook ижтимоий тармоғида халқ таълими тизими фаолиятига оид мурожаатлар турли гуруҳларда чиқаётганлиги боис уларнинг барчасини қамраб олиш муаммолиги билан бирга, уларга берилган жавобларни кўпчилик кўрмай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги Facebook тармоғидаги энг биринчи ва оммабоп ўзбек гуруҳларидан бўлган “Maslahat.uz” гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Эндиликда Facebook фойдаланувчилари халқ таълими тизимига оид барча мурожаатларини ушбу гуруҳга ўзбек ва рус тилларида жойлаш орқали ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади. Бунда "Maslahat.uz" гуруҳи Facebook фойдаланувчилари ҳамда вазирлик ўртасида ўзига хос платформа вазифасини бажаради.

Мурожаатлар халқ таълими тизимидаги мутасадди ходимлар, зарур ҳолларда вазирнинг шахсан ўзи томонидан тезкорлик билан кўриб чиқилиши таъминланади.
Уважаемые пользователи сети Facebook!

В связи с тем, что обращения по вопросам сферы народного образования в социальной сети Facebook публикуются в различных группах, не только возникают проблемы с их своевременных и полным охватом, но также ответы специалистов Министерства народного образования на эти обращения остаются вне ведома большинства пользователей сети.

Учитывая это Министерство народного образования начинает сотрудничество с одной из самых популярных групп в узбекском сегменте Facebook - Maslahat.uz.

Отныне пользователи Facebook смогут получать ответы на свои вопросы к системе народного образования, размещая их на узбекском и русском языках в этой группе. В данном случае группа «Maslahat.uz» будет служить уникальной платформой между пользователями Facebook и министерством.

Обращения будут оперативно рассмотрены ответственными лицами системы народного образования и, в случае необходимости, лично министром.
Қашқадарё ВХТБ бошлиғи биринчи иш кунини ижтимоий ва хорижий тиллар ўқитувчилари фаолиятини ўрганишдан бошлади

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фарҳод Очилов Қарши шаҳридаги 1-,4-сонли мактабларга борди.

Дастлаб, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилаётган Қарши шаҳридаги 1-сонли мактабда бўлиб, тарих ва инглиз тили фанлари ўқитувчиларининг фаолиятини ўрганди. Дарсларда фаол қатнашган ўқувчиларни дурдона китоблар билан тақдирлади.

Сўнгра, Ф.Очилов 4-мактабдаги она тили фани ўқитувчиларининг дарсларини кузатиб, уларга тегишли кўрсатмалар берди. Ўзбек ва инглиз тилларида равон ва мазмунли шеър айтган иқтидорли ўқувчиларга шеърий китобларни тақдим этди.

Қашқадарё халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

htths://t.me/qashqadaryo_vxtb
Forwarded from YOSH KITOBXONLAR
ДИҚҚАТ!!! TANLOV!

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 21 oktyabrdagi “Oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga koʻra, 21-oktyabr sanasi yurtimizda “Oʻzbek tili bayrami kuni” deb eʼlon qilindi.

RESPUBLIKA BOLALAR KUTUBXONASI “OʻZBEK TILI BAYRAMI KUNI” MUNOSABATI BILAN “TIL - MILLAT KO‘ZGUSIDIR” INTERNET TANLOVI O‘TKAZILISHINI E'LON QILADI!

I. TANLOV ShARTLARI QANDAY

1️⃣ Siz o‘zingiz yozgan yoki boshqa shoirlarning ona tili haqida yozgan she'rlarini ifodali o‘qing va uni istalgan qurilmada tasvirga oling. 📽📱🎥📹
2️⃣ Tasvirga olingan 2 daqiqalik (20 megabaytdan oshmasligi talab etiladi) videolavhani 2020 yil 17 oktyabrdan 25 oktyabr sanasiga qadar https://t.me/yoshkitobxonlar2020 telegram manziliga yuboring. 📤

II. G‘OLIBLARNI ANIQLASh TARTIBI QANDAY
Birinchi: Ishtirokchilar tomonidan yuborilgan videolavhalarga eng ko‘p munosabat bildirilganligi (layk to‘planganligi);
Ikkkinchi: Videolavha kanal a'zolari tomonidan eng ko‘p ko‘rilganligi;
Uchinchi: She'rning mazmuni va ifodali o‘qish;

3. G‘oliblar 27-oktyabr kuni https://t.me/yoshkitobxonlar2020 telegram kanalida e’lon qilinadi.

Tanlov bilan bog‘liq barcha yangiliklar https://t.me/bolalar_kutubxonasi telegram manzili orqali yoritib boriladi.

Tanlov g‘oliblari diplom va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadi.


Taqiqlanadi:
Bir ishtirokchi tomonidan 2-3 marta videolavha yuborish;
Slayd shakldagi video va rasmlar yuborish.

Izoh: Ushbu tanlov faqatgina umumta'lim muassasalari o‘quvchilari o‘rtasida o‘tkaziladi.

Videolavha 100 ballik tizimda baholanadi.
1) layk uchun 30-ballgacha.
2) ko‘rilganligi va ulashilganligi uchun 20 ballgacha.
3) she’rning mazmuni va ifodali o‘qish 50-ballgacha.

Tanlovga ijodiy ishlarni @ZiyotovaS va @RBKTilaeva manziliga yuborish kerak.
«Баркамол авлод» болалар мактабларида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун кенг нишонланмоқда

Батафсил:
https://bit.ly/3dEQQnU


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram