Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.3K subscribers
20.1K photos
5.84K videos
140 files
12K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов Хатирчи туманидаги олис мактаблар ҳолати билан яқиндан танишди

❗️Дастлабки манзил тумандаги 24-мактаб бўлди. Мактабдаги ўқув ишлари, давомат, иситиш, кутубхона фаолияти бугунги кун талаблари даражасида ташкил этилмагани аниқланиб, масъулларга тегишли огоҳлантиришлар берилди.

💠 Тоғли ҳудудда жойлашган 30-мактабдаги ҳолат ўрганилганида раҳбариятнинг ташаббускорлиги эвазига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида иссиқлик тизими тўлиқ янгилангани алоҳида эътироф этилди.

Айни вақтда лойиҳага мувофиқ “Фаоллар зали” учун лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
ТОШКЕНТДАГИ 44-МАКТАБНИНГ 11-СИНФ ЎҚУВЧИСИ IELTS ИМТИҲОНИДАН 8 БАЛЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 44-мактабнинг 11-«Б» синф ўқувчиси Фёдор Панов кичик ёшидан хорижий тилларни мукаммал ўргана бошлаган.

Иқтидорли ўқувчининг тил ўрганишга бўлган иштиёқини оширишда инглиз тили ўқитувчиси Фаррух Фатхуллиннинг ҳиссаси катта. У тиришқоқ ва билимдон ўқувчисини доимо қўллаб-қувватлаб келган.

Кўп йиллик машаққатли меҳнатлар ўз самарасини бермай қолмади. Фёдор IELTS сертификати учун топширган имтиҳонида умумий 8 баллик натижани қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги Фёдорни ушбу муваффақият билан қутлаб, унга янги марраларни забт этишида омад ёр бўлишини тилаб қолади!
HAR BIR MUROJAAT — E’TIBORDA!

Hurmatli yurtdoshlar, qadrli ota-onalar hamda aziz ustoz-murabbiylar
!

Ob-havoning sovishi natijasida isitish tizimiga bo‘lgan talab ortmoqda. Xorazm viloyat xalq ta’limi boshqarmasi tasarrufidagi ta’lim muassasalarida kuz-qish mavsumini betalofat o‘tkazish maqsadida muhim chora-tadbirlar belgilab olindi.

Qishning qorli qirovli kunlari davom etmoqda. Ayrim ta’lim muassasalarida amalga oshirilgan kuz-qish mavsumi hozirligidan ko‘nglingiz to‘lmayotgan bo‘lsa yoki xalq ta’limi tizimida sizni tashvishlantirayotgan muammo va kamchiliklarga duch kelsangiz, Xorazm viloyati xalq ta’limi boshqarmasiga murojaat qilishingiz mumkin.

Buning uchun boshqarma tomonidan ishga tushirilgan https://t.me/+vbgu79nTrxA5Y2Qy telegramm botiga o‘z murojaatingizni yozib qoldirishingiz yoki quyidagi havolada ko'rsatilgan telefon raqamlariga qo'ng'iroq qilishingiz mumkin.
👉Kuz-qish mavsumini betalofat o‘tkazish bo‘yicha tuzilgan shtab

Qisqa fursatda tegishli mutasaddilar nazorati ostida joylardagi muammo va kamchiliklarni bartaraf etish choralari ko‘riladi.

Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi Matbuot xizmati

Telegram/Youtube/Facebook/Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлатимиз_мадҳияси_30_ёшда

Ҳар қандай мамлакат мадҳияси нафақат ўша давлат мустақиллиги рамзи сифатида эъзозланади, балки шу халқнинг орзу-армонлари, умид ва тилакларини ўзида мужассам этган миллий оҳанг сифатида мудом қадрга эга.

1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясида ҳам юртимиз таърифи ва ўзбек халқининг неча асрлик орзу ва умидлари акс этган.
Бир сўз билан айтганда, юртимиз мадҳияси ҳар бир ватандошимиз тилида ўзгача жаранг сочади. Кимлардир забонида, кимлардир юрагида куйлайди бу қўшиқни.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган (кар) болалар учун ихтисослаштирилган 90-сонли мактаб-интернати жамоаси ҳам давлатимиз мадҳиясини қалб қўри ва юртимизга бўлган чексиз муҳаббати билан куйламоқда.

Сиз ҳам Мадҳиямизни қалбингиз билан ҳис қилиб, тинглаб кўринг!
Forwarded from ITSM
🇺🇿 Boku shahrida joylashgan 53-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida O'zbekiston kuni o'tkazildi

🌐 "SAF 2022" Xalqaro festivalida ishtirok etgan va bir necha toifalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan O'zbekiston STEAM jamoasi, O'zbekiston Respublikasi delegatsiyasi bilan birgalikda Boku shahridagi 53-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida tashkil etilgan 🇺🇿 "O'zbekiston kuni" ga taklif qilindi.

🇺🇿 Maktab o'quvchilari O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi haqidagi bilimlarini hamda xalqimiz madaniyatiga xos raqs va kuy-qo'shiqlarni namoyish etdilar.

🌍 O'zbekiston 2022-yilda OCEP dasturiga kirdi. Ushbu dastur madaniyat, ta'lim va davlatlarning do'stona munosabatlarini o'rnatish uchun xizmat qiladi. Ozarbayjon Respublikasida OCEP dasturiga 2019-yilda a'zo bo'lgan.

❤️ Ushbu dasturni qo'llab-quvvatlash maqsadida O'zbekiston va Ozarbayjon maktablari o'rtasida hamkorlikni davom ettirish rejalashtirilgan.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from IT taʼlim
Ommalashtirish_tartibi.pdf
8.9 MB
O'qituvchilarning ilg'or tajribasi va faoliyati davomida qo'llab kelayotgan zamonaviy metodikalarini ommalashtirishning yangi tartibi belgilandi.

Unga ko'ra, endilikda talabgorlarning ilg'or ish tajribalarini o'rganish va ommalashtirish ishlari maxsus platforma orqali amalga oshiriladi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter
Ҳурматли устозлар!

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олис ва чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларига ишга қабул қилинган устозларнинг уй-жойларини ижарага олганлик учун компенсация тўловлари тўлаб берилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорига мувофиқ олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим муассасаларига ишга қабул қилинган бошқа ҳудудда яшовчи олий маълумотли мутахассисларга бир марталик бошланғич ёрдам пули
ва уй-жойларни ижарага олганлик учун компенсация тўловлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

Агарда ушбу қарорда белгиланган тартиб асосида айрим умумтаълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга (ўқитувчи-педагоглар) ушбу қарорда белгиланган тўловлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланмаган ҳолатлари мавжуд бўлса, ҳолатларни манзилли аниқлаб бартараф этиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига тўлиқ маълумот беришингиз сўралади.

Маълумот учун: Бугунги кунда фаолият олиб бораётган умумтаълим муассаси, ҳудудингиз (вилоят, туман, МФЙ/ОФЙ/ҚФЙ) ҳамда шахсингиз ҳақида маълумот тўлиқ бўлиши лозим.

Маълумотларингизни душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар https://t.me/Laylo_xtvpress манзилига юборишингиз сўралади. Шахсингизга оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Forwarded from ITSM
🇺🇿 Oltin medal sohiblari Islom Karimov nomidagi Xalqaro aeroportda kutib olindi

🌐 "SAF 2022" Xalqaro festivalida ishtirok etgan va bir necha toifalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan O'zbekiston STEAM jamoasi kuni kecha Toshkent shahriga yetib keldilar.

📍 Islom Karimov nomidagi Xalqaro aeroportda Ozarbayjon poytaxti Boku shahrida bo'lib o'tgan "SAF 2022" Xalqaro festivalida Vatanimiz sha'nini munosib himoya qilgan hamda g'oliblikni qo'lga kiritgan bir guruh yoshlarni kutib olish marosimi bo'lib o'tdi.

🚩Eslatib o'tamiz, O'zbekiston STEAM jamoasining kichik yoshdagi vakillari🥇 "Robokids Primary" toifasida Oliy o‘rin sohibiga aylangan bo'salar, yuqori sinfda o'qiydigan jamoa a'zolari🥉"High school survivor" toifasida Bronza medaliga sazovor bo'ldilar.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИДАГИ 69-МАКТАБДА ЭНГ БИЛИМЛИ ВА ИҚТИДОРЛИ 10 НАФАР ЎҚУВЧИ ҲАР ОЙДА 500 МИНГ СЎМДАН СТИПЕНДИЯ ОЛМОҚДА

Ўқувчи-ёшларни умумтаълим фанларини чуқур ва мукаммал ўрганишга ундаш, муваффақиятлар сари руҳлантиришда борасида Янги Наманган туманидаги 69-умумтаълим мактабида ўзига хос ташаббус йўлга қўйилган.

Мактаб директори Мухторжон Исақов ташаббуси билан ташкил этилган “Яшил ва қизил” бурчак анъанаси асосида 2 йилдирки, ҳар ҳафта энг намунали, давомат кўрсатгичи юқори бўлган, синф хонасини озода тутадиган, формаси эътиборга лойиқ ибратли синфлар турли номинациялар бўйича эътироф этиб борилади.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3P14Zi0


Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланади.

Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Ушбу квотага номзодлар “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.

Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Дастлабки босқичда Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар малакали педагог кадрлар рўйхатлари ва 1-босқич тест синовлари ўтказиладиган жой ҳамда вақти бўйича маълумотларни қуйидаги 👉ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма ҳисобидан Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш кўзда тутилган.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/879


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
📣Diqqat! Diqqat!

Navbatdagi TKT testlari uchun imtihonlar davom etmoqda!

Eng yaqin sanalar:

📍Navoiy 16.12.2022 Ro’yxatdan o’tish uchun Tel:
+998 90 235 30 05
+998 91 330 20 44

📍Buxoro 17.12.2022 Ro’yxatdan o’tish uchun Tel:
+998 91 444 92 39
+998 91 400 04 12

📍Qarshi 24.12.2022 Ro’yxatdan o’tish uchun Tel:
+998 91 950 20 20
+998 99 745 91 71

📍Farg’ona 25.12.2022 Ro’yxatdan o’tish uchun Tel:
+998 94 550 51 52
+998 91 124 77 66

📍Namangan 25.12.2022
Ro’yxatdan o’tish uchun Tel:
+998 93 912 23 13
+998 94 864 23 13

📌Eslatib o’tamiz, xalqaro tan olingan ТКТ (Teaching Knowlege Test) sertifikatining eng kamida Band 3 darajasiga ega o’qituvchilarning oylik maoshlariga 50% gacha ustama qo’shilib, attestatsiya imtihonlaridan ozod etiladi.

Sharing is caring😊
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | 🌐