Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.6K subscribers
19.5K photos
5.78K videos
139 files
11.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from ITSM
#Seminar #taqdirlash_marosimi

📢 Toshkent shahridagi 22-sonli umumta'lim maktabida 2022-yilda “Zamonaviy maktab”larga qo‘yiladigan talablar asosida baholangan 68 ta maktab rahbarlari ishtirokida seminar bo‘lib o‘tdi.

📝 Tadbirda maktablar reytingi e’lon qilinib, maqom olgan maktablarga muvofiqlik sertifikatlari topshirildi. Past natija ko‘rsatgan maktablarga esa, "Zamonaviy maktab"larga qo‘yiladigan talablarga muvofiqlashtirish bo‘yicha tegishli tavsiyalar berildi.

📷 Tadbirdan fotolavhalar.

📞 71 2020909
🌐 itsm.uz I 📒Facebook I Telegram I 📹Instagram I 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйлаб 2,5 миллиондан ортиқ бошланғич синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун хушхабар!

Энди фарзандингиз Халқ таълими вазирлигининг YouTube даги Миллий таълим ресурслари каналида 1-4 синфлар учун инглиз тили фани бўйича видео-дарсларни бепул ўрганишлари мумкин.

Ушбу каналда юқори синф ўқувчилари эса, 30 йўналишдаги замонавий касбларни мустақил равишда ўрганишлари учун 700 дан зиёд ўзбек тилидаги видео-дарслар жойлаштирилган бўлиб, улар ёрдамида билим ва кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар.

Фарзандингизга фойдали таълим ресурсларидан самарали фойдаланишларини даъват этинг!

Инглиз тилидаги биринчи 10та видео-дарсларга ҳавола:

➡️ English letters;
➡️ Animals;
➡️ Clothers;
➡️ Family;
➡️ Foods;
➡️ Greeding;
➡️ Hobbies;
➡️ Holidays;
➡️ My Body;
➡️ My day;
➡️ School;
➡️ Time;

🔔"Milliy ta'lim resurslari" каналимизни кузатишда давом этинг!
Миллий сертификат имтиҳонлари 2022 йил декабрь ҳамда 2023 йил январ ойида ҳам ўтказилади

Ҳозирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ушбу фанлардан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Маълумки, 2022 йил 24 октябридан 12 ноябрига қадар my.dtm.uz сайти орқали математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш истигини билдирган талабгорлар рўйхатга олинган эди.

Давлат тест маркази берган маълумотларга кўра, мазкур имтиҳон тест синовлари 2022 йил 4 декабрь ва 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот ўрнида айтиш лозимки, Давлат тест маркази томонидан миллий сертификат имтиҳонлари 2023 йил январь ойида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Бунда имтиҳон синовлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Ўқувчилар учун ишлаб чиқилган миллий сегментдаги электрон контентларни оммалаштириш масалалари муҳокама этилди

Бугун Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги 45-STEM фанларига ихтисослашган мактабда “Таълим тизимида Ахборот технологияларини тутган ўрни ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар учун Миллий таълим ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

📍 Унда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар учун ишлаб чиқилган миллий сегментдаги электрон контентлар ва ресурсларни янада оммалаштириш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатишнинг зарур жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

💠 Қайд этилганидек, ҳар бир соҳада рақамлаштириш жараёни жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари учун қатор электрон платформалари ва миллий таълим ресурслари яратилмоқда.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/860

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Ҳурматли устозлар!

⚠️2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинмоқда.

Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

➡️Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади.
➡️Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади.
➡️Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади.
➡️Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши қатъиян таъқиқланади.

Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
II ГУРУҲ ФАНЛАРИДАН АСОСИЙ ОЛИМПИАДАНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, рус тили ва адабиёти, тарих, география, тожик тили, қозоқ тили фанларидан (II гуруҳ фанлари) асосий олимпиадасининг III (вилоят) босқичига старт берилди.

💠 Ушбу босқичда Республика бўйича 19 535 нафар 9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этади.

📍Амалдаги тартиб бўйича мазкур босқичда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

👉 1-ўрин учун 1,8 млн сўм;
👉 2-ўрин учун 1,2 млн сўм;
👉 3-ўрин учун 900 минг сўм.

Батафсил
: 👉 https://uzedu.uz/y3/news/861

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram