Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.6K subscribers
18.4K photos
5.66K videos
138 files
11.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири Янгибозор туманидаги учта мактабда бўлди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳнинг жойлардаги умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганиш ишлари бугун Хоразм вилоятида олиб борилмоқда.

Дастлабки манзил сифатида вилоятнинг Янгибозор туманидаги 4-умумтаълим мактабидаги таълим-тарбия жараёнлари ҳамда бу ерда ўқувчиларга яратиб берилган шароитлар билан танишилди.

Сўнгра, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган 21- ва 14-умумтаълим мактабларида бўлиб, бу ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, хусусан, иситиш учун ўрнатилган электр энергияси ускуналари кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида 14-умумтаълим мактабида ўқувчиларга муносиб шароит яратиш мақсадида 2023 йилги Инвестиция дастури доирасида реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/803


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
#Live

Айни дамда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хоразмлик  мактаб директорлари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

👉@Xorazm_XTB
#Диққат_танлов

Мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда

➡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27 октябрь — 4 ноябрь кунлари мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда.

Танловда мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этади ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган адабиётлар рўйхати асосида тест ва савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилади.

Танлов ғолиблари қандай аниқланади?

✍️ Мактабларда ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар орасидан тест ва савол-жавоб асосида ғолибларни аниқлайди.

⚠️Ҳар бир мактабдан бир нафар ўқувчи ғолиб сифатида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари қай тартибда мукофотланади?

💎Ғолибларга “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”да Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг махсус совғаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг дипломлари тантанали равишда топширилади.

📌Танлов Низоми

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
✝️Telegram |☸️Youtube |Facebook |💟Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гурлан туманидаги таълим даражаси паст мактаб фаолияти таҳлил қилинди

Вазир Бахтиёр Саидов томонидан Хоразм вилоятидаги умумтаълим муассасалари фаолиятини ўрганиш давомида ҳудуддаги таълим сифати паст кўрсаткичга эга мактабларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Гурлан туманидаги 15-умумтаълим мактаби педагогларининг ўқув ва илмий салоҳияти, ўқув-тарбия жараёнлари таҳлил қилинди, аниқланган масалаларнинг сабаблари ўрганилди.

Таъкидлаш жоизки, айни вақтда мактабда 570 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, якунланган ўқув йилида 35 нафар битирувчиларнинг билим самарадорлиги (ўртача балл) кўрсаткичи нисбатан паст баҳоланган.

Вазир мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда мазкур жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтар экан, ўқувчиларнинг бугунги қизиқишлари, танлаган касб йўналишлари, аниқ ва табиий фанларни ўзлаштириш даражаси билан танишди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/804


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Халқ таълими вазири хоразмлик мактаб директорлари билан учрашди

Хабар берилганидек, бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хоразмлик мактаб директорлари билан учрашув ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда дастлаб халқ таълими тизимида хусусан Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқувчиларга замонавий билимларни эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар, ўрганилган мактаблардаги таълим жараёнларида мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.

Учрашувда педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, “мактаб меваси” бўлган битирувчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, маънавий етук шахс этиб тарбиялаш, касб -ҳунарга йўналтириш борасида мактаб директорларининг масъулияти тушунтириб берилди.

Республикада 6,4 млн ўқувчи, Хоразмда 357 минг ўқувчининг тақдири, эртанги келажаги педагогларнинг қўлида эканлиги, бу жуда катта масъулиятлиги таъкидланди.

“Халқимиз, ота-оналар Сизга ишониб фарзандларини илм олиш учун, тарбия олиши учун, камол топиши учун қўлингизга, аниқроғи Сиз раҳбарлик қилаётган мактабга беришади. Ҳар бир директор ўзига савол берсин, бугун Сиз раҳбарлик қилаётган мактабдаги таълимдан ота-оналар розими? Бу жуда муҳим вазифа, масъулият ва жавобгарликдир” - деди вазир. Бунинг учун биринчи навбатда мактаб директори адолатли, ташаббускор, жамоада соғлом муҳит ярата оладиган маҳоратли бошқарувчи бўлиши лозим. Сиз мактаб директорлари миллионлаб ўқувчилар орқали уларнинг ҳам ота-онасига ижобий таъсир кўрсатган ҳолда жамиятни ўзгартира оладиган катта кучсиз. Шу ўринда вазир ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда оила ва мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги, оилада таълимга, мактабга ва устозга ҳурмат бўлсагина жамиятда ижобий натижага эришиш мумкинлигини қайд этди.

Хоразм тарихда ҳам юқори интеллектуал салоҳияти билан ўзига хос ўринга эга, вилоятда таълим сифатини ошириш борасида сўнгги йилларда бир оз ижобий ўсишларга эришган, лекин шу билан бирга ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар талайгина. Жумладан, барча туманларда ҳам ўзгаришлар бирдек эмас, ўқувчиларнинг билими, педагогларнинг маҳорати пастроқ бўлган ўнлаб мактаблар мавжудлиги,
11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишларида муаммолар мавжудлиги, айрим мактабларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини яхшилаш зарурати қайд этилди.

Учрашувда республика мактабларида таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш юзасидан мактаб директорларига бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Учрашув сўнгида мактаб директорларининг халқ таълимини янада ривожлантириш бўйича таклифлари тингланиб, мавжуд муаммолар юзасидан саволларига жавоб қайтарилди.

Вазирнинг Хоразм вилояти таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эртага 29 октябрь куни соат 12.00 да Қўшкўпир туманида халқ таълими тизими бўйича аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан “Сайёр қабул” ўтказиш режалаштирилган.