Forwarded from Rustam Karimjonov
Maktablarda “Qizlarjon klubi” a’zosi bo’lgan 38 ming nafar o’quvchi-qizlar orasidan maktab, tuman, viloyat va Respublikada yuqori natijalarga erishib maktab hayotida eng faol ishtirok etgan 140 nafar o’quvchi-qizlar Toshkent shahrida o’tkazilgan 3 kunlik Respublika “Qizlarjon anjumani”da ishtirok etishdi.
Xalq ta’limi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi hamda Oliy majlis Senati hamkorligida anjuman yuqori saviyada tashkil etildi.
Ishtirokchilarimiz uchun bir umrga esda qoladigan tadbirlar, sayohatlar va anjumanlar tashkil etildi.
Anjuman yakunida eng faol ishtirok etgan o’quvchi-qizlar qimmatbaho sovg’alar bilan taqdirlanishdi.
Ushbu anjuman an’anaviy tarzda barcha hududlarda tashkil etilishi belgilab olindi.
Barcha ishtirokchilarni tabriklaymiz! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿👏👏👏

Бухоролик ўқувчи - жаҳон чемпиони
Айни кунларда Болгариянинг Кранево шаҳрида 64 катакли шашка бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этаётган ёш спортчи - Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Шейхали Азизовга тенг келадиган спортчи топилмади.
Шейхали блиц программасида олтин медаль соҳибига айланди.
Бухоролик ўқувчимиз Шейхали Азизовга келгусида бундан ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

“УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2022” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Куни кеча Тошкент вилояти мактабларининг 7-8-9-10-11-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоалари иштирокида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида спортнинг 11 та турида баҳс олиб борган ғолиб ўқувчилар тантанали тақдирланди.
Жорий йилнинг 5 январида спорт мусобақасининг дастлабки босқичларига старт берилган эди.
Апрель ойида мусобақаларнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни қибрайлик ўқувчилар, 2-ўринни бекободлик ёшлар эгаллади.
Иштирокчиларнинг барчасига Халқ таълими вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Вилоят миқёсида биринчи ўринни ангренлик ёшлар қўлга киритиб, Президент совғаси “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида 332 нафар ўқувчиларга ноутбук ва смарт телевизор ҳамда уларнинг 177 нафарига велосипед тақдим этилди.

#муносабат
Жорий йил тест синовлари натижаларига оид ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган фикрларга Халқ таълими вазирлигининг расмий муносабати
Айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали абитуриентларнинг 2022 йилда олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари кенг жамоатчилик вакиллари томонидан атрофлича муҳокама этилмоқда.
Ҳурматли юртдошлар!
Албатта, давлатимиз равнақи ва келажаги, халқимизнинг фаравон турмуш тарзини таъминлашда бугунги ёш авлод камолотининг ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини барчамиз яхши англаб турибмиз. Шу боисдан бу борада куюнчаклик билан билдирилаётган турли фикр-мулоҳазаларнинг ҳам жуда ўринли эканлигини таъкидлаб ўтамиз.
Муҳокама қилинаётган кўрсаткичлар барча тест синовларида қатнашган 1 миллиондан ортиқ абитуриентларнинг натижалари эканлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Шу ўринда, бир қатор таҳлилий ҳолатларга эътибор қаратсак:
2022 йилги тест синовларида иштирок этган жами абитуриентларнинг 386 523 нафар ёки 24 фоизи жорий йилги мактаб битирувчиларини ташкил этади. 810 мингдан ортиқ ёки 76% абитуриентлар касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар битирувчилари ва энг асосий қисми олдинги йиллар давомида олий таълим муассасаларига қабул қилинмаган ёшлардан иборат.
2021 йилда битирувчиларнинг ўртача бали (самарадорлик кўрсаткичи) 2020 йилга нисбатан 69,8 баллдан 74,9 баллга, яъни,+5.1 баллга ошган. Шунингдек, паст натижа кўрсатган (56,7 баллдан кам) битирувчиларнинг улуши 2021 йилда 2020 йилга нисбатан қарийиб -13% ёки -35 232 нафарга камайган.
Жумладан, 2020 йилда 56.7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчи-ўқувчилар 138 780 нафар (ёки 46%)ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 103 548 нафар (ёки 33%)ни ташкил этган.
Албатта, ҳозирги кундаги мактаб битирувчиларининг билими ва кўникмалари паст эканлигини қайд этиш керак. Ҳозирги кунда мактаб таълимида таълим мазмунини янгилаш ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш бўйича бошланган қадамлар, секин-асталик билан битирувчиларнинг даражасига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлаймиз.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда битирувчиларнинг мактаб якуний давлат имтиҳонлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига киришини ташкил этиш, мактаб битирув имтиҳонларини унификациялаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот учун: 2022 йилги мактаб битирувчиларининг тест синовларида эгаллаган ўртача балл кўрсаткичлари Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жорий йилнинг октябрь ойида тўлиқ таҳлил этилади ва жамоатчиликка етказилади.

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@uzedu.uz
Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РЕПЕТИТОР, ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ, БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ШОҲ СУЛАЙМОН ҲАҚИДА
Ёшлигимда Венецкийни " Рассказы о металлах" деган асарини ўқиганман ( ва тавсия қиламан).
Шунда шоҳ Сулаймон тўғрисида бир ривоят келтириладики, қисқача мазмуни шундай:
Шоҳ Сулаймон қасри қуриб битказилгач, базму жамшид ташкил қилиб, биринчи бўлиб, тош терувчи устадан сўрайди: " Бу қаср қурилишига кимнинг меҳнати энг кўп сингган?".
У эса "Табиийки, бизники, биз тошларни шунчалик қунт билан термасак, қаср бўлармиди?" дея жавоб қайтаради.
Кейин эса шоҳ дурадгорга юзланади. Дурадгор эса: " Агар биз тахтадан қаср шаклини қилиб бермасак, тош терувчи шунча иш қила олармиди, албатта, бизнинг меҳнатимиз илк ўринда" дейди.
Унинг гапини бўлиб, ер қазувчи: " Агар биз фундамент учун ер қазиб бермасак, иккалангиз ҳам нима қила олардингизлар, биз асосий меҳнатни қилганмиз" дея эътироз билдиради.
Шунда Сулаймон уччаласига ҳам юзланиб: "Сизларнинг иш қуролларингизни ким қилиб берган?" дея савол беради. Шунда уччаласи ҳам: " Албатта, темирчи!" дея жавоб беради.
Шунда оқил Сулаймон: "Демак, бу қасрнинг қурилишига аслида темирчи асосий сабабчи бўлган" деб хулоса қилади.
Қиссадан ҳисса шуки, бугун: "Мен боламни репетиторга бердим, ўқув марказида тайёрланади, мактаб ҳеч нарса бермади" деганларга юзланиб, болангизга қалам ушлашни ўргатиб, ёзиш, ҳарф таниш, алифбодан сабоқ бериб, илмнинг илк қадамига тетапоя қилган оддий, лекин улуғ устоз - бошланғич синф устозларни унутманг, демоқчиман! Улар репетитор эмас, улар ўқув марказлари қурмайди, лекин улар қасрларнинг асл меъморларидир.
Лазиз Хўжақулов,
Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори

Har bir ota-ona: “Farzandim yaxshi oliy ta’lim muassasasiga oʻqishga kirsa, munosib ishga joylashsa, hayotda oʻz oʻrnini topib ketsa edi”, deb orzu qiladi, albatta!
Aksariyat bitiruvchilarimizning ota-onalari: “Farzandimga qaysi bilimlarni bersam yaxshi OTMga oʻqishga kiradi?”, “Qanday bilim va koʻnikmalarga ega boʻlsa munosib ishga (oʻz kuchi bilan) joylashadi?”, “Qanday insoniy xususiyatlarni oʻrgatsam/singdirsam hayotda oʻzini yoʻqotib qoʻymaydi?”, deb chin dildan qaygʻuradi, tashvishlanadi. Bor imkoniyatlarini ishga solishga harakat qiladi.
Ammo juda koʻpchilik ota-onalar real hayotda buni qanday amalga oshirishni bilmaydi.Bunga esa turli xil sabablar bor, toʻgʻrimi?
Tushkunlikka tushmang, bunday holatga nafaqat Oʻzbekistonlik ota-onalar, balki dunyo boʻylab koʻpchilik ota-onalar duch keladi va albatta farzandlari hayotda oʻz yoʻlini topishini xohlaydi.
Hurmatli ota-onalarimiz hamda bitiruvchilarimiz hayotiy tashvishlarini yengil qilish maqsadida bizning jamoamiz mahalliy va xorijiy ekspertlar koʻmagida “Maktab bitiruvchilarining ishga joylashishi hamda hayotda oʻz yoʻlini topishi” mavzusida 140 betdan iborat qoʻllanma hamda kasb.maktab.uz platformasi ishlab chiqilgan.
Ushbu qoʻllanma hamda platforma yordamida Sizni qiynayotgan yuzlab savollarga javob olishingiz mumkin.
Postdagi rasmlar qoʻllanmadan parchalardir, toʻliq qoʻllanmani quyidagi havola orqali yuklab olishingiz mumkin - https://t.me/rkarimjonov/1322.
Maktab oʻquvchilari, abiturientlar, talaba va boshqa yoshlar uchun kelajakda muvaffaqiyatga erishish boʻyicha foydali ma’lumotlarni oʻzimning rasmiy sahifamda yoritib boraman, kanalga a’zo boʻlish va ma’lumotlarni boʻlishish tekin - https://t.me/rkarimjonov 🇺🇿🇺🇿🇺🇿