Расмий муносабат
✅Таълим муассасасига ҳеч қандай зарар етмаган
❇️Бугун ижтимоий тармоқ саҳифаларида пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 144-сонли умумтаълим мактабида ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси шуни маълум қиладики, бугун, 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.
Юқоридаги хабарнинг тарқалишига ёнғин чиққан янги қурилаётган иншоот 144-сонли умумтаълим мактабига қўшни эканлиги сабаб бўлган. Таълим муассасасига ҳеч қандай зарар етмаган.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB

Ҳурматли ота-оналар!
Янги ўқув йили бошланишига бир ойдан кам муддат қолмоқда. Умумтаълим муассасаларидан янги ўқув йилига тайёргарлик билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган зарур ташкилий чораларни кўриш талаб этилади.
Хусусан, 1-синф ўқувчиларини “Президент совғаси” ва ўқувчилар сонига мос равишда тўлиқ дарсликлар билан таъминлаш, янги қабул қилинган ва мактабдан кетган ўқувчилар ҳисобини олган ҳолда синфларни комплектлаш, синфлар сонидан келиб чиқиб ўқув режа, дарс соатлари тақсимоти (тарификация), ўқитувчилар билан таъминлаш ишларини амалга ошириш лозим.
Шунингдек, агар Сиз ўтган (2021/2022) ўқув йилида фарзандингиз таълим олган мактабини маълум бир сабабларга кўра ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, имкон қадар бу ишни тезроқ амалга оширишингизни сўраймиз.
Бу билан халқ таълими тизими масъулларига якуний ҳисоб-китобни қилиб, зарур ҳолатларда дарсликларнинг қайта тақсимотини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берган бўласиз.
Ўқув йилини муваффақиятли бошлаш ва фарзандингизнинг таълим олишида барча зарур шарт-шароитларни яратиш учун бу жуда муҳим. Шу сабабли Сиздан ушбу йўналишда эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.
Халқ таълими вазирлиги

Forwarded from Baxtiyor Saidov
ҒАЛАБА МУБОРАК АЗИЗ ЁШЛАР!
Ўзбекистонимиз ёшлари жамоаси илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди. Бу хабар ҳар бир юртдошимиз қалбида ғурур туйғусини уйғотгани табиий. Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Нидерландия жамоаси устидан қозонилган ғалабаси тарих зарварақларига муҳрланиб қолиши табиий.
Чемпионларимиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовларни мазкур ғалаба билан муборакбод этамиз.

Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ишлари давом этмоқда
Янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги бир қатор мактабларда амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилди.
Оpenbudget.uz платформаси орқали Тошкент шаҳрида 57 та мактабларга 34,3 млрд.сўмлик маблағлар ютиб олинган бўлса, ушбу кўрсаткич Тошкент вилоятида 86 та мактабларга 34,6 млрд.сўмлик маблағлар натижасида ютиб олинган бўлиб, бугунги кунда барча мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 16 та инвестиция дастурига киритилган, 17 та “Обод маҳалла” дастури асосида бўлса, Тошкент вилоятида инвестиция дастурига кўра 37 та, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури бўйича 17 та умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/658
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

15 йил олий тоифани сақлаган педагог-ўқитувчиларга олий тоифани умрбод сақлаб қолиш имконияти берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Унга мувофиқ, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагогларга аниқлик киритилди.
Ҳозирги аниқлаштирилган таҳрирга асосан педагог-кадрлар олий тоифали бўлиб, ўз даражасини 3 марта мажбурий аттестацияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.
Мисол учун, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестация имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди. Бундай ҳолатда педагог 39 ёшида пенсиягача олий тоифани сақлаб қолади.
Аввалги таҳрирда 15 йил давомида олий тоифага эга бўлмай 16-йилда олий тоифани олган педагоглар автоматик равишда умрбод олий тоифани сақлаб қолиши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида турли талқинлар ҳам юзага келган.
Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестацияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди.

Forwarded from IT taʼlim
Ustozlar Milliy forumi — yangi o'quv yiliga oʻzgacha ruh va yangi formatdagi tayyorgarlik!
Joriy yilning 10-11-avgust kunlari Xalq taʼlimi vazirligi va YUNESKO xalqaro tashkiloti hamkorligida “Ustozlar Milliy forumi” tashkil etiladi.
Xalqaro forum davomida pedagoglar, fan mutaxassislari, ta’lim muassasalari rahbarlari ta’lim mazmuni va metodikasi, maktab boshqaruvining zamonaviy usullaridan boxabar boʻladilar.
👨🎓Toshkent Xalqaro maktabi direktori — Bill Kralovek, Singapurdagi Nanyang Texnologiya Universiteti professori — Choy Ban Heng, Turkiyadagi Burdur Mehmet Akif Ersoy Universiteti Tabiiy fanlar professori — Dilek Erduran Avci o'z ma'ruzalari bilan ishtirok etishadi.
📌Forumni Zoom platformasi orqali onlayn kuzatib borishingiz mumkin👇
https://unesco-org.zoom.us/j/85313778929
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Forwarded from Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi | Rasmiy kanali | ((94)-295-4444)
#Ўқув_йилига_тайёргарлик
Халқ талими вазири ўринбосари Китоб туманидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди
Бугун куннинг иккинчи ярмида Халқ таэлими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримовлар Китоб туманида бўлиб, ҳудуддаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Шу куни улар ўқув жиҳозлари ясаш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи "Парвиз Браво Мебел" хусусий корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Иш суратининг секинликда олиб борилаётганлиги вазирлик масъули томонидан танқид қилинди ва корхона раҳбарини фаолликка чақирди.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from IT taʼlim
#Ayni_vaqtda
#Ustozlar_milliy_forumidan
Xalq taʼlimi tizimidagi muammolar faqatgina Xalq taʼlimi vazirligi harakatlari bilan hal boʻlib qolmaydi. Taʼlim tizimi millionlab kishilarni birlashtirgan zanjir. Bu zanjirning bittasi uzilib qolsa ham tizim buziladi.
Shuning uchun, aziz ustozlar kichik bir oʻzgarish qilish uchun ham har birimiz harakat qilishimiz kerak.
©️Baxtiyor Saidov, Xalq ta'limi vaziri