Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Hurmatli ota-onalar!

My.maktab.uz tizimida texnik ishlar olib borilayotganligi sababli platforma vaqtinchalik faoliyat ko‘rsatmaydi.

Yaqin vaqtlarda texnik nosozliklar bartaraf etilib, platforma qayta ishga tushiriladi.

Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!



Уважаемые родители!

По причине проведения технических работ, платформа My.maktab.uz временно не будет функционировать.

В ближайшее время технические неисправности будут устранены и платформа снова заработает.

Приносим извинения за предоставленные неудобства!

🌐 mymaktab_uz
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР 63-ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН НОРВЕГИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

63-Халқаро математика олимпиадаси 6-16 июль кунлари Норвегия давлатида ўтказилади.

Жорий йилда илк бор терма жамоамиздаги ўқувчиларга Олимпиада учун ягона форма тиктирилди ва тайёргарлик жараёнлари Пойтахтимизнинг нуфузли меҳмонхоналарида бўлиб ўтган.

Халқаро математика олимпиадасида қатнашадиган терма жамоа таркиби билан танишинг:

Лазизбек Ражаббоев
— Бухоро вилояти;

Анварбек Рахматов — Бухоро вилояти;

Искандар Бўриев — Тошкент шаҳри;

Жасурбек Рўзибоев — Бухоро вилояти;

Тоҳирбек Тўланов — Фарғона вилояти;

Жалолиддин Холматов — Тошкент шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирга қадар 10 та кумуш, 28 бронза медалларни қўлга киритган.

Жамоамизга омад ва зафарлар билан қайтишларини тилаб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳам кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси сотиб олинишида кўмаклашилмоқда

Хабарингиз бор, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими томонидан ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар режаси асосида изчил ишлар олиб борилмоқда.

2022/2023 ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олиши кутилаётган барча ўқувчиларнинг оилавий ҳолати ўрганиб чиқилди.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими
#Эълон

📣Абу Райхон Беруний хотирасига бағишланган танловда иштирок этинг!

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Илмий жамғармаси (ECOSF) Мустафо фан ва технологиялар жамғармаси (MSTF) билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида Абу Райхон ал-Беруний хотирасига бағишланган 5 – “HOOP” танловини эълон қилади.

‼️Танлов шартлари:

Қуйидаги икки хил тоифадаги
60 сониялик илмий ва маърифий видеороликларни тақдим этиш:

1. Умумий категория: тажрибалар, техник ва визуал хатолар;
2.
Махсус категория: математик тушунчалар учун ҳақиқий ва амалий моделларни яратиш.

Қабул 2️⃣0️⃣2️⃣2️⃣ йилнинг 3️⃣1️⃣ июлигача давом этади.

🎁Танлов ғолиблари пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирланадилар.

Қўшимча маълумотлар танловнинг расмий сайтида.
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон
Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 2 июлдаги мажлис баёнига асосан олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун олий таълимга эга бўлмаган, мақсадли қабул параметрлардаги жойларга даъвогар ўқитувчилар иловадаги ОТМ йўналишларига барча абитуриентлар қатори 20 июлга қадар тегишли тартибда Давлат тест маркази порталида рўйхатдан ўтишлари керак.

Олий таълимга эга бўлмаган даъвогар ўқитувчилар ўрнатилган тартибда кириш имтиҳонларида иштирок этади ва асосий квотага кира олмаган тақдирда мақсадли қабул параметрлари доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Халқ таълими соҳасида энг зиёлилар ишлаши ва барча олиб борилаётган ислоҳотларга зиёлилар каби ёндашиши керак” — Халқ таълими вазирлигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди (+ВИДЕО)

Йиғилишда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги фаолият самарадорлиги, 2-ярим йилликдаги долзарб вазифалар, мавжуд камчиликлар, уларнинг ечимига оид таклифлар ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.

Батафсил: 👉https://www.uzedu.uz/y3/news/618


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎓Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида тарихда илк бора 2021-2022 ўқув йилидан бир йиллик магистратура фаолияти йўлга қўйилган эди.

👩🏻‍🎓Бугун мазкур магистратуранинг илк битирувчилари ўзларининг магистрлик диссертацияларини давлат аттестация комиссияси олдида муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

“Таълимда менежмент”
ва “Катталар таълими” йўналиши бўйича ўқишни муваффақиятли якунлаган 26 нафар магистрлар халқ таълими тизимининг турли ташкилот ва муассасаларида юқори малакали мутахассислар сифатида фаолият олиб боришлари ёки олий таълимдан кейинги таълим бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз ватандошлар!

Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Қалбларимиздаги чин инсоний фазилатларни янада камол топиши, меҳр-оқибат ҳамда катта ғамхўрлик туйғуларини ўзида мужассам этган ушбу кун ҳақиқий маънода ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади.

Фарзандлари бахти камоли ҳамда эртанги ёруғ истиқболини кўриш, уларни маънавий баркамол авлод бўлиб етишиши умидида яшаётган халқимизнинг ушбу муборак кунда қилган ҳар бир нияти ижобат бўлишига аминмиз.

Қадрли юртдошлар!

Сиз азизларни яна бир бор Қурбон ҳайити байрами билан чин юракдан табриклаган ҳолда, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди

2022 йилги 33-Халқаро биология олимпиадаси 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилди. Бунда дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

Терма жамоамиз таркиби:

Азиза Абдувалиева - Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Азизбек Мухторов - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси;

Бехруз Турсунов - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси;

Ғолибжон Шарифов -Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган.

Ўқувчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида хайрия акцияси ўтказилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оила фарзандалари, саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчилар ҳамда фаҳрий ўқитувчилар ҳолидан ҳабар олиш ва уларни байрам билан табриклаш акцияси ташкил этилди.

Ушбу акция давомида Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Рўйхат асосида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аҳмед Наримбетовлар Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзанди ҳамда соғлиғида нуқсони бор якка тартибда таълим олаётган ўқувчига бадиий адабиётлар тўплами ҳамда спорт анжомлари совға қилинди.

Шунингдек, кўп йиллик ўқитувчилик меҳнати учун О.Камаловга Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек 173 нафар фахрий ўқитувчи ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам совғалар тақдим этилди.
Халқ таълими вазири “Меҳрибонлик уйлари” соғломлаштириш оромгоҳида тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган вазирлик тасарруфидаги “Меҳрибонлик уйлари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди.

Вазир Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг дам олишлари учун яратилган шароитлари билан танишди.

Айни вақтда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, Бўка туманидаги 15-сонли, Юнусобод туманидаги 21-сонли ҳамда Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйларидан жами 111 нафар бола дам олаётган мазкур оромгоҳнинг моддий-техник базаси ва фаолияти ўрганилди.

Болалар билан ёз мавсумини унумли ўтказиш мавзусида суҳбатлашилди.