Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
Очиғи медиасаводхонликни заруриятини яна ва яна кўряпмиз.
Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолатда, айрим кучлар, одамларнинг соддалиги ва ишонувчанлигидан фойдаланиб, фейкларни тарқатиш билан юртимизнинг яхлитлиги ва Конституциявий тизимимизга қарши ҳаракатини олиб боргани кўриниб бормоқда.
Албатта, бу ишларни қилганлар аниқланади ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Бунга шубҳа йўқ.
Таълим вакилларининг асосий иши эса, бундай провокацияга қарши иммунитет шакллантиришдир. Медиамаконда маълумотларни фарқлаш, барчамиз учун муҳимдир. Устозларимиз бундай технологиялардан ўзлари хабардор бўлсалар, ўқувчи-ёшларимизга ўрнак бўладилар ва ўргата оладилар.
Ҳурматли устозлар, шунинг учун, Сизлар учун Авлоний малака ошириш платформасида яратилган махсус курсдан оқилона фойдаланишни илтимос қиламиз (https://t.me/avloniyuz/4872).
Мактаб дастурларига ҳам ўқувчиларда медиасаводхонлик кўникмаларни ривожлантириш бўйича бошланган ишларимизни жадаллаштирамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен менинг маконим,
Сен менинг вужудим,
Сен менинг Ватаним
Бир бўл. Халқ бўл.

Ролик муаллифи: Millat production.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглар бошланди.

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️

● Мавзу:
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар

● Спикер: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Qoraqalpog‘im"

Men o‘zbek, sen esa qoraqalpoqsan,
Turklar dunyosida sen ham urvoqsan,
Gar men tuproq bo‘lsam, sen ham tuproqsan,
O‘zbekka azaliy qarindosh, inim...

O‘zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Abdulla Oripov

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Икки эл бир бўлганмиз, меҳримиз меҳримизга қўшилган, қон-у қариндошмиз. Танти қорақалпоқ халқини юракдан эъзозлайман. Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг фарзандиман».

«Eki el bir bo'lg'anbiz, mehrimiz mehrimizge qosilg'an, tuwisqanbiz. Ma'rt qaraqalpaq xalqin ju'rekten qa'dirleymen. Men tek g'ana o'zbek xalqinin' emes, sonday-aq qaraqalpaq xalqinin'da perzentimen».

@segmentuz
Буюк Британия билан инклюзив таълим соҳасида ҳамкорлик олиб борилади

Халқ таълими вазирлиги ва Буюк Британиянинг Махсус таълим эҳтиёжлари миллий ассоциацияси (NASEN) вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралардан кўзланган мақсад икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали Ўзбекистон халқ таълими соҳасида NASEN салоҳиятини жалб қилиш ва тарғиб қилишдан иборат.

Ўзбекистон томонидан учрашувда Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини мониторинг қилиш департаменти директори Лазиз Хўжақулов ва вазирлик бош мутахассиси Шуҳрат Умаров, Британия томонидан эса NASEN бош амалиёт директори Aмрит Сингх, Халқаро тараққиёт департаменти директори Камол Бодханкерлар иштирок этди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/616


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари халқаро фестивалда муносиб иштирок этди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Баркамол авлод” республика болалар мактабининг “Замин” болалар фольклор ансамбли аъзолари жорий йилнинг 25 июндан 2 июлга қадар Испаниянинг Калеля шаҳрида бўлиб ўтган “GRAND CALELLA FOLK" халқаро фестивалида иштирок этди.

Дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакати фольклор жамоалари иштирок этган мазкур фестивалда мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини ўзида мужассам этган чиқишлар жаҳон санъат ихлосмандларини ҳайратда қолдирди.

Фестиваль якунларига кўра, юртимиз номидан қатнашган 8 нафар иштирокчи халқаро миқёсдаги дипломлар билан тақдирланди.

“Баркамол авлод” республика болалар мактабининг “Замин” болалар фольклор ансамбли аъзолари жорий йилнинг 7 июль куни мамлакатимизга қайтади.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизни ушбу ғалаба билан муборакбод этади.
‼️Ҳурматли педагоглар! Ёш ўқитувчилар учун дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида мустақил равишда методик ва дидактик материаллари тайёрлаш таклифига қандай фикр билдирасиз

▪️ 33% (4371) 1️⃣ ҲА, ёш мутахассислар (5 йилгача педагогик стажга эга, тоифасиз) томонидан дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус педагогик харита ва дарс ишланмаларини тайёрлаши улар учун фойдалидир.
🔸🔸🔸🔸

▫️ 66% (8497) 2️⃣ ЙЎҚ, ҳозирги кунда Миллий ўқув дастури доирасида яратилаётган замонавий ўқитувчи китобларидан фойдаланиш ва конспект ёзиш ўрнига тежалган вақтини ўқитувчи ўз устида ишлашга бағишлаши лозим
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸
👥 12868 – жами овозлар
Forwarded from Zamin Foundation
"Zamin" fondi "O‘zsuvta’minot" va Xalq ta’limi vazirligi bilan hamkorlikda G‘ijduvon tumanidagi 2, 32, 33, 34, 42-son maktablarda "Buxoro viloyati umumta’lim maktablarida suv ta’minoti, sanitariya va gigiyena" loyihasini yakunladi.

Ushbu beshta maktabda quduqlardan suv bilan ta’minlash, suvni filtrlash va xavfsiz ichimlik suvi darajasigacha chuchuklashtirish tizimlari o‘rnatildi. Tashqi va ichki suv ta’minoti va kanalizatsiya muhandislik tarmoqlari, hojatxona va dush xonalari qurildi. Shuningdek, oqova suvlarni sug‘orish suvi darajasigacha biologik tozalashning lokal tizimlari yaratildi.

Maktablar joylashgan aholi yashash manzillaridagi xonadonlar ham xavfsiz ichimlik suvidan foydalanish imkoniga ega bo‘ldi.

Zamin | Facebook | Instagram