Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
78.8K subscribers
20.3K photos
5.87K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Ота-оналар эътиборсизлиги сабабли «Давомат» рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Тиғ” ва “Давомат” рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди. Шулардан, 439 нафари дарс вақтида интернет-кафеда, 68 нафари тунги интернет клубда, 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик, 39 нафари дайдилик, 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3lEFCFJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ МАКТАБЛАРНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАМОҚДА

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматида айни пайтда 19 нафар ходим фаолият олиб бориб, тумандаги мавжуд барча 62 та умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари муассасаларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Илм масканларидаги ойналарнинг яроқсиз ҳолатга келганлари янгисига алмаштирилмоқда. Иситиш тармоқлари, қозонхоналарни мавсумда соз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, электр тизимларининг мукаммал ишлаши йўлида мунтазам иш олиб борилмоқда. 1100 метр квадрат ойна, 5000 погонометр турли ўлчамдаги қувурлар захираси яратилиб, 880 дона LED замонавий ёритгич лампалари келтирилган.

Мавсумга тайёргарлик билан боғлиқ жараёнларда уларни таълим муассасаларига етказиб берибгина қолмасдан ўрнатиб, соз ҳолатда ишлатиб ҳам берилмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
6 НАФАР ЎҚИТУВЧИ ЖАҲОННИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАГИСТРАТУРАДА ТАҲСИЛ ОЛАДИ

Жорий йилнинг сентябрь ойида «Эл юрт умиди» жамғармасининг навбатдаги, 3-танлови бўлиб ўтган эди. Ушбу танлов 272 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг финал босқичида 680 нафар даъвогар жамғарма грантини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ танловда қатнашган 141 нафар номзод» Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди ҳамда жаҳоннинг ТОП-300 та қаторига кирувчи етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имконини қўлга киритди.

Танлов натижаларига кўра, 19 нафар мактаб битирувчиси бакалавриат ва 6 нафар ўқитувчи магистратура таълим дастурлари асосида таҳсил олади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3DXOBs7


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловининг сўнгги босқичи қандай ўтди?

«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови эълон қилингандан сўнг Республикамиз бўйлаб 24 670 нафар ўқитувчи танловда иштирок этиш мақсадида ариза топширди. Қарийб 25 минг нафар ўқитувчи ичидан фақат 27 нафари танловнинг Республика босқичигача етиб келди.

Хўш, танловнинг бу босқичи қандай ўтди?

Аввалига «Ижодий намунали шахс образи» мавзусида эссе ёзган устозлар, кейин ўз маҳоратларини дарс ўтиш орқали кўрсатди.

12-13 октябрь кунлари танлов иштирокчилари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 191- ва 196-умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва ўзбек тили фанларидан дарс машғулоти ўтди. Бунда ким қайси синфда ва қайси мавзуда дарс ўтиши қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Танланган синф ўқув-режа асосида қайси мавзуга келган бўлса, ўша мавзуда дарс ўтилди. Жараён тугагандан сўнг, ўқитувчиларнинг эссе ва дарс машғулотларида тўплаган баллари умумлаштирилиб эълон қилинди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3BR3qfq


@uzedu
Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍏16 oktabr - Butunjahon oziq-ovqat kuni.

Nima uchun bu kunni nishonlash butun sayyora uchun juda muhim? Chunki oziq-ovqat mahsulotlarini qanday ishlab chiqarishimiz, iste'mol qilishimiz va afsuski, tashlab yuborishimiz atrof-muhit va iqlimga katta zarar keltiradi. Oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish ko'p hollarda tabiiy yashash muhitining degradatsiyasi yoki yo'q qilinishiga va biologik turlarning yo'q bo'lib ketishiga olib keladi.

Butunjahon oziq-ovqat kunini qo'llab-quvvatlash maqsadida shu kunlarda butun O'zbekiston bo'ylab "Zamin" fondi FAO, Xalq ta'limi vazirligi va Prezident muassasalari agentligi bilan hamkorlikda to'g'ri ovqatlanish va yerdan oqilona foydalanish bo'yicha ochiq darslar, seminarlar, treninglar, mahorat darslari tashkil etadilar.

🌱Esingizda bo'lsin: bizning kelajagimiz o'z qo'limizdadir!

@zamineco

Zamin | Facebook | Instagram
Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍏16 октября – Всемирный день продовольствия.
Почему празднование этого дня так важно для всей планеты? Потому что то, как мы производим, потребляем и, к сожалению, выбрасываем продукты питания, наносит большой ущерб окружающей среде, климату. Производство продовольствия слишком часто приводит к деградации или разрушению естественной среды обитания и к вымиранию биологических видов.

В эти дни по всему Узбекистану в знак поддержки Всемирного дня продовольствия Фонд Zamin совместно с ФАО, МНО и АПУ проведут открытые уроки, семинары, тренинги, мастер-классы по правильному питанию и рациональному использованию почв.

🌱Помните: наше будущее в наших руках!

@zamineco

Zamin | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимидаги 108 та ва директорлар орасидаги 95 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 1 та лавозим (етакчи мутахассис) бўйича 92 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди ҳамда 10 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 1 та етакчи мутахассис лавозимига тест синовлари ҳамда марказий аппаратнинг 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассиси, 3 та етакчи мутахассиси лавозимларига ва 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

1. Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассис

Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 922 нафар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлиб, шундан 17 нафар жорий ҳафтада тайинланди. Шунингдек 48 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XXI asr o'qituvchilari faoliyatida nimalar o'zgardi?

Videoda shu haqida bafurja.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.

➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“ZAMONAVIY USTOZ” ГАЗEТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИДА:

➡️ Ўқитувчиларни сайлов тадбирларига жалб қилиш мажбурийми?;

➡️ Ўқишни кўчириш бўйича саволим бор;

➡️ Миллионерлар нега телевизор кўришмайди?;

➡️ Болани уриб ўқитиш керакми?;

➡️ “Ўқишни коридорда битирганми, ҳайронман…”;

➡️ Ўқувчиларини халқаро даражага олиб чиқаётган чекка қишлоқнинг мусиқа ўқитувчиси;

➡️ Йилнинг энг яхши таълим ихтиролари;

➡️ Дунёдаги энг яхши мактаблар, каби бир биридан муҳим ва қизиқарли мақолалар билан танишишингиз мумкин.
#Zamonamiz_qahramonlari

“ИТАЛИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИБ КЕЛГАНДАН СЎНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ИНГЛИЗ ТИЛИ МАКТАБИНИ ОЧАМАН”

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 68-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Назира Аҳмедова юзлаб талабгорлар ичида «Эл юрт умиди» жамғармасининг грантини қўлга киритган 6 нафар ўқитувчилардан бири. У Италиянинг энг нуфузли Sapienza University of Rome университетида давлат гранти асосида магистратурада таҳсил олади.

"Ғолиблар қаторида бўлиш менга улкан куч ва шижоат берди. Келажакда олган билимларим билан малакали ва иқтидорли кадрлар етишиб чиқишида юртимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман" — дейди Назира Аҳмедова.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3AQYc1C


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Козимжон Хасанов ҳамда бошлиқ ўринбосари Суҳроббек Киргизбаевлар пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 21-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

❇️Ташриф чоғида мутасадди раҳбарлар мазкур таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан қизиқди.

👉Сўнгра, туманда фаолият бошлаган оилавий болалар уйига борилди. Жумладан, Полвон Турдалиевлар оиласида тарбия олаётган Дмитрий Мозговой, Салима Аманова, Сабрина Константинова, Камила Константинова ва Савелий Мамлеевлар билан дўстона мулоқот уюштирилди.

👍Бош бошқармаси бошлиғи томонидан Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига эсдалик совғалар топширилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from IT taʼlim
#Andijonda_shunday_ustozlar_bor

"Ilmga chanqoq yoshlarga dars o'tish – jamiyatga xizmat qilishning eng oliy ko'rinishi"

8.5 ballik IELTS sertifikatiga ega maktab o'qituvchisi Raxmatjon Toshpo'latov haqida.

👉Batafsil

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
🧰 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИДА ИШЛАШНИ ХОҲЛОВЧИЛАР УЧУН!

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи,
Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи ўринбосари,
Таълим муассасаларида иш ҳақини режалаштириш ва молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси,

🔵 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 19 октябрь кунидан 28 октябрь кунига қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 32 yilligi munosabati bilan Respublika Ta'lim Markazi, Al-Xorazmiy nomidagi Xalqaro olimpiada maktabi va Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi hamkorligida bepul onlayn olimpiada oʻtkaziladi!

🔴 Olimpiada quyidagi kategoriyalar bo‘yicha o‘tkaziladi:

⭕️ Boshlang‘ich sinf o‘quvchilari uchun “BILAGʻON” integratsion olimpiadasi (ona tili, oʻqish va tabiat fanlari uygʻunligida);

⭕️ 5-11-sinf o‘quvchilar, talabalar va oʻqituvchilar uchun ona tili va adabiyot fanlaridan;

📲 Ushbu @khiso_uz_bot orqali ro‘yxatdan o‘ting.

🗓 Olimpiada 21-oktabr kuni soat 11:00 dan 21:00 gacha khiso.site.uz saytida bo‘lib o‘tadi.

🏆 Olimpiadada bilimingizni sinab ko‘ring va sertifikat sohibi bo‘ling.

👉 @khiso