Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўлдаги олимпиадачиларни тайёрлайдиган машҳур математика мактаби Халқаро математика мактабига айланиб, янги бинога кўчиб ўтганини ўзи ўқувчилар ва педагогик жамоа учун катта байрамга айланган эди. Бугунги Давлатимиз Раҳбарининг ушбу мактабга ташрифи уларга янада юқори марраларга ундайдиган улкан мотивация берди. Батафсил: https://t.me/shmirziyoyev/9687
Россиялик ўқитувчилар иштирокида ўзбекистонлик ўқувчилар учун рус тили фанидан теледарслар тасвирга олинмоқда
“Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида Россиядан ташриф буюрган ўқитувчилар 2-синф ўқувчилари учун рус тили фани дарсларини тасвирга олишда иштирок этмоқда.
Айни вақтгача 14 та теледарс тайёрланган бўлиб, улар II чоракдан “Онлайн мактаб” телелойиҳаси доирасида эфирга узатила бошлайди.
Шунингдек, россиялик мутахассислар иштирокида 2022 йилнинг январь ойида "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 4 та фан — математика, кимё, биология ва физика ўқитувчилари учун рус тилида малака ошириш курслари ҳам ишлаб чиқилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилди
Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2021/2022 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар (таълим йўналишлари) бўйича талабаларни ўқишга қабул қилишни эълон қилади:
55.05.04 «Продюсерлик» (Кино и телевидение продюсери)
Кундузги таълим шакли, ўқиш муддати – 5 йил
Сиртқи таълим шакли, ўқиш муддати – 5 йил 6 ой
52.03.06 «Драматургия» (бакалавр даражаси)
Кундузги таълим шакли, ўқиш муддати - 4 йил
Сиртқи таълим шакли, ўқиш муддати – 5 йил
Мулоқот учун телеграм бот @VGIKuz
Телефон: 99 363 92 57
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Интервью: Вазир ўринбосари ўқувчиларга бериладиган президент совғаси ва дарсликларнинг кечикиши ҳамда кутубхоначиларнинг паст ойлиги ҳақида
Kun.uz мухбири халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев билан интервью уюштирди ва ота-оналарни қизиқтирган қатор саволларга жавоб олди.
👉 https://kun.uz/59619307

#Онлайн
Хабарингиз бор, айни кунларда республика бўйлаб фан олимпиадаларининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.
Айни вақтда Халқ таълими вазирлигининг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги 45-сонли STEM фанларга ихтисослашган мактабда бўлиб ўтаётган олимпиада жараёнини жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Хабарингиз бор, айни кунларда республика бўйлаб фан олимпиадаларининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.
Айни вақтда Халқ таълими вазирлигининг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги 45-сонли STEM фанларга ихтисослашган мактабда бўлиб ўтаётган олимпиада жараёнини жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Ота-оналар эътиборсизлиги сабабли «Давомат» рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди
Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Тиғ” ва “Давомат” рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди. Шулардан, 439 нафари дарс вақтида интернет-кафеда, 68 нафари тунги интернет клубда, 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик, 39 нафари дайдилик, 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3lEFCFJ
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Тиғ” ва “Давомат” рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди. Шулардан, 439 нафари дарс вақтида интернет-кафеда, 68 нафари тунги интернет клубда, 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик, 39 нафари дайдилик, 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3lEFCFJ
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY (MARDON)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ МАКТАБЛАРНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАМОҚДА
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматида айни пайтда 19 нафар ходим фаолият олиб бориб, тумандаги мавжуд барча 62 та умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари муассасаларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Илм масканларидаги ойналарнинг яроқсиз ҳолатга келганлари янгисига алмаштирилмоқда. Иситиш тармоқлари, қозонхоналарни мавсумда соз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, электр тизимларининг мукаммал ишлаши йўлида мунтазам иш олиб борилмоқда. 1100 метр квадрат ойна, 5000 погонометр турли ўлчамдаги қувурлар захираси яратилиб, 880 дона LED замонавий ёритгич лампалари келтирилган.
Мавсумга тайёргарлик билан боғлиқ жараёнларда уларни таълим муассасаларига етказиб берибгина қолмасдан ўрнатиб, соз ҳолатда ишлатиб ҳам берилмоқда.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

6 НАФАР ЎҚИТУВЧИ ЖАҲОННИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАГИСТРАТУРАДА ТАҲСИЛ ОЛАДИ
Жорий йилнинг сентябрь ойида «Эл юрт умиди» жамғармасининг навбатдаги, 3-танлови бўлиб ўтган эди. Ушбу танлов 272 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг финал босқичида 680 нафар даъвогар жамғарма грантини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ танловда қатнашган 141 нафар номзод» Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди ҳамда жаҳоннинг ТОП-300 та қаторига кирувчи етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имконини қўлга киритди.
Танлов натижаларига кўра, 19 нафар мактаб битирувчиси бакалавриат ва 6 нафар ўқитувчи магистратура таълим дастурлари асосида таҳсил олади.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3DXOBs7
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Жорий йилнинг сентябрь ойида «Эл юрт умиди» жамғармасининг навбатдаги, 3-танлови бўлиб ўтган эди. Ушбу танлов 272 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг финал босқичида 680 нафар даъвогар жамғарма грантини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ танловда қатнашган 141 нафар номзод» Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди ҳамда жаҳоннинг ТОП-300 та қаторига кирувчи етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имконини қўлга киритди.
Танлов натижаларига кўра, 19 нафар мактаб битирувчиси бакалавриат ва 6 нафар ўқитувчи магистратура таълим дастурлари асосида таҳсил олади.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3DXOBs7
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловининг сўнгги босқичи қандай ўтди?
«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови эълон қилингандан сўнг Республикамиз бўйлаб 24 670 нафар ўқитувчи танловда иштирок этиш мақсадида ариза топширди. Қарийб 25 минг нафар ўқитувчи ичидан фақат 27 нафари танловнинг Республика босқичигача етиб келди.
Хўш, танловнинг бу босқичи қандай ўтди?
Аввалига «Ижодий намунали шахс образи» мавзусида эссе ёзган устозлар, кейин ўз маҳоратларини дарс ўтиш орқали кўрсатди.
12-13 октябрь кунлари танлов иштирокчилари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 191- ва 196-умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва ўзбек тили фанларидан дарс машғулоти ўтди. Бунда ким қайси синфда ва қайси мавзуда дарс ўтиши қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Танланган синф ўқув-режа асосида қайси мавзуга келган бўлса, ўша мавзуда дарс ўтилди. Жараён тугагандан сўнг, ўқитувчиларнинг эссе ва дарс машғулотларида тўплаган баллари умумлаштирилиб эълон қилинди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3BR3qfq
@uzedu

Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍏16 oktabr - Butunjahon oziq-ovqat kuni.
Nima uchun bu kunni nishonlash butun sayyora uchun juda muhim? Chunki oziq-ovqat mahsulotlarini qanday ishlab chiqarishimiz, iste'mol qilishimiz va afsuski, tashlab yuborishimiz atrof-muhit va iqlimga katta zarar keltiradi. Oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish ko'p hollarda tabiiy yashash muhitining degradatsiyasi yoki yo'q qilinishiga va biologik turlarning yo'q bo'lib ketishiga olib keladi.
Butunjahon oziq-ovqat kunini qo'llab-quvvatlash maqsadida shu kunlarda butun O'zbekiston bo'ylab "Zamin" fondi FAO, Xalq ta'limi vazirligi va Prezident muassasalari agentligi bilan hamkorlikda to'g'ri ovqatlanish va yerdan oqilona foydalanish bo'yicha ochiq darslar, seminarlar, treninglar, mahorat darslari tashkil etadilar.
🌱Esingizda bo'lsin: bizning kelajagimiz o'z qo'limizdadir!
@zamineco
Zamin | Facebook | Instagram

🍏16 октября – Всемирный день продовольствия.
Почему празднование этого дня так важно для всей планеты? Потому что то, как мы производим, потребляем и, к сожалению, выбрасываем продукты питания, наносит большой ущерб окружающей среде, климату. Производство продовольствия слишком часто приводит к деградации или разрушению естественной среды обитания и к вымиранию биологических видов.
В эти дни по всему Узбекистану в знак поддержки Всемирного дня продовольствия Фонд Zamin совместно с ФАО, МНО и АПУ проведут открытые уроки, семинары, тренинги, мастер-классы по правильному питанию и рациональному использованию почв.
🌱Помните: наше будущее в наших руках!

Халқ таълими тизимидаги 108 та ва директорлар орасидаги 95 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.
✅ Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.
✅ Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 1 та лавозим (етакчи мутахассис) бўйича 92 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди ҳамда 10 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 1 та етакчи мутахассис лавозимига тест синовлари ҳамда марказий аппаратнинг 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассиси, 3 та етакчи мутахассиси лавозимларига ва 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:
1. Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассис
✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 922 нафар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлиб, шундан 17 нафар жорий ҳафтада тайинланди. Шунингдек 48 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.
➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
✅ Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:
➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

“ZAMONAVIY USTOZ” ГАЗEТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИДА:
➡️ Ўқитувчиларни сайлов тадбирларига жалб қилиш мажбурийми?;
➡️ Ўқишни кўчириш бўйича саволим бор;
➡️ Миллионерлар нега телевизор кўришмайди?;
➡️ Болани уриб ўқитиш керакми?;
➡️ “Ўқишни коридорда битирганми, ҳайронман…”;
➡️ Ўқувчиларини халқаро даражага олиб чиқаётган чекка қишлоқнинг мусиқа ўқитувчиси;
➡️ Йилнинг энг яхши таълим ихтиролари;
➡️ Дунёдаги энг яхши мактаблар, каби бир биридан муҳим ва қизиқарли мақолалар билан танишишингиз мумкин.

#Zamonamiz_qahramonlari
“ИТАЛИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИБ КЕЛГАНДАН СЎНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ИНГЛИЗ ТИЛИ МАКТАБИНИ ОЧАМАН”
Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 68-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Назира Аҳмедова юзлаб талабгорлар ичида «Эл юрт умиди» жамғармасининг грантини қўлга киритган 6 нафар ўқитувчилардан бири. У Италиянинг энг нуфузли Sapienza University of Rome университетида давлат гранти асосида магистратурада таҳсил олади.
"Ғолиблар қаторида бўлиш менга улкан куч ва шижоат берди. Келажакда олган билимларим билан малакали ва иқтидорли кадрлар етишиб чиқишида юртимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман" — дейди Назира Аҳмедова.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3AQYc1C