Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Xorijiy tillar
⚡️ Чет тили ўқитувчисининг педагогик билими қандай баҳоланиши зарур?

👉 Батафсил

🔰Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлигининг расмий саҳифаларига уланинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Республикамизнинг 42 та мактабида инклюзив таълим жорий қилиниб, уларга 76 нафар имконияти чекланган болалар қабул қилинди

Бугунги кун талаблари асосида инклюзив таълимни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига инклюзив таълим тушунчаси киритилди.

2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан умумтаълим мактабларида жами 42 та умумий ўрта таълим мактабларида инклюзив таълим тизими жорий қилинди. Ушбу мактабларнинг инклюзив синфларига 76 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказида Инклюзив таълим лабораторияси ташкил этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3zcSfLP


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ustoz-2021” tanlovida ishtirok eting!

Tanlovning 8 ta nominatsiya boʻyicha g’oliblariga 30 mln. soʻm pul mukofoti, zamonaviy noutbuk va qo’shimcha rag’batlantirish beriladi. 32 nafar final bosqichi ishtirokchilariga esa 5 mln. soʻm pul mukofoti, zamonaviy noutbuk va qo’shimcha rag’batlantirish taqdim etiladi.

Tanlovda ishtirok etish istagida boʻlgan nomzodlar 15-sentyabrdan boshlab ustozmukofoti.uz sayti orqali onlayn roʻyxatdan oʻtishlari mumkin.
Халқ таълими вазири Нукусдаги мактабда бўлиб, унга каттароқ қўшимча бино қуриш бўйича кўрсатма берди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бугунги ҳолатини кўздан кечирди. Вазир мактабнинг синф хоналари билан танишар экан, билим даргоҳидаги педагоглар жамоаси ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Мактабда таълим сифатини яхшилаш борасида ўз таклифлари билан ўртоқлашди ҳамда мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёт намоёндаларининг бадиий асарларини совға қилди.

Директор томонидан мактабда ўқувчилар сони мактаб қувватига нисбатан жуда кўп эканлиги айтилгани инобатга олиниб, мактабга қўшимча бинони имкони борича каттароқ қуриш ҳақида кўрсатма берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
​​🔍Toshkent shahridagi “Barkamol avlod” bolalar maktablariga 11 ta tuman rahbar va 11 ta direktor o'rinbosari lavozimlariga munosib nomzodlarni ko'rib chiqmoqdamiz

Nomzodlarga qo'yiladigan asosiy vazifalar:

“Barkamol avlod” bolalar maktabiga umumiy rahbarlik qilish, muassasani rivojlantirish strategiyalarini belgilash va aniq rejalar asosida ularni amalga oshirish;

5ta asosiy yo'nalishlarda (madaniyat, san'at, sport, texnologiya, turizm va boshqa) to'garaklar faoliyatini samarali tashkil etish;

Qo'shimcha daromad manbalarini yaratish orqali xodimlarga va o'quvchilarga zamonaviy sharoitlarni yaratish;

muntazam ravishda muassasa faoliyatidagi muammo (masala)lardan kelib chiqib innovatsion va samarali tashabbuslarni ilgari surish.

🔄Agar siz yangi chaqiruvlarga tayyor bo'lsangiz hamda o‘zingizni ushbu lavozimga munosib deb bilsangiz, biz bilan bog'laning!

Biz bilan bir jamoada bo‘lish Sizga ta’lim sohasida ulkan tajriba, byujetdan tashqari ishlab topilgan mablag’ning 10%ni qonuniy asosda ustama sifatida olish, qolaversa, yoshlarning bilim-ko‘nikmalarini rivojlantirish orqali chinakam barkamol avlodni tarbiyalashdek buyuk ishga xissa qo‘shish imkonini beradi.

🎯Bizning vazifamiz - xalq ta'limi tizimida maktabdan tashqari ta’limni rivojlantirish, o‘quvchi-yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli va maqsadli o‘tkazishlarini ta‘minlash orqali ularning intellektual salohiyatli va zamon talablariga mos shaxs, kelgusida yetuk kadr bo‘lishiga yordam berish.
❗️Biz barcha talabgorlarga qiziqishlari uchun oldindan minnatdorchilik bildiramiz, biz faqat intervyu uchun tanlangan (tegishli talablarimizga mos) nomzodlar bilan bog'lanamiz.

Mazkur ishga qiziqish bildirgan nomzodlar quyidagi manzilga CV yuborishlari mumkin:
⬇️
hr_rbabm@inbox.ru
Forwarded from eMaktab | Rasmiy kanal
‼️Rasman!
2021-o‘quv yilida “Kundalik” uchun yillik obuna narxi 365 kun muddatga 8600 so‘mni tashkil etadi. Mazkur summaga login va parol, shuningdek, platformaning barcha funksiyalaridan foydalanish imkoniyati ham kiradi. Boshqa hech qanday xizmatga alohida pul to‘lanmaydi.

To‘lov bo‘yicha video yo‘riqnoma quyidagi havola bo‘yicha mavjud:
https://www.youtube.com/watch?v=Ep8mYCurph8

To‘lov faqatgina www.kundalik.com saytida o‘quvchining yoki ota-onaning profili orqali amalga oshiriladi.

Agar siz Kundalik.Family ilovasini yuklab olgan bo‘lsangiz, unga kirish uchun mavjud login va paroldan foydalaning. Agar ular mavjud bo‘lmasa yoki yo‘qolgan bo‘lsa, ularni qayta tiklash uchun maktabdagi ma’murga yoki sinf rahbariga murojaat qiling. Login va parollar bepul beriladi. Kundalik.Family ilovasining PRO-talqiniga kirish 30.11.2021 yilgacha bepul taqdim etiladi.

Sizdan asosiy xavfsizlik qoidalariga rioya qilishingizni hamda plastik kartangiz to‘g‘risidagi ma’lumotlarni begonalarga bermasligingizni, boshqa usulda to‘lovni amalga oshirishni so‘raganlar bilan yozishmalar olib bormasligingizni so‘raymiz. O‘z savollaringizga: Qo‘llab-quvvatlash xizmatiga +998 (78) 888-82-82 qo‘ng‘iroq qilish, team@kundalik.com pochtasiga xat yozish, shuningdek, “Kundalik”ning ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifalariga murojaat qilish orqali javob olishingiz mumkin. Tekshirilmagan ma’lumot manbalariga ishonmang.

____

‼️Официально!
Стоимость годовой подписки на Kundalik в 2021 учебном году составляет 8600 сумов на срок 365 дней. В эту сумму входит доступ ко всем функциям платформы, а также логин и пароль. Отдельно больше ничего не оплачивается.

Видеоинструкция об оплате доступна по этой ссылке: https://www.youtube.com/watch?v=lE7iStgDuGo

Оплата производится только на сайте www.kundalik.com в профиле ученика или родителя.

Если вы скачали приложение Kundalik. Family, для входа в него используйте уже имеющиеся логин и пароль. Если таковых нет или они были утеряны просим вас, для восстановления обратиться к администратору или классному руководителю в школе. Логины и пароли выдаются бесплатно. Доступ к PRO-версии приложения Kundalik.Family предоставляется бесплатно до 30.11.2021.

Просим вас соблюдать основные правила безопасности и не передавать данные ваших карт чужим людям, не вступать в переписку с теми, кто просит вас совершить оплату другим способом. Получить ответы на свои вопросы вы можете по телефону службы поддержки: +998 (78) 888-82-82, либо по почте team@kundalik.com, а также на официальных страницах Kundalik в соцсетях. Не доверяйте недостоверным источникам информации.
#Zamonamiz_qahramonlari

Мактабини “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида республикага намуна қила олган устоз ўқувчиларини дунё тан олган дастурчилар қаторига киритишни мақсад қилган

Ўқитувчилар сулоласи вакили бўлган Бобур Ибрагимов йиллар ўтиб ўзи ҳам ўқитувчи деган шарафли номга сазовор бўлди.

Унинг ўқувчилари бугун нафақат Ўзбекистон олий таълим муассасалари, балки хорижий олий таълим даргоҳларининг талабаси бўлишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 10 сентябрь куни "Ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш" масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектр йиғилишида ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида Бобур Ибрагимов фаолият юритаётган Тошкент шаҳридаги 179-мактаб бу борада энг фаол мактаб сифатида намуна қилиб кўрсатилгани ҳам унинг фаолиятининг ўзига хос эътирофи саналади.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3CweVsD

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги мустаҳкамланаётганлиги ижобий баҳоланди. Хусусан, биргаликда амалга оширилаётган "Класс!" лойиҳаси орқали рус тилини ўқитиш методикаси қайта кўриб чиқилаётгани, янги дарсликлар ва рус тили ўқитувчиларини сертификациялаш ўзига хос ижобий натижалар бераётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Халқ таълими вазири томонидан Россияда вақтинча ишлаётган ўзбекистонликларнинг фарзандларини Россия мактабларида таълим олишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини ва ушбу масалада мактаб ёшидаги болаларни таълимга қамраб олинмай қолишини олдини олишга биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3AfYIa7


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИЯСИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН 15 НАФАР ЎҚИТУВЧИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА МАЛАКА ОШИРИШГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Улар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Герцен номидаги педагогика университетида малака оширади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“30 йилликка 30 та мукофот танлови” учун рўйхатдан ўтиш якунланди. Танловда 13 мингдан ортиқ талабгор рўйхатдан ўтди

Танловда иштирок этиш истаги энг кўп Наманган вилоятида — 2921 нафар, Андижон вилоятида — 2047 нафар қайд этилган.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар (видеоролик ва мақолалар) жорий йилнинг 25 сентябрига қадар ҳудудий халқ таълими бошқармаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, танлов шартларига кўра мақолалар 300 та сўздан ошмаслиги, фикрлар содда ва равон баён этилиши ҳамда видеороликлар давомийлиги эса 1 дақиқадан, ҳажми 100 мегабайтдан ошмаслиги белгиланган эди.

Танловда ғолиб деб топилган ҳар бир ҳудуддан 30 нафар иштирокчи “Ўқитувчи ва мураббийлар” байрами арафасида “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАНДА ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ: АМАЛИЁТ ВА ИСТИҚБОЛ

Наманган шаҳридаги 11-сонли ҳамда Давлатобод туманидаги 33-сонли мактабларда инклюзив таълим борасида замонавий шароитлар яратилиб, алоҳида пандус синф хона ва коррекцион машғулотларни олиб бориш учун хоналар ажратилган.

Айни пайтда 33-мактабда 1 нафар, 11-мактабда 13 нафар ўқувчи инклюзив йўналишда таълим – тарбия олмоқда. Наманган шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби инклюзив таълим йўналишида катта тажрибага эга. Инклюзив таълим бўйича пилот мактаб сифатида вилоят ва республика миқёсидаги қатор амалий семинарларга мезбонлик қилган.

Ўқувчиларни касб – ҳунарга йўналтириш ва психологик - педагогик Республика ташхис маркази томонидан семинар ва 72 соатли мақсадли малака ошириш курслари ўтказилган. Тақдимотлар ташкил этиш асносида тажрибалар алмашилган.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from eMaktab | Rasmiy kanal
Ota-onalar va o‘quvchilar uchun Kundalik.Family mobil ilovasi yaratildi

Endilikda Android va iOS foydalanuvchilari uchun Kundalik.Family ilovasi mavjud. Elektron kundalikning standart variantlaridan tashqari ilovada noyob funksiyalar taqdim etilgan:
- o‘rtacha bal va hafta yakunlari;
- bolaning fanlar bo‘yicha sinfdagi reytingi;
- bolaning qayerdaligi;
- ayni damdagi dars haqida;
- ertangi kundagi muhim ishlar;
- uy vazifasi hajmi haqida.
🇺🇿Batafsil

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

Для родителей и учеников создано мобильное приложение Kundalik.Family

Kundalik.Family будет доступно для пользователей Android и iOS. Помимо стандартных опций электронного дневника в приложении представлены уникальные функции:
- среднем балле и итогах недели;
- рейтинге ребенка в классе по предметам;
- местоположении ребенка;
- текущем уроке;
- важных работах на завтра;
- количестве домашних заданий.
🇷🇺 Подробнее

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook