Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

🔹Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётан қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

🔹Жумладан, Олот, Қоракўл, Шофиркон ва Ромитан туманларида бўлиб, Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган умумтаълим муассасаларида кечаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

🔹Жараёнларни сифатли якунлаш, тайёргарлик ишларини пухта бажариш борасида масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
«БИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ» ОНЛАЙН ВИКТОРИНАСИ ЯКУНЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб ўтказилган «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси ўз ниҳоясига етди.

Мазкур танлов натижалари тез фурсатларда вазирликнинг расмий телеграм каналида (@uzedu) эълон қилинади.

Халқ таълими вазирлиги танловга бефарқ бўлмаган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдиради.

Шу билан бир қаторда, барча юртдошларимизни 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни» билан муборакбод этамиз!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«БИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ» ОНЛАЙН ВИКТОРИНАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб ташкил этилган «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси якунланди.

Викторина натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин:
MahbubaNusratova;
2-ўрин: kamolabdurazzoqov;
3-ўрин: TimShaw;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур Викторинада иштирок этган барча ватандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда 30-июль Халқаро дўстлик куни билан табриклайди.

Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, қуйида номлари келтирилган иштирокчилар Викторина саволларига қисқа муддатларда ва тўғри жавоб бериб юқори кўрсаткичларни қайд этган бўлсаларда, Викторина шартларига тўлиқ риоя этмаганликлари, яъни шахсий телеграм аккаунтларида (фойдаланувчининг исми/имя пользователя/username) кўрсатмаганликлари сабабли уларнинг натижалари қабул қилинмади
:

“Yulduz Toshpo'lotova”;
“Аллаберган”;
“Allabergan”;
“Арслонбек”;
“Сапаргул”;
“ГОФУРЖОН”.

Маълумот учун: Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 июль куни вазирликнинг телеграм каналидаги расмий саҳифасида мазкур Викторина тўғрисидаги маълумотлар ва унда иштирок этиш тартиби ва қоидалари тўғрисида эълон берилган.

Шунингдек, викторина иштирокчиларининг жавоблари соат 12:00га қадар қабул қилинганини эслатиб ўтамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Жиззах вилояти малака ошириш ҳудудий маркази фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 30 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жиззах вилояти халқ таълими ходимлари, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига ташриф буюрди.

Халқ таълими вазири ҳудудий марказнинг фаоллар зали, компьютер саводхонлигини оширишга мўлжалланган ўқув хоналари, яқинда фойдаланишга топширилган замонавий ва шинам ошхона, волейбол ва мини футбол майдончаларида, ҳудудий марказдаги ходимлар ҳамда тингловчилар учун яратилган бошқа шароитлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Батафсил: https://bit.ly/3j91qqJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«Халқлар дўстлиги куни»да Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон таълим вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Батафсил:
👉https://bit.ly/3BXXgKU

——
В «День дружбы народов» прошла первая встреча министров образования Узбекистана, России, Таджикистана и Кыргызстана

Подробно:
👉 https://bit.ly/3ye8AA1


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Жиззахдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди (ВИДЕО)

Ютуб орқали томоша қилиш учун: https://www.youtube.com/watch?v=OjTwS4gec_g


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

‼️Халқ таълими вазирлиги замонавий ягона интерактив контент тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича хусусий сектор вакилларини ҳамкорликка чақиради

Бугунги кунда умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш бўйича ишлар якунланмоқда ва кейинги босқичда умумтаълим мактабларини юқори сифатли таълим ресурслари билан таъминлаш амалга оширилиши режалаштирилган.

🔰Шу муносабати билан, Халқ таълими вазирлиги халқ таълими тизимида замонавий ягона интерактив контент тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича хусусий сектор вакилларини ҳамкорликка чақиради.

♻️ Лойиҳани давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишлари мумкин:

Батафсил: 👉https://bit.ly/37gh2Tq

Ушбу ҳавола орқали ЛОЙИҲА КОНЦЕПЦИЯСИ, ЛОЙИҲАНИ БАҲОЛАШ ҲУЖЖАТИ (МОЛИЯВИЙ МОДЕЛЬ) ШАКЛИ ва бошқа маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

☝️ Диққат! Лойиҳа таклифлари жорий йилнинг 10 август кунига қадар қабул қилинади.


@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vaziri Sherzod Shermatov Jizzax shahridagi Informatika va axborot texnologiyalariga ixtisoslashirilgan davlat umumta’lim maktabiga tashrif buyurdi (+VIDEO)

Batafsil:
https://bit.ly/2VfHv14

Jizzax viloyati xalq ta’limi boshqarmasi matbuot xizmati


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Чинор тагидаги дуэль фильмидаги Парижга, яъни Фориш туманига борганда туманнинг исталган водий вилоятидан катталигини инобатга олиб, у ердаги масалаларни жойига чиқиб ҳал этиш туман раҳбарларига осон эмаслигини кўрса бўлади.

Зеро, ҳар бир мактабда ишлаётган раҳбарлар ва ўқитувчиларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашиб ҳаракат қилишларига жуда кўп нарса боғлиқ. Хусусан, туманнинг Гараша қишлоғидаги 78-мактаб жамоасини айнан шундай ўз ишига меҳр билан ёндашадиган инсонлар сифатида эътироф этишларини эшитиб, ушбу жамоа билан тумандаги бошқа мактаблардаги таълим сифатини ошириш бўйича фикр алмашдик. Ечим сифатида ушбу мактаб жамоасига тумандаги бошқа таълим сифати етарли бўлмаган мактабларда раҳбар сифатида фаолият олиб боришни тавсия қилдик.

Умуман олганда, вилоят ва туманлар раҳбарларига ўзларининг ички имкониятлари етарли бўлмаганини инобатга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали бошқа ҳудудлардан келадиган олий ва биринчи тоифали педагогларга яратиладиган имкониятларни кенгроқ тарғиб этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шундагина, бошқа ҳудудлардан келмоқчи бўлган, лекин иккиланаётган юқори малакали ўқитувчилар учун ҳам қўшимча далда бўлар эди. Таълим сифати паст бўлган мактабга бошқа вилоятдан келган ўқитувчига 100 фоиз устама берилиши билан бирга, агар у мактаб узоқ ҳудудда жойлашган бўлса, узоқ ҳудудга бўлган устамалар ҳам қўшиб берилади. Батафсил www.ustozfondi.uz сайтида ҳам маълумот бор. Марҳамат, янги ўқув йилигача ҳаракат қилиш керак.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Zamonaviy maktablarga qoʻyiladigan talablarga muvofiq baholash mezonlari asosida joriy yil yakuniga qadar 751 ta maktab baholanadi.

Baholanishi rejalashtirilgan maktablar roʻyxati bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkin.

Maʼlumot oʻrnida: Bugungi kunga qadar 42 ta maktablar Zamonaviy maktablar mezonlari asosida baholandi va baholash natijlari bilan ushbu havolada tanishib chiqishingiz mumkin.

Ushbu maktab jamoalariga Zamonaviy maktablarga qoʻyilgan mezonlar boʻyicha tayyorgarlik koʻrishlari va “Zamonaviy maktab” maqomini olishlarida omad tilab qolamiz.
#ХУШХАБАР

Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин 3 та бронза медалини қўлга киритди

2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:

🥇 Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль;

🥉 Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;

🥉 Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

🥉 Икромиддин Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

👉 Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида
Вазир ўринбосари Фарғона вилоятида янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди

Батафсил:
https://bit.ly/3iiySeY


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram