Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.2K subscribers
20.1K photos
5.84K videos
140 files
12K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ТОЖИКИСТОН ТАЪЛИМ ВА ФАН ВАЗИРЛИГИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаларининг халқ таълими соҳасини ривожлантириш, бу борадаги ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлаш борасидаги келишуви асосида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ургут тумани "Мерганча" массивидаги Тожикистон Республикасининг ҳомийлиги асосида қурилган янги мактабнинг очилиш маросими олдидан Тожикистон Таълим ва фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиевалар кутиб олишди.
Дарҳақиқат, Ургут тумани “Мерганча” массивида янги қурилган 640 ўқувчи ўринга мўлжалланган мактабнинг очилиш маросими эртага, 10 июнь куни соат 13:00 да бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

👉
@samarqandvxtb
Халқ таълими вазирлигида ўқув йили якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудий Халқ таълими тизими раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш меъзонларига эришиш, ўқув йили якунлари, ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан 2021 йилда республика бўйича таълим сифатини оширишга эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар санаб ўтилди. Хусусан ушбу йўналишда қизил тоифадаги ҳамда кам қувватли мактаблар сонини камайтириш, ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини ошириш, Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириб, тоифаси бўлмаган ўқитувчилар сонини камайтириш орқали таълим сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Якуний давлат имтихонларини ўз вақтида тугатишни назорат қилиш, 20 июнга қадар ўқувчиларнинг маълумотларини Attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиш ва шаҳодатномаларни чоп этиш. Мактабларда “Абитуриент” ШТАБини ташкил этиш орқали битирувчиларнинг ҳужжатларини Олий таълим муассасаларига топширишга кўмаклашиш. 20-30 июнь кунлари Мактабни мувафаққиятли битирган ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширишни тантанали ташкил қилиш, иқтидорли ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабларга йўналтириш юзасидан топшириқлар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Герои_современности

УЧИТЕЛЬ С БОЛЬШОЙ БУКВЫ

Нелли Сыромятникова, учитель математики общеобразовательной школы №3 города Зарафшан Навоийской области.

За 50 лет профессиональной деятельности Нелли Ивановна воспитала не одно поколение мальчишек и девчонок, которые говорят ей «спасибо» за ее талант, мастерство, любовь и понимание. Она и сегодня продолжает делиться своим опытом с молодыми коллегами и знаниями с учениками, многие из которых являются детьми ее воспитанников-выпускников.

ПОДРОБНО: https://bit.ly/3wdcCrr


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.

STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.

*****

Азиатский банк развития выделит на развитие STEM образования в Узбекистане 100 миллионов долларов США

Между Министерством народного образования Республики Узбекистан и Азиатским банком развития (АБР) подписан меморандум о реализации проекта на сумму 100 миллионов долларов США.

Проект направлен на развитие в школах STEM образования для 7-11 классов. Он будет поддерживать и улучшать существующие стандарты учебных программ и учебников по предметам STEM, подготовку и переподготовку учителей, закуп необходимого оборудования для школ, реконструкцию школьных зданий, развитие образовательных технологий. Кроме того, проектом предусмотрено совершенствование системы оценки знаний учащихся в школах Узбекистана.

Проект будет реализован в соответствии Бизнес-планом страновых операций (COBP) по Республике Узбекистан на 2020-2022 годы, недавними государственными инициативами и Концепцией развития системы народного образования Республики Узбекистан до 2030 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак аъзоси 50 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилаётган «Ёшлар овози Республика фестивалида» бахшичилик ва анъанавий ижро йўналиши бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 227-мактаб ўқувчиси, «Баркамол авлод» болалар мактаби қошидаги «Кўзмунчоқ» ашула ва рақс ансамбли яккахон солисти Севинч Жавлиева фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб 50 миллион сўм пул мукофоти соҳиби бўлди.

Маълумот учун: Севинч Жавлиева бунга қадар ҳам турли Халқаро танлов ва фестивалларда совринли ўринларни эгаллаган. Хусусан, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган «Уч олов-2020» Халқаро фестивалида гран-прини қўлга киритган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УРГУТДА ТОЖИКИСТОН ҲОМИЙЛИГИ АСОСИДА ҚУРИЛГАН МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида тўғридан-тўғри Душанбе шаҳрига узатилган видеоалоқа орқали Самарқанд вилояти, Ургут туманида Тожикистон Республикаси ҳомийлиги асосида қурилган янги мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мактабнинг расмий очилиш маросими икки давлат раҳбарларининг рамзий тугмачани босиши орқали бўлиб ўтди.

640 ўринли янги таълим муассасаси замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, 3 қаватли бино, 26 та ўқув хоналари, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, АКТ, спорт зал, ошхона билан жиҳозланган.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/3gav0vz


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари!

‼️Маълум
сабабларга кўра бугун 11 июнь кунига режалаштирилган тадбир 14 июнь, душанба куни соат 12:00га кўчирилганини маълум қиламиз.

Мавзу: Халқ таълими малака ошириш тизими электронлаштирилиши, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз
Новые учебники русского языка для вторых классов появятся на партах узбекистанских школ уже в сентябре 🔥

Учебники успешно подготовили к печати, которая запланирована на август.

Напомним, созданием инновационных УМК для школ Республики занимается российско-узбекистанский коллектив авторов под руководством Елизаветы Александровны Хамраевой – автора десятка учебников по русскому языку для детей и детей-билингвов.

Ну а пока небольшой эксклюзив – несколько страниц из макета нового учебника для вторых классов. 😊