“Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилган олим Марк Риз билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 май куни Халқ таълими вазирлигида АҚШлик олим, "Дўстлик" ордени соҳиби Марк Риз, Абдулла Қодирий набираси Хондамир Қодирий ҳамда Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда америкалик меҳмон Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Марк Эдвард Риз ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда 1994-1996 йиллар давомида ишлагани, бу даврда кўп вақтини Фарғонада ўтказгани, мутахассис сифатида ўз фаолиятини мактабда олиб борганини алоҳида ҳаяжон билан эсга олди.
Олим Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилиш устида 15 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган. Китобнинг биринчи тақдимоти 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бўлиб ўтган. Марк Риз мазкур асарнинг инглиз тилидаги талқини ўзбек ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишида ёрдам беришига умид билдирди.
Америкалик олимга ўқитувчиларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар) олиб қолиш ҳолатлари юзасидан
МУНОСАБАТ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан мажбурий равишда розилик хати ёздириб, мол-мулк, ер, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари маҳаллий бюджетларга ўтказиб келинаётганлиги ҳолатлари юзасидан мурожаатлар эълон қилинмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ходимларнинг иш ҳақи тўловларидан ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар)ни уларнинг ёзма розилигисиз амалга оширилмаслигини, бу каби хатларни мажбурий равишда ёздириш ҳолатлари юз берган тақдирда ўқитувчилардан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб қолади.
Масъул ходимлар томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда улар билан меҳнат шартномасини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз.
Бу каби ҳолатлар бўйича халқ таълими бўлинмалари биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланиб, масъулиятсизликка йўл қўйиш ҳолатлари такрорланган тақдирда мазкур раҳбарларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинишини эслатиб ўтамиз.
Сиз фаолият юритаётган мактабда бу каби ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу ўринда солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг қонуний бурчи эканлигини эслатиб ўтамиз.

Математика ва Информатика фанларидан нуфузли Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа аъзолари саралаб олинди
Жорий йилнинг 25 апрелидан 3 майга қадар Тошкентда Математика, Кимё ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан нуфузли Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг 2-босқичида юқори натижаларни қайд этган жами 55 нафар ўқувчи билан ўқув тайёргалик машғулотлари олиб борилди.
Тажрибали тренер ўқитувчилар, Халқаро фан олимпиадалари совриндорлари томонидан олиб борилган тайёргарликлар якунида ўқувчилар орасидан нуфузли фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоа аъзолари саралаб олинди.
14-24 июль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IMO)да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:
Дониёр Исмоилов — Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;
Набихон Набихонов — Сирдарё вилояти, 23-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;
Фатҳулла Келдиёров — Тошкент шаҳри, С.Сирожиддинов номидаги АЛ 11-синф;
Искандар Бўриев — Тошкент шаҳар, АФИДУМ 11-синф;
Диёр Толипов — Бухоро вилояти, 5-ИДУМ 11-синф.
19-25 июнь кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган 33-Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI) да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:
Дилшод Хожақулов — Тошкент шаҳри, АФИДУМ 9-синф;
Азимжон Уринов — Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф;
Мақсут Янгибоев — Қорақалпоғистон Республикаси, 13-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;
Аслиддин Исмоилов — Наманган вилояти, Президент мактаби 9-синф.

Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
#XUSHXABAR
БИР МАКТАБНИНГ ИККИ ЎҚУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ
Жомбой туманидаги 40-ИДУМнинг битирувчилари Достонбек Исломов ҳамда Миршариф Азимжонов Тошкент шаҳридаги Пучон университети Архитектура йўналишига имтиҳонлардан ўтиб, муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
40-ИДУМнинг 4 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлишган.
Битирувчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишида мактаб директори Шоҳиста Намозова ҳамда Машраб Остонов, Санобар Хўразова, Соҳиба Икромова ҳамда Нилуфар Саидова каби юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Аввал 34 нафар битирувчимизнинг муддатидан олдин ОТМга ўқишга киргани ҳақида хабар берган эдик.
👉 t.me/samarqandvxtb

Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#мактабга_ёрдам
❇️КЎЛОБОДДАГИ МАКТАБ ФИЛИАЛИ ЯНГИДАН БУНЁД ЭТИЛМОҚДА
🔹Шофиркон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг Кўлобод қишлоғи ҳудудидаги 1975 йилда барпо этилган эски филиали вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан янгидан бунёд этилмоқда.
Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-04-3
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

#ХУШХАБАР
14-СОНЛИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИСИ МУДДАТИДАН АВВАЛ ХОРИЖИЙ ОТМ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиси — 11-синф ўқувчиси Роберт Насиров муддатидан аввал талаба бўлди.
Роберт онлайн имтихон топшириб, Хитой Халқ Республикаси “Changsha university of science and technology” халқаро университетининг “Компьютер илми ва технологиялари” йўналишида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.
Робетнинг орзулари кўп. У келажакда дунё таниган дастурчи бўлишни мақсад қилган. Унга мақсадлари сари тинимсиз ҳаракат, ўқиш, изланишларида зафарлар тилаб қоламиз.
➖➖➖➖➖
Тошкент вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

#zamonamiz_qahramonlari
46 ЙИЛДАН БЕРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ҲЕЧ КИМГА ИШОНМАЙ, ҲАР КУНИ 4 ТА ТУМАННИ ОРАЛАБ, 60 КМ. МАСОФАГА ҚАТНАБ ДАРС БЕРАЁТГАН ФИДОЙИ УСТОЗ
Наманган шаҳрида туғилиб ўсган Гулчеҳра Мавлонова чекка қишлоқларда рус тили фанидан кадрлар етишмаслиги боис иш фаолиятини шаҳарда эмас айнан чекка қишлоқда бошлаган.
Қарийб ярим аср давомида у мана шу мактабнинг 3 авлод ўқувчиларига рус тилидан сабоқ бериб келмоқда.
Ўқувчиларини ҳеч кимга ишонмайдиган устоз фарзандлари туғилганига 2 ойлик бўлар-бўлмас мактабга қайтади, унинг фарзандларини эса қишлоқ аҳолиси меҳр бериб улғайтиради.
Ҳозирги кунда мактаб жамоасида педагог ходимларнинг қарийб 80 фоиздан ортиғи у таълим берган ўқувчилардир.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2RoIZnx
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
46 ЙИЛДАН БЕРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ҲЕЧ КИМГА ИШОНМАЙ, ҲАР КУНИ 4 ТА ТУМАННИ ОРАЛАБ, 60 КМ. МАСОФАГА ҚАТНАБ ДАРС БЕРАЁТГАН ФИДОЙИ УСТОЗ
Наманган шаҳрида туғилиб ўсган Гулчеҳра Мавлонова чекка қишлоқларда рус тили фанидан кадрлар етишмаслиги боис иш фаолиятини шаҳарда эмас айнан чекка қишлоқда бошлаган.
Қарийб ярим аср давомида у мана шу мактабнинг 3 авлод ўқувчиларига рус тилидан сабоқ бериб келмоқда.
Ўқувчиларини ҳеч кимга ишонмайдиган устоз фарзандлари туғилганига 2 ойлик бўлар-бўлмас мактабга қайтади, унинг фарзандларини эса қишлоқ аҳолиси меҳр бериб улғайтиради.
Ҳозирги кунда мактаб жамоасида педагог ходимларнинг қарийб 80 фоиздан ортиғи у таълим берган ўқувчилардир.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2RoIZnx
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:
〰️〰️〰️
● Мавзу: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган педагогларга устамалар белгилаш тартиби
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
● Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz

Математика, кимё ва биология фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди
🔹Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Бухоро вилоятида математика, кимё ва биология бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтади.
🔹Бугун, 6 май куни Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида мазкур олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва олимпиаданинг 1 тури бошланди.
🔹Олимпиадада жами 101 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Математика фанидан 33 нафар, Кимё фанидан 27 нафар, Биология фанидан 41 нафар ўқувчилар учун Бухоро вилоятида ётоқхона ҳамда олимпиада ўтказиладиган кунлари овқатланиш ва барча шарт шароитлар яратилган.
🔹Барча иштирокчилар маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилиши режалаштирилган.
🔹Олимпиаданинг шаффоф ҳамда адолатни ўтишини таъминлаш мақсадида жараён кузатув камералари билан жиҳозланган залда ташкил қилинган. Ушбу жараённи қуйидаги ҳавола орқали онлайн кўришингиз мумкин: 👉https://www.youtube.com/watch?v=gmkrN5--LMI👈

#Diqqat_Ochiq_muloqot
Замонавий ўсмир болалар психологияси — Муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари
‼️Бир деганда итоаткор ва намунали фарзандингиз ўзгариб қўпол, қулоқсиз ва уйда ўрганганларини инкор этадиган бепарво ва ўзича “мустақил” шахсга айланиб қолди.
🤔Қандай йўл тутиш керак?
Бу савол аксарият ўсмирларнинг ота-оналарини ҳавотирга солади.
✅Ўсмирнинг психологик хусусиятлари;
✅Бола билан дўстона ва ишончли алоқа ўрнатиш йўллари;
✅Юзага келаётган танг вазиятларни ижобий ҳал қилиш усуллари.
Шу ва бошқа ўсмирлик даврининг ўзига хосликлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ота-она ва психологлар ўртасидаги ОЧИҚ МУЛОҚОТда.
Очиқ мулоқот вақти:
7️⃣ май соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣
Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi (U.M.E)
#Хушхабар
Андижонлик битирувчи бир вақтда 12 та олийгоҳга ўқишга кирди.
Андижон шаҳар 2-умумтаълим мактаби 11-“Г” синф ўқувчиси Мамиров Аҳмадилло Илҳомжон ўғли бир вақтнинг ўзида
12 та олийгоҳга ўқишга кирди.
Битирувчимиз кирган олий таълим муассасалар қаторида жахон миқёсидаги Америка қўшма штатларининг Missouri State university, New Jersey institute of Technology, Drexel university ва Франциядаги American university of Paris каби номдор таълим муассасалари борлиги алоҳида эътиборга молик.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Аҳмадилло Мамировга ҳамда унинг оила аъзоларига вилоятдаги таълим сифатини ўз намунасида кўрсатиб берганликлари учун чуқур миннатдорчилик изхор этади.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Республиканинг яна 8 та ҳудудида ўтказилган баҳолаш жараёнидан бошқарув ходимларининг қарийб 51 фоизи ўта олмади
Бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилади.
Жорий йил 5 апрелдан бошлаб бир ой давомида Республиканинг яна 8 та ҳудудида туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланди.
Баҳолаш жараёнида иштирок этган 277 нафар ходимнинг 141 нафари (50,9%) синовдан ўта олмади. Шундан,
Қашқадарё вилоятида 24 нафар (53,3 %);
Сурхондарё вилоятида 20 нафар (55,6 %);
Бухоро вилоятида 10 нафар (43,5 %);
Хоразм вилоятида 16 нафар (50 %);
Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар (42,9 %);
Фарғона вилоятида 24 нафар (54,5 %);
Андижон вилоятида 16 нафар (50 %);
Наманган вилоятида 13 нафар (56,5 %) ходим баҳолашдан ўта олмади.
Аввалроқ баҳолаш жараёни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарканд ва Навоий вилоятларида ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Навбатдаги баҳолаш жараёни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ушбу жараёнга Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимларининг, шунингдек, ҳудудларда баҳолаш жараёнида узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ходимлар жалб этилади.

Ҳурматли алоқа ходимлари!
Сизларни 7 май - Алоқа ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Халқимизни узоғини яқин қилишдай улуғ ишингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Cизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, касбингизга улкан ютуқлар ёр бўлишини тилаймиз.
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Сизларни 7 май - Алоқа ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Халқимизни узоғини яқин қилишдай улуғ ишингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Cизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, касбингизга улкан ютуқлар ёр бўлишини тилаймиз.
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'quvchiga ikki qoʻyish mumkin emasmi?
❗️“Havodan olib qoʻyilgan” baholar,
❗️ Baholashdagi subyektivizm va
❗️ Ishonchli baholash instrumentining yoʻqligi.
Bular haqida batafsil “Taʼlimda oʻzgarish” koʻrsatuvining 2-soni orqali bilib olishingiz mumkin.
Unda amaldagi baholash tizimining kamchiliklari hamda yangi baholash tizimi haqida suhbatlashdik.
YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=8qBM6rdPY0M
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Яқин дақиқаларда! Ўтказиб юборманг!