Forwarded from Fan olimpiadalari
Olimpiada jarayonlaridan foto lavhalar.
Forwarded from Rustam Karimjonov
♟FIDE sport ustasi, ayollar oʻrtasida Oʻzbekiston chempioni, Shaxmat boʻyicha Oʻzbekiston va Osiyo chempionlari murabbiysi, “SKY-CHESS” shaxmat maktabi asoschisi HULKAR TOHIRJONOVA shaxmat boʻyicha onlayn master-klass oʻtkazadi.
⏳Shaxmat boʻyicha master klass 12-aprel kuni soat 14.00 da Xalq taʼlimi vaziri oʻrinbosari Rustam Karimjonovning Facebook ijtimoiy tarmogʻida toʻgʻridan-toʻgʻri efirda boʻlib oʻtadi.
#maktabda_shaxmat
#master_klass
Facebook | Telegram | Web-site

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!
▶️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси Республикамиздаги энг устувор соҳа ва мутахассисликлар кесимида 2021-2022 ўқув йили учун АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш истагидаги иқтидорли ёшлар учун 3️⃣5️⃣0️⃣ ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади.
🎓 бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
🎓 магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
🎓 докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратилади.
📌 Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ҳамда электрон тарзда қабул қилинади.
☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.
❇️ Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим масканларида таълим олиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланишTelegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим мазмунини яхшилаш бўйича фидоий мутахассисларни жалб қила оладиган ва янги ғояларга очиқ ижодкор раҳбар ва шароит жуда муҳим
Ушбу масъулиятли вазифани амалга ошириш учун ўтган йили Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Республика таълим марказига Кореянинг энг нуфузли университетларидан ҳисобланган Ёнсей университети магистратурасини тамомлаган Шуҳрат Сатторов раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, марказ фаолияти ҳамда дарсликларда сезиларли ижобий ўзгаришлар кўзга кўрина бошлади.
Албатта, шундай билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар чет элда ёки хусусий секторда ҳам яхши даромадли иш топа олишлари мумкинлигига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли тизимга чет элда таълим олган ва янгича фикрлайдиган қатор мутахассисларни жалб қилиш имконияти бўлмоқда. Бундай ходимларга мотивация фақатгина юқори маош эмас, балки ўзи ишлаётган соҳада ижобий ўзгаришларни амалга оширишга етарли эркинлик борлигидир.
Келажакда битирувчиларимиз рақобатбардош бўлишлари учун энг керакли кўникмалардан бири бу ижодкорликдир. Шунинг учун, тасвирий санъатга биринчи синфданоқ алоҳида эътибор бериш муҳимлигини англаган ҳолда, Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш топширилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш бўйича, кейинги ўқув йилидан жорий этиладиган янги тасвирий санъат дарслигини ҳозирги дарсликдан устувор томонларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тасвирий санъат дарслигининг устувор томонлари ҳақида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Математика ва Кимё фанларидан Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг II босқичи қандай ўтди?
#Diqqat_Ochiq_muloqot
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!
Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!
‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.
‼️Бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган.
☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!
Ҳурматли ўқитувчилар,
Сизларда ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.
Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:
✅ ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
✅ хорижий давлатда яшаш
✅ турар жой;
✅халқаро ва ички транспорт;
✅суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.
Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.
Хўш, қизиқтирдими?
❓Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
❓Танлов шартлари;
❓Талаб этиладиган ҳужжатлар;
❓Имтиҳон муддатлари;
⏰Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.
☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот 14 апрель куни
🕒 соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади
Имкониятни қўлдан бой берманг!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтаклангани юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг
М У Н О С А Б А Т И
Миллат сифатида қад ростлаш ва дунёнинг ривожланган давлатига айланишига фақатгина таълим соҳасини ислоҳ этиш, бунинг учун ўқитувчиларнинг жамиятда энг обрўли қатламга айлантириш орқалигина эришиш мумкинлигини барчамиз биламиз.
Бироқ афсуски ҳали ҳамон жойларда ўқитувчиларни таҳқирлаш, камситиш, ҳақоратлаш ҳамда уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатлари учрамоқда. Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги бу борада ўқитувчиларни ҳимоя қилиш позициясида эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шоҳнур Оққузиевнинг касбий фаолиятига нисбатан жисмоний тазъйиқ, ҳаттоки ўқитувчининг ҳаётига бевосита таҳдид қилингани, хақoратлангани, аёвсиз равишда калтакланганлик ҳолати юзага келди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши бу каби кўнгилсиз воқеаларни кескин қоралашини маълум қилади.
Ўз навбатида Ватанимиз равнақи ва ривожи учун бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакилларини жамиятда ўқитувчиларга нисбатан умуммиллий ҳурмат туйғусини шакллантириш, касбий фаолиятига аралашмасликка чақиради.
Зеро, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ўзи ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишларига кўпроқ шароит яратиб беришга қаратилган чораларни кўриш зарурлигига эътибор қаратиб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув жавобгарликка сабаб бўлишини қайд этган.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг галдаги сўровномаси ПҚ-4963 сон қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, мактаблардаги муҳитни, муаммоларни ўрганишга қаратилади.
❓Сиз, мактабингиздаги ўқув муҳитини қандай баҳолайсиз?
❓ Ўз касбий фаолиятингизга таалуқли билдирилган фикрларга бўлган муносабатингиз қанақа?
❓Мактаб бошқарув жараёнига нисбатан ўқитувчиларнинг эътирозлари нималардан иборат?
❓Мактабдаги педагог ходимларни рағбатлантириш ва устамаларни қўллаш жараёнлари шаффофми?
❓Ўқитувчи касбининг жамиятдаги мавқеи қай даражада?
🔰Бизнинг аноним сўровномамиз айнан сизнинг ва мактабингиз фаолияти муаммоларини ўрганишга қаратилган.
✅Сўровномадаги фаол иштирокингиз тизимдаги муаммоларни аниқлаш ва ечим топишига кўмаклашади.
💬Иштирокингиз ва фикрингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!
👉 🔗 Сўровномада иштирок этиш
Институт расмий саҳифалари👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди, жазо муқаррарлиги таъминланади
134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов бўлими томонидан аниқланишича, Чироқчи тумани Умакай МФЙ, Умакай қишлоғида яшовчи фуқаролар О.Ж, О.Н ва Х.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2021 йил 6 апрель куни соат 12:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чироқчи туманида жойлашган 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида гуёки укаси, шу мактабдаги 6-“А” синф ўқувчиси О.Мга асоссиз қониқарсиз икки баҳо қўйганлигини баҳона қилиб, ўзининг жисмоний устунлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида хеч бир сабабсиз мактаб ўқитувчисининг танасининг юз қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, безорилик қилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда бугунги кунда жамиятимизда ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига бу каби ноқонуний аралашувлар албатта жазосиз қолмаслигини эслатиб ўтамиз.

Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сирдарё вилоятидаги мактабларда бўлди
Жумладан, Боёвут туманидаги 7, 4-мактаблар, Сайхунобод туманидаги 26, 39-мактабларда яратилган шарт-шароитлар, синф хоналарининг жихозланиши, кутубхоналардаги китоб фонди, мактаб ҳовлисининг аҳволи, ўқув корпусидаги камчиликлар, мактаб ҳожатхонасини кўздан кечирди.
Бундан ташқари мактаб директорларининг менежерлик фаолияти, компьютер хоналаридан самарали фойдаланиш даражаси ва спорт заллари аҳволи ўрганилди. Шу ўринда халқ таълими вазири таълимни ривожлантириш, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш ва уюшмаган ёшларнининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эришиш борасида кўрсатмалар берди.
Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имкониятини қўлга киритишга ариза топшириш учун жуда қисқа муддат қолди. Шу сабабли, 14 апрель куни 15:00 даги очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг!
Президентимиз ташаббуслари билан бу йил чет элда ўқиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали бериладиган магистратура ва докторантура имкониятлари кенгайиши билан бирга, қўшимча 100 та бакалавриат йўналишида ўқиш харажатларини қоплаш имконияти ҳам яратилди. Ҳужжат топшириш муддати 1 майгача бўлгани учун, битирувчилар ва соҳа ходимларига қўшимча имконият бериш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилмоқда, ўтказиб юборманг!
Чет элнинг нуфузли университетида ўқиб келган мутахассисларга талаб исталган соҳада жуда юқори. Жумладан, Халқ таълими вазирлигида ва унинг қуйи ташкилотларида охирги йилларни ўзида 30 га яқин чет элда ўқиган мутахассислар масъул лавозимларга тайинланишди, уларнинг баъзилари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари мумкин.

Forwarded from IT taʼlim
Metodik tavsiya va materiallar
2020-2021- o'quv yilida umumiy o'rta ta'lim maktablari o'quvchilari uchun yakuniy nazorat imtihonini o'tkazish bo'yicha metodik tavsiya va materiallar:
📗Informatika. Sinflar kesimida
📗Ingliz tili. Sinflar kesimida
📗Kimyo. Sinflar kesimida
📗Maxsus ta'lim. Fanlar kesimida
📗Nemis tili. Sinflar kesimida
📗Ona tili. Sinflar kesimida
📗Tarix. Sinflar kesimida
📗Rus tili. Sinflar kesimida
📗Fizika. 11-sinflar uchun
📗Geografiya. 10-sinflar uchun.
📗Jismoniy tarbiya. 9-sinflar uchun
📗Biologiya. Sinflar kesimida
📗Qardosh tillar. Fanlar kesimida
📗Metematika
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

#экзаменационные_билеты
Методические рекомендации и материалы
Методические рекомендации и материалы для государственной итоговой аттестации по всем дисциплинам в 2020-2021 гг.
📗Биология
📗Физика
📗География
📗Информатика
📗Физическое воспитание
📗Химия
📗Математика
📗Для специализированных школ-интернатов
📗Узбекский язык
📗Русский язык
📗История
📗Основы государства и права Республики Узбекитан
Подпишитесь на канал:👇👇👇

4 НАФАР БУХОРОЛИК ЎҚИТУВЧИ МАЛАКА СИНОВЛАРИДАН 100 ФОИЗЛИК НАТИЖА ҚАЙД ЭТДИ
13 апрель куни малака тоифаси бўйича она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтган малака синовларида кетма-кет 4 нафар бухоролик ўқитувчи 100 балли натижа билан энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Бухоро туманидаги 13-ИДУМ ўқитувчиси Феруза Эргашева, Бухоро шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Ғиёсова ҳамда Ғиждувон туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулноза Юсупова олий, Ғиждувон туманидаги 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулмера Норова эса биринчи малака тоифасининг малака синови бўйича максимал баллни қўлга киритди.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати