Forwarded from Fan olimpiadalari
"QO‘QON OLIMPIADASI"ning Respublika bosqichi start oldi !
Joriy yilning 13-14-mart kunlari “Bilim insonni ulug’laydi” nomli shior ostida Qo‘qon universiteti tashabbusi bilan “Qorako‘l ziyo” nodavlat ta’lim muassasasi hamkorligida o‘quvchilar o‘rtasida matematika fanidan “Qo‘qon olimpiadasi”ning respublika bosqichi o’tkazilmoqda. Qo’qon olimpiadasi xususiy sektor vakillari tomonidan ilk marotaba tashkil etildi.
Yosh matematiklarning ushbu bellashuvida 5-6-7-sinf (I guruh), 8-9-sinf (II guruh) va 10-11-sinf, akademik litseylarning 1-2-kurs (III guruh) o'quvchilari ishtirok etmoqdalar. Umumiy hisobda respublikaning 14 ta hududidagi umumiy o'rta ta'lim maktablari, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tasarrufidagi maktablar, akademik litseylar hamda nodavlat ta'lim muassasalarining jami 350 nafarga yaqin o‘quvchilari qatnashmoqda.
Respublika bosqichiga qadar tuman (shahar) bosqichida 60 000 nafarga yaqin, hududiy (viloyat) bosqichida 6 100 nafar o'quvchi Davlat test markazi tomonidan maxsus tuzilgan test sinovlarida ishtirok etdi.
🌐 👉 olympiad.uzedu.uz oo.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep

6 ёшли Дилшод 1 йил муддатга оилага тарбияга берилган
“Zoʼr tv” телеканали орқали эфирга узатилган «6 ёшли Дилшод қаерда?» номли лавҳада келтирилган ҳолат Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ ўрганаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
6 ёшли боланинг тақдирини ўрганиш жараёнида вазирлик ишчи гуруҳи томонидан қуйидагилар аниқланди:
Дилшоднинг онаси 1980 йилда туғилган Е.С. асли самарқандлик бўлиб, Самарқанд шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланган, муқим яшаш жойига эга бўлмаган. 2003 йилдан бери Тошкент вилояти, Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.И.нинг хонадонида яшаб, унинг уй юмушларига қарашиб келган.
Е.С. 2014 йилда Дилшодни дунёга келтирган ва Зангиота тумани ФҲДЁ бўлими томонидан “ёлғиз она” сифатида қайд этилган.
2020 йилда фуқаро О.И “Тошкент” МФЙ раисига бир неча маротаба мурожаат қилиб, Дилшоднинг хулқидаги салбий ўзгаришлар, уйдан чиқиб кетиш ҳолатлари, болани тарбиялашда муаммолар юзага келаётганлиги ҳамда моддий томондан қийналаётганлигини билдириб, уни “Меҳрибонлик уйи”га жойлаш бўйича амалий ёрдам сўраган. Бу ҳақда 2020 йилнинг 25 август куни “Тошкент” МФЙ раиси ва ўринбосарлари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Юқоридаги ҳолатлар ва “Тошкент” МФЙ раисининг 2019 йил 28 ноябрдаги 62-сонли “Болани жойлаштиришда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги хатини инобатга олиб, 2020 йилнинг 13 октябрь куни вояга етмаган Дилшоднинг онаси иштирокида маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда Зангиота туман ХТБ васийлик ва ҳомийлик органи мутахассиси иштирокида далолатнома тузилган. Далолатнома Дилшоднинг онаси томонидан ҳам имзоланган.
Ушбу далолатномага асосан Дилшод Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан Зангиота туман халқ таълими бўлими ва томонлар келишуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824 -сон қарори асосида қаровсиз қолган болалар биринчи навбатда оилага қайтариш чораларини кўриш, оила топилмаган тақдирдагина уни “Меҳрибонлик уйи” ёки “Болалар шаҳарчаси”га жойлаштирилишини инобатга олган ҳолда бир йил синов муддати билан оилага тарбияга (патронат) берилган.
Халқ таълими вазирлиги томонидан боланинг аввалги яшаш шароити унинг нормал ҳаёт кечириши учун талабга мос эмас деб топилганлиги ва онанинг соғлигида муаммо мавжудлиги сабабли унга нисбатан тиббий экспертиза тайинлаш мақсадида судга мурожаат қилинади.

Forwarded from Jizzax viloyat MMTB Axborot xizmati| Rasmiy kanal
Telegraph
“TA’LIMDA MOBIL METODIK XIZMAT MARAFONI”
Jizzax viloyat xalq taʼlimi boshqarma boshlig‘ining tashabbusi bilan viloyatda ta’lim sifati past ko‘rsatkichli va qizil toifadagi ta’lim muassasalari manziliga borib bevosita metodik yordam ko‘rsatish maqsadida “Ta’limda mobil metodik xizmat marafoni”ni…
Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 8 нафар ўқувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда
12-17 март кунлари Ўзбекистон терма жамоаси VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўз иштирокини масофавий шаклда бошлади.
Россиянинг “SIRIUS” иқтидорли болалар маркази, Адигея Республикаси фан ва таълим вазирлиги, Кавказ математика маркази ҳамда Адигея давлат унивеситети томонидан ҳар йили ўтказилиб келинадиган мазкур олимпиада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид (масофавий ва офлайн) тарзда ўтказилмоқда.
Халқаро олимпиадада Арманистон, Болгария, Беларусь Республикаси, Эрон, Озарбайжон, Перу, Қозоғистон, Сербия, Тожикистон, Туркия, Швеция, Швецария ва Россия Федерациясидан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда олимпиада Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ўтказилмоқда.
Олимпиадада иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси таркиби:
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси;
Дониёр Исмоилов — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси;
Муҳаммадризо Маджидов — Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси;
Жалолиддин Холматов — Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси;
Диёрбек Ражабов — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;
Диёрбек Толибов — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Нодира Саъдуллаева — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Ҳумоюн Абдурасулов — Бухоро вилояти, Олот тумани 10 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;
Жамоа сардори сифатида Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси Сардор Бозорбоев иштирок этмоқда.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолади.

Халқаро Кавказ математика олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоа
13 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазирлигида ҳам умумхалқ экологик хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, вазирлик раҳбарияти бошчилигида вазирлик ходимлари Халқ таълими вазирлиги биноси атрофини ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшишди. Вазирлик ходимлари томонидан ариқлар, кўча ва йўлаклар тозаланди.

Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Gakko Soji"- tabiat oldidagi mas'uliyatni his qilish amaliyoti
Yaponlarning mashhur “Gakko Soji” (maktab tozaligi) deb ataladigan an’anasi aks etgan videolar ijtimoiy tarmoqlarda tez-tez uchrab turadi. “Gakko Soji”- o‘quvchilar guruh-guruh bo‘lib o‘z sinflarini, maktablarini tozalaydigan, Yaponiyada qadriyatga aylanib ulgurgan jarayon. Ko‘pincha bu an’anaga nisbatan xulosa chiqarishga ikkilanib qolamiz. Sababi, sharq madaniyatlarining aksariyatida, bu bolaning yanada mas'uliyatli fuqaro bo'lib o'sishiga imkon beradigan yaxlit amaliyot sifatida tan olingan bo‘lsa-da, g'arb dunyosida ko'pchilik tomonidan bu amaliyotga bolalarga nisbatan qilingan zo'ravonlik deb qaraladi.
Xo‘sh, unda “Gakko Soji” da ishtirok etayotgan yapon bolalari nega bunchalik xursand?
Batafsil: https://telegra.ph/Gakko-Soji-Tabiat-oldidagi-masuliyatni-his-qilish-amaliyoti-03-12
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаганлар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда
Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ҳамда турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган шахслар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш имконияти яратилган.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиганлар таянч ўрта таълим (9-синф), 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар умумий ўрта таълим (11-синф) доирасида якуний давлат аттестациясида қатнашиши мумкин.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун ҳар бир ҳудудда мактаблар белгиланган.
Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) белгиланган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
✅ баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;
✅ экстерннинг 3,5х4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
✅ паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).
Талабгорлар (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670) «Экстернат тўғрисидаги низом»га мувофиқ, жорий ўқув йили учун битирувчиларга белгиланган фанлардан якуний давлат аттестациясини топширадилар.
Талабгорлар учун якуний давлат аттестацияси топширадиган мактабларда «Маслаҳат дарслари» ташкил этилади.
2020-2021 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram