Forwarded from Sherzod Shermatov
ЮНИСЕФ фейсбук саҳифасида ушбу маълумотга кўзим тушди. Дунёда ҳозирги кунда, Пандемия сабабли 168 миллион ўқувчилар мактабга бора олмаётган экан. Худога шукр, мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида мактабларимизни тўлиқ очишга эришдик. Президентимиз топшириқларига кўра, барча ўқитувчиларга бепул дорилар тарқатилгани ва гриппга қарши барча ўқитувчилар бепул вакцина қилинишига шароит яратилгани ҳамда мактабларда тегишли санитария-гигиена чоралари кўрилгани ҳам бунда ўз ижобий натижасини берди, албатта.
Коронавирусга қарши барча мактаб ходимлари бепул вакцина қилиниши бўйича қарор эса ушбу натижани бардавом бўлишига хизмат қилади деб умид қиламиз.
https://t.me/shshermatov
https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
https://www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov

✅Халқ таълими вазири Янгийўл туманидаги таълим сифати паст бўлган мактабларга борди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Янгийўл туманидаги таълим сифати ва самарадорлиги кўрсаткичлари паст бўлган умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Батафсил👉https://bit.ly/306Etvb
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook | Youtube

Халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳудудлардаги мактаблар қурилиш ишларини кўздан кечирди
Жумладан айрим мактаб биноларини таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3rd4m8k
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Беш нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарорга кўра, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Мукофотни қўлга киритганлар орасида Халқ таълими тасарруфига кирадиган 5 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари ҳам бор:
Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;
Салимова Амира Суннатжон қизи - Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи - Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси;
Каримова Мадина Жуманазаровна - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Назарова Зилола Эргашбой қизи - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари.
Барча ғолибларни мукофот билан муборакбод этамиз!

Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт олишни сўрайди
Хабарингиз бор, ўтган ўқув йилида барчага қўлай бўлиши учун олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига хожат қолмади.
Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Бу жараёнда Халқ таълими вазирлиги ДТМ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОТМга ҳужжат топшириш учун битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35%) паспорт олмаган.
Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!
Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт олишини таъминлашингизни сўраймиз.
Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

‼️Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ZOOM дастури орқали йиғилиш ташкил этилмоқда.
Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси https://www.facebook.com/events/970398093493336 орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси https://www.facebook.com/events/970398093493336 орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️Юксак мукофотлар муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритадиган 5 нафар мактаб ўқитувчиси ҳам бор. Улар:
Юлдашева Одина Турғунпўлатовна - Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг информатика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти "Дўстлик" ордени билан
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
Аминова Меҳрибан Атахановна - Хонқа туманидаги 48-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
Котова Ирина Владимировна - Бухоро шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактаби директори, Бухоро вилояти;
Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна - Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири, Фарғона вилояти;
Сабирова Роза Давлатмуратовна - Урганч шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти "Шухрат" медали билан.
Фурсатдан фойдаланиб Халқ таълими вазирлиги фидоий устозларимизни юксак мукофотлар билан муборакбод этади!

Халқ таълими вазири Янгийўл туманидаги мактаб директорлари билан очиқ мулоқот қилди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Янгийўл туманидаги
54 та умумтаълим мактаблари раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими ходимлари билан туманни таълим соҳасида намунали туманга айлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида умумтаълим мактабларидаги таълим сифати кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Таълим муассасаларининг педагог-кадрлар салоҳиятини ошириш, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, уларни касбга қизиқтириш ва йўналтиришни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир таълим жараёнини самарали ташкил этишда таълим муассасаси раҳбарининг роли, вазифалари ва мажбуриятларига алоҳида тўхталиб, бунда шахсий масъулият ва ташаббускорлик етишмаётганлигини таъкидлади.
Вазир директорларга умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси уч йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастурларини реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва шу дастур асосида тизимли ишлаш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, Янгийўл туманида таълим сифати кўрсаткичлари энг юқори бўлган 45-умумтаълим мактаби директори Шерзод Казакбаевни “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Халк таьлими вазири ўринбосари Сурхондарёда бўлди
Халк таьлими вазири ўринбосари Темур Комилов ҳамда Музработ тумани прокурори Хуршид Эркинов тумандаги 8-9-32-41-сонли мактаблар ҳолатини ўрганди.
Яроқсиз деб топилган ва таъмирталаб мактаб биноларининг ҳолати кўздан кечирилиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тавсиялари берилди.
Шунингдек, Темур Комилов Термиз туманида жойлашган 3-сонли мактабида Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Термиз туман халқ таълими бўлими мутасаддилари, мактаб ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва фуқаролари иштирокида таълим жараёнидаги муаммолар, таълим сифатини яхшилаш юзасидан суҳбатлашди.