Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
17.2K photos
5.57K videos
138 files
11.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Урашувда бугун соҳада учраётган муаммолар, таълим-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши, сифат ва самарадорлик, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари, интилишлари, муаммолари ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш масалалари диққат марказда бўлди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан долзарб масалалар муҳокамаси ҳамда мунозаралар билан ўтган учрашувда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, таълим олиш учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Наманган шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жобирхон Ғаниевнинг халқ таълими вазирлиги тизимида бизнес ва иқтисод йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилиш таклифи бўйича Наманган шаҳрида пилот тарзида бизнес ва иқтисод мактабини ташкил қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини янада ошириш, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўқувчиларнинг бир йиллик ижодий ишларини яхлит энциклопедия ёки китоб ҳолатида чоп этишни йўлга қўйиш юзасидан Норин туманидаги 17-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Дилноза Комилжонованинг таклифи бўйича вазир ижодкор ўқувчилар ўртасида танлов ўтказилиши, энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларнинг китоблари нашр этилишини таъкидлади.

Ўқувчилар томонидан хорижий олийгоҳларга кириш билан боғлиқ масалалар, мактаб ўқувчилари учун вазир стипендияси, олийгоҳларга талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрлаш учун қулай бўлган онлайн пратформа яратиш борасида берилган саволларга вазир томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоб берилди.

Муддатидан олдин хорижий олийгоҳлар талабаси бўлган 14 нафар ўқувчи халқ таълими вазирининг қимматбаҳо совғалари ва вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан, “USTOZ - 2020” танлови ғолиблари, таълимда ташаббус кўрсатган ўқитувчиларга “Халқ таълими аълочиси”, “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбир сўнггида вилоятдаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижод намуналаридан иборат кўргазмалари, ўқувчилар томонидан ташкил этилган қўғирчоқ театри саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда инглиз тили дарсини Америкалик педагоглар олиб бормоқда

Халқ таълими вазирлигининг Республикамизда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида Америкадан юртимизга етиб келган 27 нафар мутахассислар ҳудудларга тақсимланган ҳолда ўз фаолиятларини бошлаб юбордилар.

Хўш, АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?

Сергели туманида жойлашган 329 – сон умумтаълим мактабида бўлиб, у мактабга бириктирилган Emma Bindrupнинг 9-синф ўқувчиларига ўтаётган дарс машғулотини кузаттик.

Emma Bindrup ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарс олиб бориб, мактаб ўқитувчиларига ўз тажрибасини улашмоқда.

Марҳамат! Сиз ҳам инглиз тили ўз она тилиси бўлган педагогнинг мактабларимиздаги бошланғич фаолиятини кузатинг.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Ўзбекистондаги барча мактаблар «Eduсation» тарифига уланмоқда

Халқ таълими вазирлиги республикамизнинг барча мактаблари махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилади.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади.

Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, Очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан барча мактабларда компьютер хоналари доимий равишда очиқ туриши ва ўқувчилар бундан самарали фойдаланган ҳолда ўзларининг АКТ савдхонлигини ошириши учун шароитлар яратилиши устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун халқаро таълим платформалари ва ресурсларидан эркин фойдаланишларига имконият яратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.
Все школы в Узбекистане подключат к тарифу «Eduсation»

Министерство народного образования сообщает, что все общеобразовательные школы страны переводятся на специальный тариф «Eduсation».

В результате централизованных договоров за счет местного бюджета к специально разработанному АК «Узбектелеком» тарифному плану «Eduсation» уже подключено около 5 000 общеобразовательных школ. Ведется работа по переводу на данный тариф остальных школ, имеющих доступ к широкополосному интернету.

Для школ вместимостью менее 500 учеников скорость интернет-соединения предусмотрена 10 Мбит/с, от 501 до 1000 мест учеников - 40 Мбит/с, школ с 1000 и более учениками и специализированных школ в области информатики и информационно-коммуникационных технологий - 100 Мбит/с. Скорость подключения к сетям Tas-IX составляет 100 Мбит/с на всех тарифах Eduсation.

С помощью нового тарифа можно работать на электронных обучающих ресурсах (kitоb.uz, edumarket.uz, edukids, система Kundalik.com и др.), также использовать открытые онлайн-курсы, YouTube и другие внешние платформы для дополнительного обучения.

Сегодня Министерство народного образования работает над созданием условий, чтобы компьютерные классы во всех школах были открыты на регулярной основе и чтобы учащиеся могли эффективно использовать их для повышения своих навыков в области ИКТ. Кроме того, учителя имеют доступ к международным образовательным платформам и ресурсам для работы.

Стоит отметить, что на сегодняшний день школы использовали тариф Ziyonet, который имел ограниченную скорость и доступ к интернет-ресурсам.
Халқ таълими вазирлиги навбатдаги "Замонамиз қаҳрамони" ҳамда уни элга танитган журналистни тақдирлади

Kun.uz нашри мухбири Нурмуҳаммад Саид томонидан «Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси» номли мақола эълон қилиниб, унинг муаллифи ҳамда мақолада ёритилган ўқитувчи Гавҳар Бобоева "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун Хоразмда ўқитувчи ва журналистни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ўқитувчига Халқ таълими вазири номидан “Таълим фидойиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси, журналистга эса замонавий ноутбук тақдим этилди.

Сиз ҳам “Замонамиз қаҳрамонлари”ни топинг, уни трендга чиқаринг ва ноутбук эгаси бўлинг.


#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилинди.

Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад халқ таълими ходимларининг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида такомиллаштиришдан иборат.

Лойиҳага кўра халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилишни назарда тутувчи «Халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш белгиланган.

Шунингдек, халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси, халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тўғрисида низом, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ва Реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тизимини йўлга қўйиш, уларнинг «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида доимий равишда ўз касб савияларини такомиллаштириб бориш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш имкониятини беради.

Мазкур қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан regulation.gov.uz муҳокамалар портали орқали танишишингиз ҳамда улар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Xalq ta'limi vaziri o‘rinbosari Samarqanddagi ta'mirga muhtoj maktablarning holatini ko‘zdan kechirdi

Joriy yil viloyatimizdagi 37 ta umumta'lim maktablarida rekonstruksiya va mukammal ta'mirlash ishlari olib boriladi. 2 ta yangi maktab quriladi. Ayni paytda ta'mirga muhtoj bo‘lgan maktablarimiz ham talaygina.
Ularning holatini o‘rganib, eng og‘ir holatda faoliyat olib borayotgan maktablarni bosqichma-bosqich investitsiya dasturlari asosida rekonstruksiya qilish zarur. Ta'mirtalab maktablarni bevosita ko‘zdan kechirib, bu borada aniq chora-tadbirlar ishlab chiqish, moliyalashtirish ishlarini tashkil etish maqsadida Xalq ta'limi vazirining o‘rinbosari Temur Komilov viloyatning Payariq tumanidagi maktablarda bo‘ldi.
Vazir o‘rinbosari tumandagi 81-, 82-, 83- va 84-maktablarda bo‘lib, ta'lim muassasalari binolari, ta'mirga muhtojligi, isitish tizimlarini o‘rgandi. Kelgusida rekonstruksiya ishlari olib boriladigan maktablar xususida aniq xulosalar tayyorlandi.

SamVXTB axborot xizmati

👉t.me/samarqandvxtb