Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.3K subscribers
18.3K photos
5.65K videos
138 files
11.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
На что надо обращать внимание при воспитании подростка?

‼️Советы родителям по воспитанию подростка

В последнее время много дискуссий вызвали видеоролики в социальных сетях, связанные с хулиганским поведением школьников-подростков. Учитывая этом, Министерство народного образования совместно с психологами Республиканского центра профессиональной ориентации и психолого-педагогической диагностики учащихся решило подготовить некоторые советы родителям детей подросткового возраста.

Подростковый возраст - ключевой период в формировании личности. В специальной психологической литературе этот период именуется «переходным периодом», «трудным периодом», «кризисным периодом».

То, что юность – сложный период, связано со многими психологическими, физиологическими, социальными факторами. В этот период меняется и содержание всех сторон развития: физического, умственного, нравственного, социального и т. д. В этот период в жизни подростка происходят серьезные изменения его психики, физиологического состояния организма, его социального статуса.

Подростки сопротивляются множеству правил и ограничений, поэтому имейте это в виду и объясняйте каждую ситуацию как можно мягче и последовательно.

Сразу не запрещать, не комментируя.


Сначала вам нужно ответить на вопрос, почему? В противном случае друзья вашего ребенка будут «уличные друзья», а не вы. Это они показывают своим примером образ жизни, и дают советы. Так что вместо ненужных друзей станьте друзьями сами и замените вредные привычки полезными.

Убедитесь, что ваш ребенок в свободное время занимается полезной работой.

Будь то хобби или спорт. Спорт положительно влияет на детский организм при гормональных перестройках. Взаимное уважение?

Если вы хотите, чтобы ваш подросток уважал ваше время, цените его в первую очередь. Если вы хотите, чтобы он снова уважал ваши слова, сначала относитесь к себе с уважением к каждому его слову. Всегда цените его желания, мечты, мысли. Взаимное уважение сближает подростка с родителями.

Не игнорируйте мысли и советы подростка.

Каждый подросток думает, что он достаточно умен и достаточно мудр, чтобы принимать самостоятельные решения.

Правильное решение зависит от ваших родительских способностей. Например, если вы хотите внести какие-то изменения в свой дом, спросите мнение ребенка по этому поводу и обязательно примите его во внимание. Тогда ваш ребенок увидит, что вы уважаете его мнение и советы, и будет считать себя неотъемлемой частью семьи.
#Янги_Ўзбекистоннинг_янги_мактаби

Тошкентдаги энг таъмирталаб мактаблардан бири замонавий қиёфага кирди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 215-сонли мактаб яқин-яқинларгача ҳам шаҳардаги энг таъмирталаб, моддий-техник базаси эскирган, таълим-тарбия сифати ҳам шунга мос равишда паст бўлган мактаб эди. Мактабга яқин ҳудудда яшовчи аксарият аҳоли фарзандларини бошқа тумандаги мактабга олиб борар эди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3q9VJe6


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири ўринбосари энг йирик халқаро бизнес таълими альянсининг нуфузли ТОП-25 етакчи лидерлари сирасига киритилди

Дунёдаги энг йирик бизнес таълими альянси Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжоновни 2021 йилнинг энг нуфузли етакчи лидери сифатида эътироф этди.

Халқаро AACSB (Association to Advance Collegiate Schools of Business, AACSB – Университет бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси)да аккредитациядан ўтган бизнес мактабларининг таниқли битирувчилари ҳар йил эътироф этилиб, кейинги авлодлар учун илҳомлантирувчи намуна бўлиб хизмат қилади.

“Айни вақтда Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда. У Ўзбекистондаги мактаб таълимини ислоҳ қилиш, ривожлантириш ва бошқариш билан шуғулланиб келмоқда. У мактаб ўқувчилари учун замонавий ахборот технологиялари, инновациялар ва касб-ҳунар таълими тизимларини жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича раҳбарлик қилади”, — дейилади альянс хабарида.

“Биз Рустам Каримжонов сингари бизнес-мактаб битирувчиларининг саъй-ҳаракатларидан ғурурланамиз. SolBridge дунёни ўзгартиришга тайёр бўлган раҳбарларни ривожлантирмоқда ва AACSB ҳам Рустам Каримжоновни жамиятдаги ижобий таъсирини эътироф этади", — дейди AACSB Президенти ва бош директори Карин Л. Бек-Дадли.

Олти йилдан бери ўтказиб келинаётган рейтингнинг нуфузли раҳбарлари орасида бизнес ва жамиятда сезиларли таъсир кўрсатган 250 нафар бизнес мактаб битирувчилари мавжуд. Барча фахрий битирувчилар бутун дунё бўйлаб 870 дан ортиқ AACSB томонидан аккредитациядан ўтган бизнес мактабларида бакалавр, магистр ёки докторлик даражасига эга.

1916 йилда ташкил этилган AACSB дунёдаги энг йирик бизнес-таълим бирлашмаси бўлиб, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бизнесдаги улкан етакчиларнинг кейинги авлодини яратиш мақсадида бирлаштиради. 100 дан ортиқ мамлакатлар ва минтақаларда AACSB ўзаро алоқаларни ривожлантириб, инновацияларни тезлаштиради ва бизнес таълими таъсирини кучайтиради.

"Инновацияларда етакчилик, танқидий ва тизимли фикрлаш, ўзгаришлар ва қийинчиликларга очиқлик, ижобий таъсир кўрсатиш каби кўникмаларни мен SolBridge’да ўрганганман ва бу энди менинг асосий ҳаётий тамойилларим. Мен SolBridgeда ўзим ўрганганимдек ёшларни инновацияларга йўналтирадиган, технологиянинг ютуқларидан яхшироқ ҳаёт кечиришга ва ўз жамиятлари учун ижобий таъсир кўрсатадиган тизимли ва стратегик ислоҳотларни ишлаб чиқишга ҳамда амалга оширишга ҳаракат қиламан", — дейди Рустам Каримжонов.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Урашувда бугун соҳада учраётган муаммолар, таълим-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши, сифат ва самарадорлик, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари, интилишлари, муаммолари ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш масалалари диққат марказда бўлди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан долзарб масалалар муҳокамаси ҳамда мунозаралар билан ўтган учрашувда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, таълим олиш учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Наманган шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жобирхон Ғаниевнинг халқ таълими вазирлиги тизимида бизнес ва иқтисод йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилиш таклифи бўйича Наманган шаҳрида пилот тарзида бизнес ва иқтисод мактабини ташкил қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини янада ошириш, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўқувчиларнинг бир йиллик ижодий ишларини яхлит энциклопедия ёки китоб ҳолатида чоп этишни йўлга қўйиш юзасидан Норин туманидаги 17-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Дилноза Комилжонованинг таклифи бўйича вазир ижодкор ўқувчилар ўртасида танлов ўтказилиши, энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларнинг китоблари нашр этилишини таъкидлади.

Ўқувчилар томонидан хорижий олийгоҳларга кириш билан боғлиқ масалалар, мактаб ўқувчилари учун вазир стипендияси, олийгоҳларга талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрлаш учун қулай бўлган онлайн пратформа яратиш борасида берилган саволларга вазир томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоб берилди.

Муддатидан олдин хорижий олийгоҳлар талабаси бўлган 14 нафар ўқувчи халқ таълими вазирининг қимматбаҳо совғалари ва вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан, “USTOZ - 2020” танлови ғолиблари, таълимда ташаббус кўрсатган ўқитувчиларга “Халқ таълими аълочиси”, “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбир сўнггида вилоятдаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижод намуналаридан иборат кўргазмалари, ўқувчилар томонидан ташкил этилган қўғирчоқ театри саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда инглиз тили дарсини Америкалик педагоглар олиб бормоқда

Халқ таълими вазирлигининг Республикамизда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида Америкадан юртимизга етиб келган 27 нафар мутахассислар ҳудудларга тақсимланган ҳолда ўз фаолиятларини бошлаб юбордилар.

Хўш, АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?

Сергели туманида жойлашган 329 – сон умумтаълим мактабида бўлиб, у мактабга бириктирилган Emma Bindrupнинг 9-синф ўқувчиларига ўтаётган дарс машғулотини кузаттик.

Emma Bindrup ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарс олиб бориб, мактаб ўқитувчиларига ўз тажрибасини улашмоқда.

Марҳамат! Сиз ҳам инглиз тили ўз она тилиси бўлган педагогнинг мактабларимиздаги бошланғич фаолиятини кузатинг.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Ўзбекистондаги барча мактаблар «Eduсation» тарифига уланмоқда

Халқ таълими вазирлиги республикамизнинг барча мактаблари махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилади.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади.

Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, Очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан барча мактабларда компьютер хоналари доимий равишда очиқ туриши ва ўқувчилар бундан самарали фойдаланган ҳолда ўзларининг АКТ савдхонлигини ошириши учун шароитлар яратилиши устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун халқаро таълим платформалари ва ресурсларидан эркин фойдаланишларига имконият яратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.
Все школы в Узбекистане подключат к тарифу «Eduсation»

Министерство народного образования сообщает, что все общеобразовательные школы страны переводятся на специальный тариф «Eduсation».

В результате централизованных договоров за счет местного бюджета к специально разработанному АК «Узбектелеком» тарифному плану «Eduсation» уже подключено около 5 000 общеобразовательных школ. Ведется работа по переводу на данный тариф остальных школ, имеющих доступ к широкополосному интернету.

Для школ вместимостью менее 500 учеников скорость интернет-соединения предусмотрена 10 Мбит/с, от 501 до 1000 мест учеников - 40 Мбит/с, школ с 1000 и более учениками и специализированных школ в области информатики и информационно-коммуникационных технологий - 100 Мбит/с. Скорость подключения к сетям Tas-IX составляет 100 Мбит/с на всех тарифах Eduсation.

С помощью нового тарифа можно работать на электронных обучающих ресурсах (kitоb.uz, edumarket.uz, edukids, система Kundalik.com и др.), также использовать открытые онлайн-курсы, YouTube и другие внешние платформы для дополнительного обучения.

Сегодня Министерство народного образования работает над созданием условий, чтобы компьютерные классы во всех школах были открыты на регулярной основе и чтобы учащиеся могли эффективно использовать их для повышения своих навыков в области ИКТ. Кроме того, учителя имеют доступ к международным образовательным платформам и ресурсам для работы.

Стоит отметить, что на сегодняшний день школы использовали тариф Ziyonet, который имел ограниченную скорость и доступ к интернет-ресурсам.
Халқ таълими вазирлиги навбатдаги "Замонамиз қаҳрамони" ҳамда уни элга танитган журналистни тақдирлади

Kun.uz нашри мухбири Нурмуҳаммад Саид томонидан «Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси» номли мақола эълон қилиниб, унинг муаллифи ҳамда мақолада ёритилган ўқитувчи Гавҳар Бобоева "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун Хоразмда ўқитувчи ва журналистни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ўқитувчига Халқ таълими вазири номидан “Таълим фидойиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси, журналистга эса замонавий ноутбук тақдим этилди.

Сиз ҳам “Замонамиз қаҳрамонлари”ни топинг, уни трендга чиқаринг ва ноутбук эгаси бўлинг.


#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil