Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ноутбук ўз эгасига топширилди

Жорий йилнинг 14 январь куни Kun.uz нашрида Самарқанд вилояти, Иштиҳон тумани, Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган "Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти" — номли видеоматериал эълон қилинганди.

Унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz нашри журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган.

"Айнан ўша ўқитувчини қаҳрамон сифатида олиб чиқишимизга унинг фидоийлиги кўплаб ота-оналар томонидан эътирофларга сазовор эканлиги бўлди, — дейди Муҳаббат.

Журналист Муҳаббат Мамирова Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирланди.

Материал сайтда 20 мингдан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди, ҳамда ушбу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди.

Шошилинг! Кейинги ноутбук сизники бўлиши мумкин!

#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
#Yoshlarkelajagimiz

11-синф ўқувчиси Аъзамжон Аъламов АҚШнинг нуфузли университетидан 132 минг АҚШ доллар миқдорида таклиф олди

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-"А" синф ўқувчиси Аъзамжон Аъламов АҚШнинг нуфузли WIDENER университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Аъзамжонга йўллаган расмий мактубда унга йилига 30 000 АҚШ доллар, 4 йилга 120 минг АҚШ долларга тенг Widener университети Президент стипендияси тақдим этилиши маълум қилинган. Шунингдек, Аъзамжон Аъламовга йилига 3000 доллар миқдорида глобал ривожланиш стипендияси топширилиши ҳам билдирилган. Шу тарзда Аъзамжонга тўрт йил давомида бериладиган стипендиянинг умумий миқдори 132 000 АҚШ долларни ташкил қилади.

Аъзамжон Аъламов ўзи танлаган йўналиш - ахборот технологиялари бўйича АҚШнинг Widener университетида таълим олишни мақсад қилган.

Иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи Аъзамжон Аъламовга келгусида бундан-да юқори натижалар тилаймиз!


@uzedu
«НАВОИЙНИ ЭСЛАБ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Аввал хабар берилганидек, Халқ таълими вазирлиги Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан #Navoiyni_eslab хештеги остида ижодий ишлар танловини эълон қилган эди.

Мазкур танловга ижодий ишларни қабул қилиш жараёни 5 февраль куни якунланди. Видеороликлар креатив ёндашув, видеороликнинг сифати, ижро маҳорати ва видеони ижтимоий тармоқларда оммалашгани каби мезонларга кўра баҳоланди.

Саралаб олинган энг яхши видеолар вазирликнинг Телеграмдаги расмий каналига овоз бериш учун жойлаштирилди. Овоз бериш жараёни 9 февраль куни соат 10:00 да якунланди.

Жамоатчилик томонидан энг кўп овоз билан қуйидаги иштирокчилар "Навоийни эслаб" танловида ғолибликни қўлга киритди:

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати ўқитувчиси Фарруҳ Тўрабоев (4 100 овоз);

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Terra Nova School” нодавлат таълим муассасаси ўқитувчиси Джамиля Ахмедова (3 600 овоз);

Фарғона вилояти Яйпан шаҳридаги 65-ИДУМИ ўқитувчиси Иқболжон Жарқинов (2 600 овоз).

Халқ таълими вазирлиги барча ғолибларни табриклайди ва танловга бефарқ бўлмаган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдиради.

‼️Танлов ғолибларига тақдим этиладиган ноутбуклар ҳудудларга етказилиши таъминланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

9 февраль куни Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашди.

Ўқитувчиларнинг аксари маҳаллий ўқитувчиларнинг тил бўйича малакасини ошириб, улар билан бевосита дарсларда иштирок этади.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3aR0Rh1


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ўзбек тилида Навоий ғазалини айтиб берди

9 февраль куни Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Тадбир доирасида АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тадбир иштирокчиларига Навоий ғазалидан парча айтиб берди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан ҳам йиғилганларга саҳна кўриниши намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Psixologik_tavsiya

Бола билан дарс тайёрлашда қуйидагиларга йўл қўйманг! Барча ота-оналарга мурожаат

Куни кеча Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида ота-оналардан бири "1-cинф ўғил болани дарс вақтида ҳаёлини бир ерга жамлаши учун нима қилса бўлади?" деган савол билан мурожаат қилди. Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида Республика ташхис маркази психологларидан ота-оналарга бола билан дарс тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тавсия сўрадик.

‼️Психологларнинг айтишича...


БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3aJ9w50


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олинди, ота-оналарга чора кўрилди

7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган.

Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.

Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради.

Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди.

Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!
Forwarded from Sherzod Shermatov
АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллель равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади.

Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак экан деб ўйладим: Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари ўзбек томонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Beeline Uzbekistan Жиззахдаги мактабни замонавий IT-ускуналар билан жиҳозлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирди

Куни кеча, Жиззах шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди. Beeline Uzbekistan томонидан мактабни IT-ускуналар билан таъминлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни сифатли таълим олишлари учун шароит яратишдан иборат. Яқин келажакда бундай мактабларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам очиш режалаштирилган.

Мактаб замонавий ўқув хоналари интерактив сенсорли панеллар ва экранлар, электрон таблолар билан жиҳозланган ҳамда юқори тезликдаги Интернетга уланган.

Мактабни ташкил этишда жами маҳаллий ва давлат бюджети, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Beeline Uzbekistan томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ инвестиция қилинган.
Наманганлик яна уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди

Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни қўлга киритиб, АҚШнинг Webster университетидан 16000 доллар, Clarkson университетидан 35000 доллар, Purude университетидан 20000 доллар миқдорида грантларни ютиб олди.

Тумандаги 19-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Жўрабек Самиев ҳам шундай муваффақиятга эришган ўқувчилардан. Айни пайтда у АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳридаги Webster университетининг иқтисодиёт йўналишига талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга университетда ўқиш учун йилига 19000 доллар, 4 йил учун 76000 доллар грант соҳибига айланди.

74-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Маҳмудов эса Флорида университетида таълим олиш учун 40000 доллар миқдорида грантни қўлга киритди.

Чуқур билим ва юксак салоҳиятли ёшларимизга зафарлар ёр бўлсин!

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати