Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.2K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумидаги Муҳим иқтибослари

@aoka_uz
Forwarded from Judo Uz
Бухоро жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Уч кун давомида пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 800 нафарга яқин дзюдочилар жами 20 та вазн тоифасида татамига чиқди. Уч кунлик баҳслар якунига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти дзюдочилари биринчи ўринни эгаллашди. Улар 6 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритишди.

Тошкент вилояти жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка 2 та олтин, 3 та кумуш, 9 та бронза медали билан кучли учликка якун ясади. Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Андижон ва Сирдарё вилояти дзюдочилари ўз уйларига камида битта олтин медаль билан қайтишди.

Қувонарлиси, 14 та жамоадан 12 таси Ўзбекистон чемпионатининг камида битта медалига эга чиқди. Бу мамлакатизда дзюдо географиясининг кенгайиб бораётганидан далолат беради. Кутилмаганда Сурхондарё вилояти жамоаси мусобақани медалсиз якунлашди. Қорақалпоғистонлик дзюдочилар ҳам уйга медалсиз қайтишди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари бўйича 2020 йил сарҳисоби.

#ТаълимСифати
йўналишидаги натижалар билан видео-лавҳада танишишингиз мумкин.

"Таълим бу муваффақият гаровидир, биргаликда таълим сифатини кўтарамиз!"


#ХалқТаълимиИслоҳотлари2020


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АКТ ва информатика йўналишида таянч ихтисослашган мактабларга қабул бошланди

2020-2021 ўқув йили учун Ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабларга илк бор иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш бўйича квоталар тасдиқланди.

Айни вақтда барча таянч мактабларда қабул комиссиялари ташкил этилган ва саралаш танловида иштирок этадиган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Ҳужжатларни электрон платформа орқали ҳам онлайн топшириш мумкин.

2021 йилнинг январь ойи бошида Халқ таълими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган қабул квоталари асосида республика бўйича ташкил этиладиган 12 та ахборот технологиялари ва информатика йўналишидаги таянч мактабларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш бўйича танловлар ўтказилади.

Ушбу таянч мактабларда таҳсил олиш учун 540 нафар иқтидорли ўқувчи 2021 йилнинг январь ойида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган саралаш тест синовлари асосида саралаб олинади.

Энг муносиб ҳамда иқтидорли ўқувчилар 2020-2021 йилнинг 2-ярим йиллигидан бошлаб ахборот технологиялари ва информатика йўналишидаги таянч мактабларда таълим олишни бошлайди.

Танлов ҳақида қўшимча маълумотларни таянч мактабларнинг қабул комиссиясига мурожат этган ҳолда олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида мазкур йўналишдаги мактаблар ташкил этилганлиги сабабли уларга ўқувчилар қабули 2020-2021 ўқув йили бошида ўтказилган. Бугунги кунда ушбу мактабларда 120 нафар 5-синф ўқувчилари ахборот технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олмоқда.

Маълумот учун: Ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 октябрдаги қарорига асосан ташкил қилинган.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Рустам Каримжонов – Халқ таълими вазири ўринбосари билан суҳбат
#26dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Диққат!

Республика умумтаълим мактаб директорлари халқаро тажриба олишлари учун ажойиб имконият!

Куни кеча мактаб раҳбарларининг лидерлик компетенцияларини ҳамда STEAM фанларни мактабларга жорий қилишда раҳбар ҳиссасини оширишга қаратилган 10 ҳафталик курсларга суҳбатдан муваффақиятли ўтган 11 нафар мактаб директорлари ҳақида маълум қилган эдик.

Режага мувофиқ, мазкур курсларга яна 14 нафар мактаб директорлари учун квоталар белгиланган.

Мазкур ўринлар учун мактаб директорлари билан навбатдаги суҳбат ўтказилади.

Ўтказилиш вақти: 2020 йил 29 декабрь соат 16:00

👉👉Иштирок этиш

Парол:1010

Мурожаат учун тел: ☎️+998 91 7711961

Курсни тугатган мактаб директорлари махсус сертификатга эга бўладилар.

Telegram |Facebook |Website
Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади

Маълумки, пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилади.

Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.

——

Временно приостановленные предметы в школах возобновятся с III четверти

Как известно, в целях защиты здоровья учащихся во время пандемии, сохранения социальной дистанции и предотвращения чрезмерного общения между школьниками, в I и II четвертях текущего учебного года Министерством народного образования было рекомендовано временно приостановить уроки физкультуры, музыки, технологии (труд), изобразительного искусства и воспитания.

Учитывая, что эпидемиологическая ситуация стабилизировалась, и на сегодняшний день практически все школы восстановили свою работу, а 90% учеников находятся на традиционном обучении, МНО возобновляет данные предметы с III четверти.

Темы на первую половину учебного года будут пройдены в соответствии с рекомендациями Министерства в сжатой форме (с добавлением тем).
11 минг дона “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” тайёрланиб ҳудудларга юборилмоқда.

“Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.

“Президент совғаси” Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига “Uzbekistan Airways” АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз 2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Дастур ижроси – амалда

📌Аввал хабар берганимиздек, туманимизда 18-25 декабрь кунлари “Ёшлар ҳафталиги” доирасида тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган эди. Бунинг ижроси юзасидан ҳафталик доирасида маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди.

🏆🎁Бугун ўз фаоллиги, ташаббускорлиги ва илм-фан ҳамда спортдаги ютуқлари билан танилган бир қанча ёшлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бўлиб ўтган Ёшлар ҳафталигига ўн мингга яқин иштирокчи қамраб олинди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида орттириб бажарилган маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 200 миллион сўмлик спорт анжомлари ҳамда 40 номдаги 6500 та китоб тумандаги 54 та умумтаълим мактабига етказиб берилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/Bustonliq_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Вручение подарков Президента в преддверии нового года
#26dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

26 декабрь куни Россия Федерацияси Маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/34O74rT


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram