Xalq ta’limi vazirligi | Rasmiy kanal
82.2K subscribers
4.97K photos
4.39K videos
112 files
6.73K links
Official website: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz

📞 Ishonch telefoni raqami: (71) 202-09-09

✉️ E-mail: press@xtv.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
''Ustoz-2020'' milliy mukofoti g'oliblarini sizga e'lon qilishdan mamnunmiz!

Har bir yo'nalish bo'yicha birinchi deb topilganlarga 30 mln. so'mlik vaucher hamda ''Global Teacher Prize -2021'' xalqaro tanlovining taqdirlash marosimida ishtirok etish uchun yo'llanma taqdim etildi!

Ta'kidlash kerakki, finalda qatnashgan barcha o'qituvchilar g'olib! Minglab o'zlari kabi bilimli, tajribali, kuchli insonlar ichidan finalgacha yetib kelish oson ish emas! Finalda qatnashgan 24 nafar ustozlarimizga noutbuk va 5 mln. so'mlik vaucher topshirildi.

Shuningdek, O'zbekiston ta'lim va fan kasaba uyushmasi tomonidan finalistlarning barchasiga zamonaviy changyutgichlar tuhfa qilindi.

Tanlov jonli efirda instagram sahifamizda ham yoritib borildi. Izohlarda esa eng ko'p keltirilgan fikr - "Keyingi yil men ham qatnashaman'', degan gap bo'ldi. Bugundanoq harakatni boshlang. Zero, keyingi yil bu yerda sizning suratingiz e'lon qilinsin!

G'oliblarga zafar onlari muborak!
Ustozlar birgalikda katta kuch🇺🇿
#Мактабимиз_ифтихорлари

Халқ таълими вазирлиги олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган мактаблар ва уларнинг битирувчилари ҳамда устозларини таништириб боришда давом этади. Зеро, уларнинг ютуқлари бошқа ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳам ўрнак бўлиши шубҳасиз.

Навбатдаги намунали мактаб Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган 38-сонли мактаб бўлиб, унинг 22 нафар битирувчилари 150 балдан юқори натижа қайд этган. Хусусан 11-синф битирувчилари Севинч Рўзиева ва Мақсуда Сайфуллаевалар энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган.

Ўқувчиларнинг ОТМга киришда юқори натижаларга эришишида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилафруз Бобоева, биология фани ўқитувчиси Гулнора Мустокова, инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Хамроева ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг хиссаси катта.

Халқ таълими вазирлиги мактаб жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари номидан устозларга миннатдорчилик изҳор қилади ва уларнинг келгусида ҳам юқори натижалар кутиб қолади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, бир неча кун давомида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий бошқармалар бошлиқлари пойтахтимизнинг бир қатор умумтаълим муассасаларида бўлиб, ушбу масканларда таълим сифатини ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

❇️Жумладан, куни кеча мутахассислар Олмазор туманидаги 191-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюришди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

@olmazorhokimligi

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
"Bir million O'zbek dasturchilar” loyihasi bir yilligini sarhisobini onlayn tarzda tomosha qilling.

Tadbirda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri Abdulla Aripov, Birlashgan Arab Amirliklari hukumat ishlari vaziri Muhammad Bin Abdulloh Al-Gergavi, Dubai Future Foundation direktori oʻrinbosari Abdulaziz Al-Jaziri, Oʻzbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirining oʻrinbosari Rustam Karimjonov va boshqalar ishtirok etishadi.

Tadbirni online ko'rish uchun havola:
https://www.youtube.com/watch?v=5ni-51168_0&ab_channel=ITPark
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА РОССИЯ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНАДИ

2020 йил 17-18 декабрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ташаббуси, Таълим инспекцияси ҳамда Жаҳон банкининг READ дастури билан ҳамкорликда “Таълим сифатини миллий ва ҳудудий баҳолашнинг асосий хусусиятлари. Россия тажрибаси” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилади.

ИШТИРОКЧИЛАР:

Таълим сифатини баҳолаш соҳасида фаолият юритаётган раҳбар ва мутахассислар, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари, умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда ўқитувчилари.

🔹1-кун, 17 декабрь
🕚Соат 11:00
🔹2-кун, 18 декабрь
🕚Соат 11:00

УЛАНИШ УЧУН ҲАВОЛА:

🔹1-кун:
👉https://bit.ly/3nlT1AQ
🔹2-кун: 👉https://bit.ly/37jcUDk

Youtube орқали онлайн кузатиш:

🔹1-кун:
👉https://youtu.be/_AQWEJcSdTQ
🔹2-кун: 👉https://youtu.be/vXSc3-PxbzE


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ ИЗУЧИТ РОССИЙСКИЙ ОПЫТ ОЦЕНКИ КАЧЕСТВА ОБРАЗОВАНИЯ

17-18 декабря
по инициативе министерства Народного образования, при содействии Государственной инспекции по надзору за качеством образования и прогрраммой READ пройдет онлайн вебинар на тему: «Особенности национальной и региональной оценки качества образования. Опыт России»

УЧАСТНИКИ:

Руководители и специалисты сферы оценки качества образования, учреждения переподготовки и повышения квалификации педагогических кадров, руководители и педагоги общеобразовательных школ.

🔹1 день, 17 декабря
🕘9:00 – по Московскому времени
🕚11:00 – по Ташкентскому времени

🔹2 день, 18 декабрь
🕘9:00 - по Московскому времени
🕚11:00 - по Ташкентскому времени

Ссылка для участия:
🔹1 день: 👉
https://bit.ly/3nlT1AQ
🔹2 день: 👉https://bit.ly/37jcUDk

Смотреть онлайн по Youtube:

🔹1 день: 👉
https://youtu.be/_AQWEJcSdTQ
🔹2 день: 👉https://youtu.be/vXSc3-PxbzE

@uzedu
⚡️Халқ таълими вазирлигидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг Олимпиадаларни ташкил этиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 16 декабрдан 30 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 71-241-09-41

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибига ўзгаришлар киритилди

“Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Унга кўра,

ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади;

ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июнь кунлари (аввал 1-30 июль) қабул қилинади;

ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 дан 3 тага қисқартирилди;

ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди;

саралаш натижаларига кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига баллар кетма-кетлиги бўйича (аввал 70 фоиздан юқори бўлса) белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
Тошкент тумани 1-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси УММАТОВ ОБИДЖОН "UZBEKISTAN GTL" компаниясининг 2020-2021 ўқув йили учун стипендиялар дастури ғолиби деб топилди.

📱
"Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
‼️ДИҚҚАТ!

Ўз эҳтиёжингизга асосан малака оширинг.
⁉️Сўровномада фаол иштирок этинг

🔎А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институтининг навбатдаги сўровномаси халқ таълими фан ўқитувчиларининг касбий эҳтиёжларини ўрганишга қаратилади.

Сўровнома натижаларига кўра Малака ошириш ҳудудий марказларида фан ўқитувчилари учун ташкил этилаётган малака ошириш курси ўқув дастурлари ва контентлари янгиланади.

📝Фикрингиз биз учун муҳим.

⚡️Олдиндан Сизнинг самимий иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!
Сўровномада иштирок этиш учун мутахассислик фанингизни танланг!👇🏻👇🏻

Немис тили

Математика

Инглиз тили

Технология

Бошланғич таълим

Мусиқий таълим

География

Тасвирий санъат

Давлат тили Қорақалпоқ тили

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

Туркман тили ва адабиёти

Опрос для учителей русского языка и литературы

Ҳурматли давлат (Ўзбек) тили

Давлат тилида иш юритиш асослари

Давлат тили (Ўзбек)

Физика

Информатика

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

Kимё

Она тили ва адабиёт

Иқтисод

Умумтаълим мактаб ёшлар етакчилари учун

Анкета для преподавателей русского языка и дитератураы

Тарих

Toжик тили

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Халқаро олимпиада ғолиблари мактаб ўқувчиларига дарс ўтяпти
#16dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
O'qituvchilar Assotsiatsiyasi tomonidan o'tkazilgan ''Ustoz-2020'' tanlovi rasman yakunlandi.

Kuni kecha bo'lib o'tgan taqdirlash marosimida Xalq ta'limi vaziri - Sherzod Shermatov bu kabi keng miqyosli tanlov ilk marotaba davlat emas, nodavlat, notijorat tashkilot tomonidan tashkil etilganini va bu mamlakatimizda fuqarolik jamiyatini shakllantirishda katta qadam ekanligini alohida ta'kidladi.

Ustozlar uchun eng foydali kanalimizni kuzatib boring.

@oqituvchilar_assotsiatsiyasi