Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.7K subscribers
18.1K photos
5.64K videos
138 files
11.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzReport.news
XTV huzuridagi Respublika taʼlim markazi direktori Shuhrat Sattorov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/8DgIgK3KrS0

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/697058117597348/
#Сўраган_эдингиз

НИМА УЧУН АЙРИМ ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА МАКТАБГА БОРИШ ВА БИЛИМ ОЛИШГА БЎЛГАН ИШТИЁҚ ПАСТ?

Таълим мазмунидаги ўзгаришларни амалга оширишда ўқувчилардаги мустақил ўрганиш ва билим олишга бўлган ички рағбатни уйғотиш масаласи инобатга олинганми?

Республика таълим Маркази директори Шуҳрат Сатторов:

Таҳлилларга диққат қаратсак, 2018 йилга қадар умумтаълим мактабларида 23 та фан ўқитилган бўлса, ўтган икки йил мобайнида фанлар сони мақбуллаштирилиши эвазига 17 тага туширилди. Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, мисол учун, Буюк Британияда ўқувчилар умумтаълим даврида 6 тадан 12 тагача фанларни ўзлаштирадилар.

Фанлар сонининг кўплиги ўқувчининг фанни ўзлаштириши учун ажратадиган вақт меъёрини ошириб юборади. Масалан, умумтаълим мактабларида 5-6 та фан учун ҳар куни ўртача 4 ярим ёки 5 соат вақт ажратилади. Ўқувчи дарсда ўтилган фанлар юзасидан уйда тайёрланиши учун ҳар бир фанга тахминан 20-30 дақиқадан вақт ажратади. Яъни, уйга вазифани бажариш учун ўқувчи ўртача 2-3 соат вақт ажратади. Агар унга кўмаклашувчи шахс бўлмаса, ўқувчидан уйга вазифани бажариш янада кўпроқ вақтни талаб этади. Гувоҳи бўлганимиздек, ўқувчи ҳар куни 7-8 соат вақтини ўқув фанини ўзлаштиришга сарфламоқда.

Халқаро тажрибада, мисол учун, Финлаяндия тажрибасига кўра, ўқувчилар ҳар куни фанларни ўзлаштириш учун 4 соат ажратади.

Ўқув дарслари ва ўзлаштириш соатларининг ортиб кетиши натижасида:

📌Ўқувчи мавзуларни ўзлаштиришга улгурмайди
📌Бу эса унинг фанга нисбатан қизиқишини сусайтиради
📌Натижада ўқувчи дарсдан безиб, ўзлаштириш учун ички рағбат топмайди
📌Шунингдек, ўқувчида ўзининг қизиқишлари, қўшимча машғулотлар учун вақт ажрата олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида таянч ўқув режасини такомиллаштириш ҳамда ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш ҳисобига уларнинг сонини оптималлаштириш белгиланди. Бунда кўзланган асосий мақсад энди сонга эмас, сифатга урғу бериш, турли фанлардаги такрорларнинг олдини олишдан иборат.

Таҳлиларга кўра, амалдаги ўқув дастури асосида ўқувчиларга ҳафтасига ўтача 33 та янги мавзу ўтилади. Бу -- ўқувчи бир ҳафта мобайнида 33 та мавзуни ўзлаштириши керак дегани. Амалдаги ўқув дастури асосида яратилган фанлар ўртасида ўзаро уйғунлик -- интеграциянинг мавжуд эмаслиги ҳисобига ўқувчилар олган билимларни мантиқан боғлай олмайди. Натижада дарсда олган бимини ҳаётдаги вазиятларда қўллай олиш кўникмаси ривожланмай қолади.

Амалдаги дастурда ўқувчилар 1-синфдан 11-синфга қадар 6790 та мавзуни ўзлаштириши керак. Миллий ўқув дастури асосида мавзулар сонини 40% га қисқариши кутилмоқда.
#Биласизми

«Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) берилади (ИНФОГРАФИКА).


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 37-мактабдаги касбга тайёрлаш синфхоналари тўлиқ жиҳозланди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг ҳолатини ўрганишда давом этмоқда.

Бугун, 13 ноябрь санасида вазирлик вакиллари Яккабоғ туманида жойлашган 37-умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу мактабда ташкил этилган тикувчилик, пазандалик, дурадгорлик, компьютер хонаси, фаоллар зали ва лаборатория хоналари кўздан кечирилди. Ҳар бир хона керакли жиҳозлар билан таъминланди. Улардан фойдаланиш бўйича алоҳида йўл-йўриқ кўрсатилди.

Вилоятдаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
​​''Ustoz-2020'' tanloviga ro'yxatdan o'tish rasman yopildi.

Endi esa nomzodlarni saralash jarayoni boshlanadi. Tanlovga doir har qanday ma'lumotlarni sizga ulashib boramiz!

Tanlovda ishtirok etgan barcha qatnashchilarimizga omad tilaymiz!

Batafsil

Telegram| Facebook| Instagram
#Фармон

2021 йилдан мактабларнинг рейтинги тузилади

2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади.

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, рейтинг таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилади.

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;

халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.
#Maktablarga_yordam

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Паканди» МФЙда жойлашган 180 ўринли 7-сонли умумтаълим мактаби 1988 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва қўшимча бинога эҳтиёжи мавжуд эди.

2020 йил Инвестиция дастури доирасида 7-сонли мактабга 330 ўринли янги ўқув бино қуриб берилди, мавжуд 180 ўринли биноси мукаммал таъмирланди.

Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, мактаб фойдаланишга топширилган. Мактаб биноси кўркам ва замонавий кўриниш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун қулай шарт-шароитларга ҳам эга.

Маълумот учун: Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 629 нафар ўқувчи таълим олмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақидаги маълумотга Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан
Расмий муносабат

Бугун, 13 ноябрь куни Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.
Тезкор суриштирув натижасида 2020 йил 10 ноябрь куни Янгибозор тумани халқ таълими бўлимига тегишли 01/7-13-11-869-сонли хат туман халқ таълими бўлими амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов томонидан имло хатоларга йўл қўйган ҳолда тайёрланиб, туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев томонидан эътиборсизлик билан имзоланганлиги ва ижрога йўналтирилганлиги аниқланди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев лавозим вазифасига совуққонлик билан қараганлиги учун огоҳлантирилди ва юқоридаги ҳолатга қайта йўл қўймаслик лозимлиги бўйича тушунтирилди.
Туман халқ таълими бўлими нафақадаги амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов идора ҳужжатини тайёрлашда ўзбек адабий тилининг амалдаги қоидалари ва нормаларига амал қилмаганлиги учун туман халқ таълими бўлими томонидан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими ходимларига юқоридаги каби ҳолатлар қайта содир бўлмаслиги учун ўз лавозим мажбуриятларига масъулият билан ёндашишлари, ҳужжат юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 339-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари"га қатъий амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, хатда келтирилган "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадалининг йиғилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарорига ҳамда Уставига асосан жамиятнинг асосий маблағлари аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлардан шакллантирилиши, ихтиёрий равишда ўқувчи-ёшлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи, педагог ва бошқа ходимлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт фоизи миқдорида йиғилиши белгилаб қўйилган.
Аъзолик бадали йиғилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади ва аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг 25 фоизи бошланғич ташкилот, 25 фоизи туман (шаҳар) бўлинмалари, 25 фоизи минтақавий бўлимлар ва 25 фоизи жамиятнинг Марказий кенгаши харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB