Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.8K subscribers
18.1K photos
5.64K videos
138 files
11.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
МАКТАБГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТОПШИРИЛИБ, ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИГА УЛАНДИ

Ургут туманидаги 107-умумтаълим мактабининг 300 ўринли биноси 2017 йилда қурилган. Ўқувчи ва ўқитувчилар учун замонавий бинода кўплаб қулай шароитлар яратилди. Бироқ мактабда ўқувчиларнинг информатика фанидан билимларини мустаҳкамлаш учун компьтерлар етишмасди...
Бугун, 12 ноябрь куни Тойлоқ туманида Ургут, Жомбой, Булунғур туманлари аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабул доирасида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамол Махсудов ҳамда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан биргаликда ушбу мактабга совғалар билан ташриф буюрди. Мактабга 16 та компьютер ҳамда 150 дона китоблар жамланмаси топширилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг амалий ёрдами билан 2 км масофадан оптик толали кабель тортилиб, мактаб интернет тармоғига уланди.

СамВХТБ ахборот хизмати
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🏫Toshkentlik 9-sinf o’quvchisi 15 ta xalqaro sertifikatga ega bo'ldi

Shohrux Yusupov Yunusobod tumanidagi 260-umumiy o`rta ta’lim maktabining 9-sinf o'quvchisi. U Coursera online platformasida o’qib:
Python Classes and Inheritance
Data Collection and Processing with Python
Python Basics
Programming for Everybody (Getting Started with Python)
Python Functions, Files, and Dictionaries
Interactivity with JavaScript
Introduction to CSS3
Python Data Structures kabi sertifikatlariga ega bo’ldi va zamonaviy notebook sohibiga aylandi.

Batafsil: https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=67
🎙Бугун, 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Пандемия шароитида чегара қўшинлари бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоблар

🕙 12:00 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

Спикер
: Абдулҳамид Абдураҳмонов - бошқарма бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️〰️〰️

📣Президент фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида

🕙 14:00 Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази

Спикер
: Шуҳрат Сатторов - марказ директори

📣ДХШ Агентлиги олдидаги долзарб вазифалар, соҳани ривожлантиришдаги муаммолар

🕙 15:00 Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Спикер: Ғолиб Холжигитов – Агентлик директори

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 13 ноября, в АИМК

📣 Ответы на вопросы населения о погранвойсках в условиях пандемии

🕙 12:00 Пограничные войска Службы государственной безопасности

Спикер
: Абдулхамид Абдурахмонов - заместитель начальника управления
〰️〰️〰️〰️〰️

📣О сути и содержании Указа Президента

🕙 14:00 Республиканский центр образования при Министерстве народного образования

Спикер
: Шухрат Сатторов - директор центра
〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Актуальные задачи, стоящие перед агентством по развитию ГЧП, проблемы в развитии сферы

🕙 15:00 Агентство по развитию государственно-частного партнерства

Спикер: Голиб Холжигитов – директор

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzReport.news
XTV huzuridagi Respublika taʼlim markazi direktori Shuhrat Sattorov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/8DgIgK3KrS0

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/697058117597348/
#Сўраган_эдингиз

НИМА УЧУН АЙРИМ ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА МАКТАБГА БОРИШ ВА БИЛИМ ОЛИШГА БЎЛГАН ИШТИЁҚ ПАСТ?

Таълим мазмунидаги ўзгаришларни амалга оширишда ўқувчилардаги мустақил ўрганиш ва билим олишга бўлган ички рағбатни уйғотиш масаласи инобатга олинганми?

Республика таълим Маркази директори Шуҳрат Сатторов:

Таҳлилларга диққат қаратсак, 2018 йилга қадар умумтаълим мактабларида 23 та фан ўқитилган бўлса, ўтган икки йил мобайнида фанлар сони мақбуллаштирилиши эвазига 17 тага туширилди. Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, мисол учун, Буюк Британияда ўқувчилар умумтаълим даврида 6 тадан 12 тагача фанларни ўзлаштирадилар.

Фанлар сонининг кўплиги ўқувчининг фанни ўзлаштириши учун ажратадиган вақт меъёрини ошириб юборади. Масалан, умумтаълим мактабларида 5-6 та фан учун ҳар куни ўртача 4 ярим ёки 5 соат вақт ажратилади. Ўқувчи дарсда ўтилган фанлар юзасидан уйда тайёрланиши учун ҳар бир фанга тахминан 20-30 дақиқадан вақт ажратади. Яъни, уйга вазифани бажариш учун ўқувчи ўртача 2-3 соат вақт ажратади. Агар унга кўмаклашувчи шахс бўлмаса, ўқувчидан уйга вазифани бажариш янада кўпроқ вақтни талаб этади. Гувоҳи бўлганимиздек, ўқувчи ҳар куни 7-8 соат вақтини ўқув фанини ўзлаштиришга сарфламоқда.

Халқаро тажрибада, мисол учун, Финлаяндия тажрибасига кўра, ўқувчилар ҳар куни фанларни ўзлаштириш учун 4 соат ажратади.

Ўқув дарслари ва ўзлаштириш соатларининг ортиб кетиши натижасида:

📌Ўқувчи мавзуларни ўзлаштиришга улгурмайди
📌Бу эса унинг фанга нисбатан қизиқишини сусайтиради
📌Натижада ўқувчи дарсдан безиб, ўзлаштириш учун ички рағбат топмайди
📌Шунингдек, ўқувчида ўзининг қизиқишлари, қўшимча машғулотлар учун вақт ажрата олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида таянч ўқув режасини такомиллаштириш ҳамда ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш ҳисобига уларнинг сонини оптималлаштириш белгиланди. Бунда кўзланган асосий мақсад энди сонга эмас, сифатга урғу бериш, турли фанлардаги такрорларнинг олдини олишдан иборат.

Таҳлиларга кўра, амалдаги ўқув дастури асосида ўқувчиларга ҳафтасига ўтача 33 та янги мавзу ўтилади. Бу -- ўқувчи бир ҳафта мобайнида 33 та мавзуни ўзлаштириши керак дегани. Амалдаги ўқув дастури асосида яратилган фанлар ўртасида ўзаро уйғунлик -- интеграциянинг мавжуд эмаслиги ҳисобига ўқувчилар олган билимларни мантиқан боғлай олмайди. Натижада дарсда олган бимини ҳаётдаги вазиятларда қўллай олиш кўникмаси ривожланмай қолади.

Амалдаги дастурда ўқувчилар 1-синфдан 11-синфга қадар 6790 та мавзуни ўзлаштириши керак. Миллий ўқув дастури асосида мавзулар сонини 40% га қисқариши кутилмоқда.
#Биласизми

«Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) берилади (ИНФОГРАФИКА).


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 37-мактабдаги касбга тайёрлаш синфхоналари тўлиқ жиҳозланди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг ҳолатини ўрганишда давом этмоқда.

Бугун, 13 ноябрь санасида вазирлик вакиллари Яккабоғ туманида жойлашган 37-умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу мактабда ташкил этилган тикувчилик, пазандалик, дурадгорлик, компьютер хонаси, фаоллар зали ва лаборатория хоналари кўздан кечирилди. Ҳар бир хона керакли жиҳозлар билан таъминланди. Улардан фойдаланиш бўйича алоҳида йўл-йўриқ кўрсатилди.

Вилоятдаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram