Savdo-sanoat palatasi
14.5K subscribers
7.62K photos
1.1K videos
100 files
9.35K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Юнусобод туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

▫️Савдо-саноат палатаси Юнусобод тумани бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.

❗️Ҳозирда 30 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.

📌 Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.

👉 Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бектемир туман ҳокимлиги ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркор ва фуқаролар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Бектемир тумани Абай МФЙда Бектемир туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди.

🔻20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.

❗️Шу билан бирга тадбиркорлар томонидан йўлланаётган мурожаатларни қабул қилиш бўйича Республиканинг барча ҳудудларида ҳудудий штаблар фаолият кўрсатмоқда.

👉 Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Чилонзор тумани Тирсакобод МФЙда тадбиркор ва фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар қабул қилиниб, ўрганиб чиқиш ишлари давом этмоқда.

❗️Маълумот учун “Call markaz” нинг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасида мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

▫️Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

❗️Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.

📌 Мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар, фуқароларга эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

👉 Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

👨‍💻Сирғали туманида тадбиркорлик курсларида ўқитиш онлайн тарзда бошланди

Сирғали туман ҳокимлиги ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Сирғали туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида “1+1 дастури” доирасида тумандаги ишсиз ёшларни тадбиркорлик курсларида ўқитишни мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда онлайн тарзда бошланди.

❗️Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларида мунтазам фаол иштирок этишмоқда.

🔻Дарс жараёнида турли мавзуларда суҳбатлар олиб борилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис томонидан жавоб олишди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Чилонзор туманида тадбиркор ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.

🔻Унда тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди.

❗️20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Шайхонтоҳур туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди

❗️Унда 30дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатдари тингланди ва уларга тегишли тартибда жавоб берилди.

▫️Айрим мурожаатлар жойида хал этилиб, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш хамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда хал этиш учун мутасадди идора ва ташкилотлар рахбарларига топшириқ сифатида берилди.

🔻Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

"Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.

📌 Миробод тумани хокимлиги, Савдо-саноат палатаси Миробод туман бўлинмаси хамда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда тадбиркор ва фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун тадбиркорлар билан учрашган холда кўмак берилмоқда.

▫️Тадбиркорларнинг муаммолари индивидуал тарзда тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди.

❗️Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идораларга йўналтирилмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

▫️Шайхонтоҳур туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Қабулда барча мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг айримларини қаноатлантиришга қарор қилинди. Айрим масалалар эса туман ҳокимлари ҳузуридаги комиссиялар томонидан назоратга олинди.

📌 Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино 2 мавзесида яшаётган Муҳлиса Каримжонова исмли ёш тадбиркор фаолият юритиш учун ер ажратилишига ёрдам сўради. Тегишли мутасаддилар билан маслаҳатлашилган ҳолда, унга кўп қаватли уйларнинг ертўласи таъмирлаб берилишига келишиб олинди.

🔻Жумладан, Шайҳонтохур тумани, Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Мужрим Обид 2-тор кўчасини асфальт қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини илтимос қилди. Фуқаронинг мурожаатини қаноатлантириш бўйчича мутассаддиларга керакли кўрсатма берилди.

❗️Шу билан бирга қабулга келган айрим фуқароларнинг кўп қаватли уйлар атрофида қўшимча уйлар қурилаётганлиги, тадбиркорлик қилиш учун ер майдонлари ажратилиши ва бошқа масалалардаги мурожаатлари хам таҳлил этилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

💠 Махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди

Олмазор туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌 Куни-кеча Савдо-саноат палатаси тумани бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.

❗️Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларида мунтазам фаол иштирок этишмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Ёшлар учун махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди

📌 Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔻Мирзо-Улуғбек туман ҳокимлиги ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Мирзо-Улуғбек туман бўлинмаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

👨‍💻 "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди

Сергели туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

❗️Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.

🔻Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Тадбиркор фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.

❗️Давлат раҳбари томонидан яқинда бўлиб ўтган учрашув чоғида тадбиркор ҳамда ишбилармонларга алоҳида рағбат ва эътибор кўрсатиш юзасидан жойларда раҳбарларга алоҳида вазифалар белгилаб берган эди.

📌 Савдо саноат палатасининг туман бўлими томонидан кўпчиликнинг эътиборини тортган соҳа - қўёнчилик билан шуғулланаётган тадбиркорнинг фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.

👉 Батафсил маълумот билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда

🔘 Миробод туманидаги сектор раҳбарлари ўз иш фаолиятида янгича иш тизими асосида ташкил этиб, мунтазам равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

📌 Миробод туманида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

❗️Учрашув чоғида тадбиркорларнинг кредит, чорвачилик, ижара, лицензия ва ер олиш масалаларидаги мурожаатлари тегишли тартибда таҳлил қилинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

👨‍💻 Миробод туманида ёшларни бизнес кўникмаларига ўқитиш буйича 10-босқич ўқув курслари давом этмоқда

Миробод туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий иш билан таъминланмаган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 10-босқич ўқув курслари ташкил этилди.

📌 48 соатлик дарсларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш, корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш мавзуларида маърузалар ўтилмоқда.

🔻Ушбу ўқув курсларини тамомлаб сертификат олган Қурбонов Жўрабек текстиль махсулотларини ишлаб чиқарувчи “O`ZI-BITTA” оилавий корхонасини ташкил этиб 5 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлади.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

🔘 Шайҳонтоҳур туманида муаммолар ўрганилмоқда

📌 Шайхонтоҳур туманидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, шу билан биргаликда Республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш мақсадида Савдо-саноат палатаси Шайҳонтоҳур туман бўлими бошлиғи ва ходимлари учрашувлар ташкил этилди.

🔻Шунингдек, учрашув жараёнида ташкилотларнинг Раҳбарият ва маъмуриятига тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида амалдаги норматив актларга таянган ҳолда тушунтиришлар берилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

🔘 Шайҳонтоҳур туманида муаммолар ўрганилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходимларига юклатилган вазифалар кўрсатилган бўлиб, унга кўра, тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бошқа органларнинг, шунингдек бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш ва имконият бериш, маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда ахборот билан таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

▫️Юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида ЎзР Савдо-саноат палатаси Шайҳонтоҳур туман бўлими бошлиғи ва ходимлари жойларга чиқган ҳолда тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилмоқдалар.

🔻Учрашувларнинг бирида, ўзларига тегишли бўлган ишлаб чиқариш ҳудудида “OSIYO BETON BONUS SERVIS” МЧЖ Раҳбарияти билан уларнинг муаммолари ўрганилди, ҳал этиш механизмлари куўриб чиқилди.

▪️Шайхонтоҳур туманида рўйхатда турувчи, аммо банк ҳисоб рақами Тошкент шаҳар Миробод туманидаги “Халқ банки”да бўлган яна бир тадбиркорнинг муаммоси ўрганиб чиқилди ва ҳал қилинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram