Savdo-sanoat palatasi
14.5K subscribers
7.62K photos
1.1K videos
100 files
9.35K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

🔷 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россияда озиқ-овқат ва уй учун маиший кимёвий воситлар савдоси билан шуғиланувчи корхонасидан озиқ-овқат бўёқлари, минерал бўёқлар ва маиший хушбўйлаштиргичларни Ўзбекистондан сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.

☎️ Шу муносабат билан Россия корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар ўз таклифларини (Корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2022 йил 6 майга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
​​#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россияда тиббиёт воситалар савдоси билан шуғулланувчи корхонадан Латекс ва нитрилдан тайёрланган жарроҳлик учун стерил бўлмаган қўлқоплар (етказиб бериш шарти – CIP Москва) ва тиббий пахта, бинт ва шприцлар (етказиб бериш шарти – CIP Тула тўлов шарти одиндан 50% ёки 100% амалга оширилади) Ўзбекистондан сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.

☎️ Шу муносабат билан Россия корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар ўз таклифларини (Корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2022 йил 13 майга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
#Эълон

📣 Тадбиркорлар диққатига!

🇺🇿🇮🇷 Жорий йилнинг 9-11 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида, ишлаб чиқариш ва саноатнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи 30 дан ортиқ Эрон компаниялари иштирокида “Эрон Ислом Республикасининг саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги ютуқлари” Халқаро кўргазмаси ташкил этилади.

🤝 Ушбу тадбир доирасида, 10 май куни соат 17:30 да “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида В2В форматидаги икки томонлама бизнес музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

📑 Эрон тадбиркорлари рўйхати билан сайтимизда танишишингиз мумкин.

Тадбирда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар масъул шахс билан боғланишлари мумкин.

☎️ Алоқа учун: +99878 150 60 06, масъул К.Умурзакова
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига хўжалик учун маиший кимёвий воситалар ишлаб чиқариш билан шуғилланувчи Туркманистон компанияси мурожаат қилиб, кир ювиш кукунларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.

☎️ Шу муносабат билан Туркманистон компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар 2022 йил 20 майга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга +998 78 150-60-06 телефони орқали мурожаат этишингиз сўралади.
#Эълон

📣
"SOF EXPO" сизни "MEDPROPHARM EXPO 2022" кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади.
Кургазма саналари- 1-3 июн 2022

🔻 Кўргазма мавзуси:
Тиббиёт асбоб-ускуналари
🔘 Диагностика
🔘 Фармацевтика махсулотлари
🔘 Стоматология
🔘 Офталмология
🔘 Лабаратория жихозлари
🔘 Тиббий хизматлар ва суғурта

🔷 Тиббиёт ва соғлиқни сақл
аш сохасидаги яна бир кенг кўламли тадбир жумладан асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш, фан ва амалий тиббиётнинг деярли бутун тармоқларини қамраб олади.

❗️ Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2022-йил 20 майга кадар қабул қилинади!

🏦 Maнзил: Самарқанд
вилояти, Жомбой тумани, Дехконобод ҚХ.
📞Тел.: +998 97 919 31 17, +998 55 705 07 05
#Эълон

2022-йил 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "МЕГАТРЕНИНГ 2020" халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади.

Ушбу бизнес форум Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бўлиб, бизнесда реклама, сотув ва системалаштиришга оид бўлади.

Бу форумда дунёнинг 14 нафар халқаро спикерлари, 10000 дан ортиқ йирик бизнес эгаларини иштирок этиши кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда бу форумда бизнесда бренднинг ўрни, маҳсулот экспорт кўрсаткичини ошириш, халқаро бозорларни забт этиш йўллари ҳақида билим ва кўникмаларингизни ошириш имкони ҳам мавжуд.

Қўшимча маълумот учун https://megatrening.uz

Манзил: "Хумо арена" спорт кўнгилочар ва муз саройи мажмуаси.
#Эълон

Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллашни тарғиб этиш мақсадида “Шифобахш ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти” мавзусидаги семинар ўтказиш режалаштирилди.

❗️ Семинар 2022 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Спутник-10 массиви, Л.Назруллаева кўчасида жойлашган “Green zone of world” МЧЖ “Flowers garden” кўргазма майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 10:00 да.
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
#Эълон

📣
"SOF EXPO" сизни "MEDPROPHARM EXPO 2022" кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади.
Кургазма саналари- 1-3 июн 2022

🔻 Кўргазма мавзуси:
Тиббиёт асбоб-ускуналари
🔘 Диагностика
🔘 Фармацевтика махсулотлари
🔘 Стоматология
🔘 Офталмология
🔘 Лабаратория жихозлари
🔘 Тиббий хизматлар ва суғурта

🔷 Тиббиёт ва соғлиқни сақл
аш сохасидаги яна бир кенг кўламли тадбир жумладан асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш, фан ва амалий тиббиётнинг деярли бутун тармоқларини қамраб олади.

❗️ Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2022-йил 20 майга кадар қабул қилинади!

🏦 Maнзил: Самарқанд
вилояти, Жомбой тумани, Дехконобод ҚХ.
📞Тел.: +998 97 919 31 17, +998 55 705 07 05
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Самарқандда Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуасида илк бора “Avicenna Heritage” деб номланган Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси ўтказилади.
#Эълон

📣 Тадбиркорлар диққатига!!!

🇫🇷 Францияга текстиль маҳсулотларини машҳур бренд компанияларига етказиб бериш мақсадида 2022 йил 15 июнь куни соат 17:00да “Forweavers” компанияси ва “Cotton-Silk” компанияси вакили билан видеоалоқа орқали учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувда маҳаллий текстиль маҳсулотларини хориждаги машҳур брендларга етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинади.

🔰 Ушбу онлайн мулоқотда қуйидаги сертификатларга эга бўлган корхоналар иштирок этишлари мумкин: “OEKO Tex”, “GOTS”, “ISO 14001”, “BSCI” ва “SEDEX”.

☎️ Учрашувда иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари Палатанинг масъул ходими Усманов Шахзодга +99899 101-11-12 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Беларусда “Брок Альтернатива” МЧЖ корхонасидан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун металл конструкциялар ва автоматлаштирилган электр тармоғлар маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.

☎️ Шу муносабат билан Беларусь корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар 2022 йил 24 июнга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150 60-06 телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

🔷 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан келиб тушган хатга асосан Польшада фаолият олиб борувчи “HOUSE OF BRANDS” экспорт ва импорт қилувчи савдо тармоғидан ҳамкорлик таклифи келиб тушган.

❗️ Ушбу корхона “HOUSE OF BRANDS” озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси билан шуғулланувчи корхона бўлиб, Ўзбекистондан қандолат, салқин ичимликлар, озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, гигиеник воситаларни экспорт ва импорт қилишини маълум қилган.

Маълумот учун: “HOUSE OF BRANDS” компанияси мижозларга сақлаш (омбор), этикетлаш, логистика ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш каби хизматларини ҳам таклиф этади.

❇️ Шу муносабат билан “HOUSE OF BRANDS” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларни (Корхона номи, таклифи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2022 йил 1 августга кадар Палата масъул ходими Усманов Шахзодга expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.