Savdo-sanoat palatasi
14.1K subscribers
7.31K photos
1.06K videos
97 files
9.2K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида бизнесни ривожлантириш бўйича белгилаб берган стратегик вазифа ва имкониятлар"мавзусидаги вебинарга таклиф этамиз.

🔝Бизнесда ўзига хос ривожланиш тамойиллари мавжуд бўлиб, у шаклланишида давлат томонидан ишлаб чиқарилган дастурлар, фармонлар, имкониятлар ва стратегиялари катта аҳамиятга эга. Айнан шунинг учун, муайян йўналишларда янгиликлар киритилаяпти.

🤔 Юқоридаги стратегия қандай амалга оширилади ва унинг таркиби нималардан иборат, шунингдек тадбиркорлик муҳитнинг қайси йўналишларида ижобий таъсир кўрсатиб ривожланишига имконият яратади?

Бу саволларга жавоб топиш учун, Бобур Хамраевнинг вебинарида қатнашинг.

👉 Доим алоқада бўлиш учун https://t.me/bmguz

🗓 26-август
16:00

Вебинарга ҳавола бу ерда

Подключиться к конференции Zoom
https://us06web.zoom.us/j/84826414423?pwd=OUR2bnRLMkVRWkpXbkpzcHM4SUw1dz09

Идентификатор конференции: 848 2641 4423
Код доступа: 377222
#ССП_янгиликлари

#Қашқадарё

📣 Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан янги корхоналар ташкил этилмоқда

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» муносабати билан Қарши шаҳрида тадбиркорлар томонидан 2 та янги корхона ташкил этилиш арафасида.

🔻Қарши шаҳар ҳокими ташкил этилаётган «Гунгон» маҳалласи ҳудудида жойлашган “Uz Shoes”МЧЖ томонидан ташкил этилаётган поябзал ишлаб чиқариш қўшма корхонаси ва “ Safe Collektion” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган аёлар ва эркаклар ҳамда болалар кийимларни ишлаб чиқарувчи янги корхоналар билан танишиб чиқди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔹“Dainty Textile” корхонаси фаолияти йўлга қўйилди

Чирчиқ шаҳрида 2-секторда жойлашган кичик саноат зонасида тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Dainty Textile” МЧЖ лойиҳаси ишга туширилди.

❗️Ушбу лойиҳа ҳудудий инвестиция дастурига киритилган бўлиб, умумий қиймати 3 миллиард 767 миллион сўмни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштиришда 1 миллиард 167 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан, қолган 2 миллиард 600 миллион сўм маблағлар Ипотека банк АТИБ Чирчиқ шаҳар филиали ресурслари ҳисобидан молиялаштирилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Қашқадарё

🌳 Чироқчи туманида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди

▫️Жорий йилинг 25 август куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари туманнинг 3-сектор ҳудуди Олмазор маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

❗️Ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги аҳоли хонадонларида ўтказилган сўровномалар натижасида 200 нафар аҳоли вакиллари хонадонлари ва томорқаларида узумчиликка ихтисослашган боғзорлар яратиш истагини билдиришган.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

⚡️⚡️ Бутунжахон хунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Жорий йилнинг 26 август санасида Бутунжахон хунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишдаги асосий масалалардан бири Бутунжахон хунармандлар кенгашига 2022-2024 йилларда Президентлик қилиш учун Осиё ва Тинч океани минтақасидан номзодларни илгари суриш бўлди. Ундан ташқари ҳунармандларга тақдим этиладиган ҳалқаро сифат сертификатини жорий этиш бўйича янги муддатларни белгилаш ва шу каби ташкилий масалалар ҳам муҳокама этилди.

🔻 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

🏅 Савдо-саноат палатаси Раёсат таркиби аъзолари ва Палата билан яқин ҳамкорликдаги тадбиркорлар Давлат мукофоти билан тақдирланди.

📃 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

📌 Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раёсати таркиби аъзолари ҳамда Палата билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи бир гуруҳ тадбиркорлар ҳам Давлат мукофотларига лойиқ кўрилди.

♦️ Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси жамоаси Давлат мукофотлари сазоворларини Янги Ўзбекистон ривожига қўшаётган ҳиссалари, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этишда фаол иштирок этганликлари учун миннатдорлик билдирган ҳолда, уларнинг келгусидаги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

🔻 Мукофотланганлар рўйҳати билан сайтимизда танишишингиз мумкин

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

Инвестиция лойиҳалари давлат ҳисобидан инфратузилма билан таъминланади

✍️ Президент томонидан 25.08.2021 йилдаги “Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

🔼 Ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари бўйича молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90%и бўйича - Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузимасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10%и бўйича- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
👉 электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5% ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
👉 алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Янгийўл шаҳрида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

📌 Жорий йилнинг 26 август куни Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

▫️Бунда Янгийўл шаҳар ҳокими ва 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларини атрофлича ўргандилар.

🔻Батасфсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

🍽 Умумий овқатланиш ва туризмга қатор имтиёзлар тақдим этилди

📌 25 август куни Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▫️Коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида:
👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
👉 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

🔻Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг
______________________

#Новости_Узбекистана

🍽 Общепиту и туризму предоставлен ряд льгот

📌 25 августа принято постановление Президента «О дополнительных мерах по поддержке сфер общественного питания и туризма».

▫️Для дополнительной поддержки субъектов предпринимательства, осуществляющих деятельность в сферах общественного питания и туризма в период коронавирусной пандемии:

👉 с 1 сентября до 31 декабря 2021 года предприятия общественного питания освобождаются от уплаты земельного налога с юридических лиц и налога на имущество юридических лиц;
👉 до 1 сентября 2023 года приостанавливаются начисление и уплата туристского (гостиничного) сбора.

🔻Подробнее об этом читайте на нашем сайте

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

Очиқ мулоқотлар давом этмоқда

📌 Қибрай туманида ўтказилган навбатдаги Очиқ мулоқотда Мутасаддилар томонидан 30 га яқин тадбиркорларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

❗️Тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

📝 ҚҚС суммаларини хисобга олишнинг янги тартиби жорий этилади

✍️ Президент томонидан 24 август куни “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

🔼 ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
🔼 солиқ тўловчи тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда ҚҚС салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдиришга ҳақли.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг
__________________

#Новости_ТПП

📝 Вводится новый порядок зачеты сумм НДС

✍️ Президент 24 августа подписал постановление «О совершенствовании администрирования налога на добавленную стоимость».

🔼 отменяется обязательное требование по отдельному обращению с заявлением в налоговые органы о возмещении (возврате) отрицательной суммы налога на добавленную стоимость;
🔼 налогоплательщик при представлении налоговой отчетности за соответствующий налоговый период вправе обратиться за возмещением (возвратом) отрицательной суммы НДС, уведомив об этом налоговые органы.

👉 Подробнее читайте на нашем сайте

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

🔹Жиззах вилоятида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш давом этмоқда

📌 Жорий йилнинг бошидан то хозирги кунга қадар Жиззах вилоятида ушбу дастур бўйича 30 ёшга тўлмаган йигит ва қизлардан жами 4342 нафари табдиркорлик ва бизнес курсларини битириб махсус сертификатларга эга бўлишди ва улардан 1147 нафар ёшлар умумий ҳисобда 27 760 000 000 сўм миқдорда имтиёзли кредитлар олишган.

❗️Хозирда улар паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, иссиқхоначилик, хунармандчилик, беданачилик, балиқчилик, тикувчилик, боғдорчилик, асаларичилик каби йўналишларда фаолият юритмоқдалар.

🔻Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

💠 Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди

📌 Ўтган ҳафтада “Ўзйўлинспекция” ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
👉 Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 18 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди.
👉 Шулардан 14 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 4 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.

🔻Батафсил маълумот билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Объявление

📣 Вниманию предпринимателей!

▫️Торгово-промышленная палата объявляет о начале набора Поставщика мебели для зданий Бизнес-инкубаторов в соответствии с Техническим заданием, в рамках реализации Подкомпонента «Бизнес-инкубация и наставничество» проекта «Развитие сельского предпринимательства в Ферганской долине» с участием МБРР.

📍Все документы, в соответствии с правилами Технического задания предоставляются в конверте запечатанном виде в Торгово-промышленную палату Узбекистана по адресу: г. Ташкент, проспект А.Тимура, 4.

❗️Дедлайн подачи документов - 17.09.2021 г.

☎️ Дополнительную информацию можно получить по телефону: (+99878) 1506006 (ответственный исполнитель А.Сейтеков)

👉 С техническим заданием можете ознакомиться на сайте

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

⚡️⚡️ “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ташкил этилди.

Кўрик танловнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасмиов ҳам иштирок этиб, ҳозирги кунда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг эркин тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек И.Жасимов кўрик танловнинг кўргазма бўлимига ҳам ташриф буюриб, у ерда аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати билан танишди. Шу билан бирга иштирокчилар билан ҳам самимий суҳбатлашилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Мукофот

🏅🏅 ССП ҳодимлариниг бир гуруҳи “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

📌 Жорий йилнинг 28 август куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатси ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотландилар.

🤝 Мукофотлар Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов томонидан топширилди.

♦️ Шу ўринда Савдо-саноат палатси жамоаси номидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган ходимларни муборакбод этган ҳолда, уларнинг янги Ўзбекистон ривожига қўшаётган ҳиссалари, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этишда фаол иштирок этганликлари учун миннатдорлик билдириб, уларнинг келгусидаги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
​​​​#Ҳафта_Статистикаси

⚖️ Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 36 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

🤝 2 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасидан вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

👥 16 та норматив-хукукий хужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 10 таси бўйича аниқ таклифлар билан хулосалар берилди.

☎️Ушбу хафта давомида “Chamber Business Solutions” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 735 та қўнғироқ келиб тушди.

📞Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 2661 та қўнғироқ келиб тушди.

📋 Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 61 та мурожаат келиб тушди.

📌Тадбиркорлик субъектларига 6360 та бепул хизматлар, 160 та пуллик хизматлар кўрсатилди.

Савдо-саноат палатасининг Business Monitoring Group Унитар Корхонаси томонидан шу ҳафта 112 киши иштирокида 1 та вебинар ўтказилди.

📝 Ўтган ҳафтада 2 та назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида жамоатчилик назорати асосида Палата ходимларининг иштироки таъминланди.
👉 Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 18 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилиб, улардан 14 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 4 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сирдарёда “Ғаллачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш саноатида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди

📌 Унда, соҳа ходимлари амалга оширилаётган ишлар, бошоқли дон маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва тайёр маҳсулот ҳолига келтирилиб, аҳоли дастурхонигача етиб борадиган жараёнлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга маълумот беришди.

❗️Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, Сирдарё вилоятида 2021 йил ҳосили учун 85 000 гектар майдонларда бошоқли дон экилиб, жами 175 228 тонна, шундан 153 978 тонна товар ва 21 250 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

🔼 Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига вилоятда жами 181 539,5 тонна жамғарилган бўлиб, шундан, 177 427,4 тоннаси буғдой ва 4 112,1 тонна арпа бошоқли дон маҳсулотларини ташкил этган.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Бўстонлиқ туманида тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ ёшларининг дарс соатлари якунланди.

▫️Бўстонлиқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий иш билан таъминланмаган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ дарслари ташкил этилган эди. 48 соатлик дарсларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш, корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш мавзуларида маъруза ўтилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Самарқанд

🔹Пайриқ туманида ёшларни тадбиркорлик курсларига ўқитиш давом этмоқда

📌 Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Пайариқ туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича "Агробанк", "Давлат Солиқ инспексияси", "Ёшлар ишлари агентлиги" ҳамда "Тадбиркорликка кумаклашиш маркази" малакали ходимлари томонидан 14-босқич укув машғулотларининг 6 куни бўлиб ўтди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Оҳангарон туманида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказилди.

📌 Учрашувда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси раҳбари, Оҳангарон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

❗️Бунда 15 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилди.

🔻Ечими юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram