Savdo-sanoat palatasi
11.1K subscribers
6.01K photos
871 videos
88 files
8.57K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Чилонзор туманида тадбиркор ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.

🔻Унда тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди.

❗️20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
​​#ССП_янгиликлари

#Эълон

📣 Тадбиркорлар диққатига!

❗️Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Корея - Марказий Осиё Бизнес Кенгаши ҳамкорлиги доирасида Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида ишлайдиган илғор корхоналарнинг онлайн (виртуал) кўргазма ва ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур кўргазма ва ярмаркада қатнашиш бепул, шу билан биргаликда ўзингизга қулай бўлган вақтни танлашингиз мумкин.

📌 Кўргазманинг ўтказиш кунлари, корхоналар ва уларнинг маҳсулотлари ҳақидаги муълумотлар кейинчалик қўшимча тарзда тақдим этилади ва эълон қилинади.

☎️ Қўшимча маълумот учун Савдо саноат палатасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш бошқармаси етакчи мутахассиси Аскар Мирашиловга +99897 718-76-79 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Қашқадарё

▫️«Очиқ мулоқот» ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув давом этмоқда

📌 Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаcида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти»ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан қабул жараёнлари давом этмоқда.

❗️Қабул жараёнида ҳар бир тадбиркор билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉 Батафсил маълумотни сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔹Маҳаллий тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда

❗️Жорий йилнинг 4 август куни Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари ва масалага оид бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

☎️ 20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволаси орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

Шайхонтоҳур туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди

❗️Унда 30дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатдари тингланди ва уларга тегишли тартибда жавоб берилди.

▫️Айрим мурожаатлар жойида хал этилиб, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш хамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда хал этиш учун мутасадди идора ва ташкилотлар рахбарларига топшириқ сифатида берилди.

🔻Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Самарқанд

👩‍💻Ёшлар ва аёлларни тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш давом этмоқда

📌 4 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Жомбой туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” ҳузурида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқув семинарларнинг 2-босқичнинг 2-куни бошланди.

❗️Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

▫️Маҳаллий аҳолининг мурожаатлари тингланмоқда

❗️Қабул давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, нафақа пули, ички йўлларни таъмирлаш, кадастр, банк кредити, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар билдилди.

📌 Туман ҳокими томонидан бир ой ичида ушбу маҳалланинг ички йўллари таъмирланиши таъкидланиб, аҳолини тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
"Тадбиркорликни ташкил этиш ва бошқариш механизмлари" бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

🤔 Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш онлайн ҳамда оффлайн амалга оширилади. Хўш, рўйхатдан ўтиш қандай амалга оширилади? Қандай ҳужжатлар керак?

Бу саволга жавоб топиш учун, Бобур Ҳамраевнинг вебинарида қатнашинг.

👉 Доим алоқада бўлиш учун https://t.me/bmguz

🗓 5-август
16:00

Вебинарга ҳавола бу ерда
https://us02web.zoom.us/j/83144354730?pwd=clIyWUZBVzJ3UnJLaWphSEwzQlE2QT09

Идентификатор конференции: 831 4435 4730
Код доступа: 596205
#ССП_янгиликлари

#Самарқанд

Самарқанд туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Самарқанд туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 3 август куни Самарқанд туманидаги Навбоғ МФЙда 4-та сектор раҳбарларининг сайёр қабули ва тадбиркорлар мурожаатларини мутасадди раҳбарлар томонидан жойида бартараф этиш, мурожаат қилган тадбиркорлар билан муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қатор ишлар олиб борилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Объявление

🇺🇿🇩🇪 ТПП Узбекистана объявляется конкурсный набор на недельную стажировку в Германию

Торгово-промышленная палата Узбекистана объявляет конкурсный набор в Программу Федерального министерства экономики и энергетики Германии по программе подготовки управленческих кадров «Fit for Partnership with Germany».

🌐 Со структурой программы, требованиями к кандидатам и перечнем необходимых документов можно ознакомиться на нашем сайте.

❗️Дополнительную информацию можно получить по телефону: (+998 90) 995-97-78 (Сардор Бабакулов).

🔻 Крайний срок подачи документов 8 августа 2021г.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

⚡️⚡️ ССП томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.

📌 Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотларини чет эл бозорларига экспорт қилинишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

♦️ Савдо-саноат палатаси мутаҳассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.

Қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган.

Қўлланманинг иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш, платформанинг мавжуд тарифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур хужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилган.

❗️ Тадбиркорларимизни яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ва электрон савдо орқали маҳсулотлар экспортини янада оширишга чорлаймиз.

🔻 Батафсил маълумотлар билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон ва Бенилюкс давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

🌐 Ўзбекистон ва Нидерландия, Бельгия, Дания, Люксембург давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни яна кенгайтириш мақсадида 2021 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси консули А.Абдурашидов ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Ғ.Усмонов ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

❗️Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг экспортбоп маҳсулотлари учун Бенилюкс давлатлари ва Дания бозорларига кириб боришларига қулай шарт-шароит яратиш, салоҳиятли хорижий харидорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ушбу давлатларда экспортни рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

🔻Жумладан, учрашувда Ўзбекистоннинг мева-сабзавот, текстиль, чарм-пойабзал, кабель-ўтказгичли, ҳунармандчилик маҳсулотларини Бенилюкс давлатлари ва Данияга етказиб беришда хорижий ҳамкорлар билан Ўзбекистон маҳсулотлари учун доимий фаолият кўрсатувчи шоу-румни ташкил этиш, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ушбу давлатларда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” рукни остида кичик миллий кўргазмани ташкил этиш ҳамда мазкур тадбирларга салоҳиятли экспортерларни жалб этиш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

▪️Мулоқот якунида Бенилюкс давлатлари ва Данияда республикамиз экспортёрларини қўллаб-қувватлаш борасидаги сайъ-ҳаракатларни Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорликда олиб боришга келишиб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Объявление

📣 Торгово-промышленная палата объявляет о начале набора компании с многолетним опытом работы в сфере PR для продвижения деятельности создаваемых Палатой Бизнес-инкубаторов

◽️ Торгово-промышленная палата объявляет о начале набора компании с многолетним опытом работы в сфере PR (пиар) и маркетинга для продвижения деятельности создаваемых Палатой Бизнес-инкубаторов в СМИ и различных социальных сетях в соответствии с Техническим заданием, в рамках реализации Подкомпонента «Бизнес-инкубация и наставничество» проекта «Развитие сельского предпринимательства в Ферганской долине» с участием МБРР.

🔘 С основными требованиями, перечнем необходимых документов и техническим заданием Все документы, указанные в перечне, предоставляются в файловой папке единовременно в полном объёме и бумажном виде в Торгово-промышленную палату Узбекистана по адресу: г. Ташкент, проспект А.Тимура, 4.

❗️Дедлайн подачи документов - 26.08.2021 г.

🧧Дополнительную информацию можно получить по телефону: (+99878) 1506006 (ответственный исполнитель А.Сейтеков)

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
#Объявление

🇺🇿🇩🇪 ТПП Узбекистана объявляется конкурсный набор на недельную стажировку в Германию

Торгово-промышленная палата Узбекистана объявляет конкурсный набор в Программу Федерального министерства экономики и энергетики Германии по программе подготовки управленческих кадров «Fit for Partnership with Germany».

🌐 Со структурой программы, требованиями к кандидатам и перечнем необходимых документов можно ознакомиться на нашем сайте.

❗️Дополнительную информацию можно получить по телефону: (+998 90) 995-97-78 (Сардор Бабакулов).

🔻 Крайний срок подачи документов 8 августа 2021г.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
"Бизнес стратегия бу нима ва нима учун керак?" мавзусида бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

🔝Ҳар қандай бизнесда муаммолар келиб чиқади ва вақт ўтган сари улар инқрозга олиб келади, айнан шунинг учун нафақат сармоя, балки компаниянинг фаолияти барқарор ривожланиши учун, стратегия мавжудлиги муҳимдир.

🤔 Демография, география, ноёб савдо таклифи, сиёсий-ижтимоий муҳит, мақсадли аудитория, рақобатчилик, молиявий ёстиқча...
Хўш, бизнес стратегия ишлаб чиқиш мобайнида яна нималарни инобатга олиш керак?

Бу саволга жавоб топиш учун, Шохрух Каюмовнинг вебинаради қатнашинг.

👉 Доим алоқада бўлиш учун https://t.me/bmguz

🗓 10-август
16:00

Вебинарга ҳавола бу ерда
Подключиться к конференции Zoom
https://us06web.zoom.us/j/89564909864?pwd=WEV3VEJIUEdZZzRzY2QvSzhxbDhsUT09

Идентификатор конференции: 895 6490 9864
Код доступа: 616566
​​#ССП_янгиликлари

🇺🇿🇬🇧 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида республикамиз мева-сабзавот маҳсулотларини Буюк Британияга экспорт қилиш имкониятлари муҳокама этилди.
 
❇️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Буюк Британиянинг йирик савдо компанияси раҳбари Ҳ.Бахадур билан учрашув бўлиб ўтди.
Хорижий компания вакили билан ўтказилган учрашувда республикамиз тадбиркорлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Буюк Британияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда Лондон шаҳрида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари ва қуритилган мевалари савдосини амалга оширадиган Савдо марказини ташкил эитш масалалари муҳокама этилди.

📑 Учрашувда хорижий компания вакилларига Ўзбекистоннинг экспортбоп мева-сабзавот, қуритилган мева, дуккакли ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

🍇 Буюк Британия компанияси томонидан Ўзбекистонда етиштирилган янги узилган мева-сабзавотлар ҳамда қуритилган мева маҳсулотларига талаб юқорилигини ва бу борада республикамизнинг барча вилоятлари тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш истагида эканлигини билдирди.

🤝 Музокаралар якуни бўйича Томонлар ўртасида Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари ва қуритилган меваларини намойиш этадиган Савдо маркази лойиҳасини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
​​#Эълон

🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг Ҳиндистонга қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва текстиль маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари шакллантирилмоқда.

Ўз маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳавола орқали тижорат таклифларини юборишлари мумкин: https://forms.gle/YAhD5LHLwQip8dYA7

☎️ Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига 78-150-60-06 (1851 ички) рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔹"Очиқ мулоқот" ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.

❗️Чирчиқ шаҳрида биргина 7 август куни ташкил этилган очиқ мулоқотнинг ўзида 37 нафар тадбиркорлар мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, улардан 7 таси жойида ижобий ҳал этилди.

12 нафар тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

🔻Қолган 18 нафарига мавзу ва сўров юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Самарқанд

Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Тайлоқ туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Тайлоқ туман Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

📌 Тайлоқ туманидаги Боғизоғон МФЙда 4-та сектор раҳбарлари иштирокида сайёр кабул билан биргаликда тадбиркорлар мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан жойида атрофлича ўрганиб чикилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

💠 Тадбиркорлар билан маҳалла аҳолиси ўртасида кооперация қўллаб-қувватланади

"Маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш асосида "оғир" маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда - "Андижон тажрибаси") республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

❗️Уларни алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратади.

👉 Батафсил маълумотни сайтимизда ўқинг
___________________

#Новости_Узбекистана

💠 Кооперацию между предпринимателями и населением махаллей поддержат

В целях распространения нового подхода по дальнейшей поддержке предпринимательства в махаллях с тяжелыми условиями на основе работы «махаллабай» и «хонадонбай» (далее – «Андижанский опыт») в других регионах республики коммерческим банкам с долей государства выделяются средства в эквиваленте $100 млн.

❗️Их выделяет Фонд реконструкции и развития с трехлетним льготным периодом сроком на 7 лет по ставке 7% на основе отдельно утверждаемого распределения.

👉 Подробную информацию читайте на нашем сайте

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Самарқанд

Оқдарё туманида Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари хусусида қабул ўтказилди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлари юзасидан жорий йилнинг 5 август куни Оқдарё туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Оқдарё туман Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорлигида мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди.

❗️Қабулда қарийб 50 фоиз мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолган тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли масъулларга бириктирилди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram