Андижонда Тадбиркор аёллар кенгашининг сайёр қабули бўлиб ўтди
👍 Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Андижон вилоятида Тадбиркор аёллар кенгашининг сайёр қабули ташкил этилди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Н.Шотурсунова, “Халқ банки” АТ бошқаруви раиси ўринбосари Г.Рашидова ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Қабул жараёнида тадбиркор аёллардан 40 дан зиёд мурожаат қабул қилинди. Уларнинг қарийб ярми жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир давомида бизнес муҳитини яхшилаш, солиқ ва божхона тартиб-таомиллари, ер масалалари, банк сиёсати билан боғлиқ қатор муаммолар муҳокама қилинди.
👍 Анъанага кўра, сайёр қабулларда фаол тадбиркорлар билан бирга ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги аёллар ҳам иштирок этдилар. Улар тажрибали тадбиркор аёллардан маслаҳатлар олиш ва ҳамкорлик ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, имконияти чекланган хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Қабул жараёнида тадбиркор аёллардан 40 дан зиёд мурожаат қабул қилинди. Уларнинг қарийб ярми жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир давомида бизнес муҳитини яхшилаш, солиқ ва божхона тартиб-таомиллари, ер масалалари, банк сиёсати билан боғлиқ қатор муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, имконияти чекланган хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
Сеулда Жанубий Кореянинг стартап тажрибаси ўрганилмоқда
🇺🇿 🇰🇷 Жанубий Корея стартапларни қўллаб-қувватлаш ва инновацияларни ривожлантиришда дунёда етакчи давлатлардан бири саналади. “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Савдо-саноат палатаси делегациясининг навбатдаги ташрифлари айнан ушбу йўналишга қаратилди.
Делегация KISEd (Korea Institute of Startup & Entrepreneurship Development) раҳбарлари билан учрашиб, стартап ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий тажриба билан танишди.
Шунингдек, Сеул фан ва технологиялар миллий университетига ташриф буюрилди. Университетда Startup Support Foundation, Startup Training Programs, Student Startup Support ва Business Incubation Support каби дастурлар амалга оширилиб, ёшлар ва талабаларнинг бизнес ғояларини синовдан ўтказиш ҳамда бозорга чиқариш имкониятлари яратилган.
Учрашувларда Жанубий Корея тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Университет вакиллари малакали мутахассисларни жалб қилиш ва тажриба алмашиш дастурларини биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
👍 Натижада, KISEd билан ҳамкорликда стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмларини Ўзбекистонда жорий этиш, Сеул фан ва технологиялар миллий университети билан тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш ҳамда ўзбекистонлик ёшлар ва талабаларни стартап дастурларига жалб қилиш бўйича қўшма ташаббусларга келишилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Делегация KISEd (Korea Institute of Startup & Entrepreneurship Development) раҳбарлари билан учрашиб, стартап ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий тажриба билан танишди.
Шунингдек, Сеул фан ва технологиялар миллий университетига ташриф буюрилди. Университетда Startup Support Foundation, Startup Training Programs, Student Startup Support ва Business Incubation Support каби дастурлар амалга оширилиб, ёшлар ва талабаларнинг бизнес ғояларини синовдан ўтказиш ҳамда бозорга чиқариш имкониятлари яратилган.
Учрашувларда Жанубий Корея тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Университет вакиллари малакали мутахассисларни жалб қилиш ва тажриба алмашиш дастурларини биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍4🔥4
Ҳурматли тадбиркорлар!
🌿 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва EUROUZ – Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси сизни “Ўзбекистоннинг яшил трансформацияси ва глобал молиявий бозорга чиқиши” эксперт форумига таклиф қилади.
Асосий мавзулар:
◾️ Янги иқлим қонунчилиги: бизнес билиши керак бўлган энг муҳим жиҳатлар.
◾️ «Яшил» молиялаштириш: облигациялар, ESG-кредитлар, углерод бозорлари.
◾️ Халқаро бозорга чиқиш: IPO тажрибаси ва инвестициялар жалб қилиш.
◾️ Маҳаллий бозорни ривожлантириш: янги қоидалар ва IPOга тайёргарлик.
◾️ Бизнес учун амалиёт: МСФО, ESG ва KYC молия олишга қандай ёрдам беради.
🗓 2025 йил 16 сентябрь
🕔 09:00 – 13:00
📍 Hilton Tashkent City меҳмонхонаси
🌱 гибрид формат (офлайн ва онлайн)
Рўйхатдан ўтиш ва дастур:
expert.seminar.eurouz.events
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Асосий мавзулар:
🕔 09:00 – 13:00
Рўйхатдан ўтиш ва дастур:
expert.seminar.eurouz.events
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍4
Жанубий Кореянинг онлайн савдо платформаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
🇺🇿 🇰🇷 Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда MEDIWIX Ko. онлайн савдо платформаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Ушбу платформа икки давлат тадбиркорлари учун электрон тижорат майдонига айланиб, савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Ҳамкорликнинг иккинчи босқичида MEDIWIX Ko. платформасини Жанубий Кореянинг кенг аудиторияга эга Coupang ва GoBiz халқаро онлайн савдо платформалари билан интеграция қилиш назарда тутилган.
👍 Олиб борилган музокаралар натижасида жорий йилнинг 17 сентябрь куни MEDIWIX Ko. раҳбарияти Тошкент шаҳрига ташриф буюриши ва ташриф доирасида икки томонлама онлайн савдо платформасини амалга ошириш бўйича якуний шартнома имзоланиши келишиб олинди.
Шунингдек, MEDIWIX Ko. платформасини халқаро электрон тижорат майдонлари билан интеграция қилиш жараёнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси халқаро грант маблағларини жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Ушбу платформа икки давлат тадбиркорлари учун электрон тижорат майдонига айланиб, савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Ҳамкорликнинг иккинчи босқичида MEDIWIX Ko. платформасини Жанубий Кореянинг кенг аудиторияга эга Coupang ва GoBiz халқаро онлайн савдо платформалари билан интеграция қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, MEDIWIX Ko. платформасини халқаро электрон тижорат майдонлари билан интеграция қилиш жараёнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси халқаро грант маблағларини жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
Ўзбекистон миллий бизнес учун янги платформа яратди
📱 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги экспертлари кўмагида Ўзбекистонда “Бизникиларни бил” миллий брендлар танлови йўлга қўйилди.
🆔 Танловнинг асосий воситаларидан бири сифатида www.uzbrand.uz веб-сайти ишга туширилди.
👍 Батафсил танлов тўғрисида
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Лойиҳа маҳаллий компания ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, миллий брендларни халқаро бозорга олиб чиқиш ҳамда тадбиркорларни Россия бозорига давлат даражасида қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
Марказий Осиёда янги бозорлар ва савдо имкониятлари
🔴 16–18 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида Хитой-Марказий Осиё Ўзбекистон савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида қуйидаги бўлимлар фаолият юритади:
💠 Ақлли ишлаб чиқариш ва саноат ускуналари
💠 “Яшил” энергия ва энергия сақлаш тизимлари
💠 Ақлли қурилмалар ва электрон технологиялар
💠 Ақлли транспорт ва автомобиль қисмлари
💠 Ақлли қурилиш ва экологик материаллар
💠 Рақамли савдо ва хизматлар
Шунингдек, Миллий имидж кўргазма ҳудудида қарийб 200 та етакчи хитой компаниялари “Made in China” маҳсулотлари билан иштирок этади.
Кўргазма иштирокчиларга янги ҳамкорлик имкониятларини очиш, тажриба алмашиш ва минтақада савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун кенг имконият яратади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Тадбир доирасида қуйидаги бўлимлар фаолият юритади:
Шунингдек, Миллий имидж кўргазма ҳудудида қарийб 200 та етакчи хитой компаниялари “Made in China” маҳсулотлари билан иштирок этади.
Кўргазма иштирокчиларга янги ҳамкорлик имкониятларини очиш, тажриба алмашиш ва минтақада савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун кенг имконият яратади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Андижонда аёллар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
👍 Андижон вилоятида тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркор аёллар кенгаши томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
🏢 Тадбир давомида хотин-қизлар муаммоларини тинглаш билан бирга, уларнинг ташаббусларини амалга ошириш учун ҳам имконият яратилди. Жумладан, хотин-қизларни техник касбларга, хусусан пайвандлаш йўналишига ўқитиш мақсадида “Қизлар мактаби” ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
🤝 Бу ташаббус доирасида Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, моҳир пайвандчи ва тадбиркор Ю.Юнусова ҳамда тадбиркор Н.Болтабоева ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Янги лойиҳа аёллар учун замонавий касбларни ўргатиш билан бирга, янги ва мураккаб йўналишлардаги бизнес вакилаларини ҳам кашф этиш имконини яратади.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида тадбиркор хотин-қизлар Андижон мебел маркази, Олтинкўл гулчилик хўжалиги, “Ёш дипломатлар” мактаби ҳамда Андижон заргарлик кластерлари фаолияти билан танишишди. Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 40 дан ортиқ тадбиркор аёллар ўзаро тажриба алмашдилар.
📝 Андижон аёллар тадбиркорлиги муҳитини ўрганиш жараёнида мамлакат иқтисодий ривожига ҳисса қўшиб келаётган ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ташаббускорлик кўрсатаётган қатор тадбиркор аёллар — “Аиста Голд” МЧЖ раҳбари И.Неъматжонова, “Gold Crown Pharma” МЧЖ раҳбари Н. Ахмадалиева, ЯТТ Ю.Юнусова, “Ёш дипломатлар” МТТ раҳбари М.Сулаймонова ва “АС Фарм” МЧЖ раҳбари Н.Болтабоева — Савдо-саноат палатаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

❤6👍3