Channel created
Channel name was changed to «UZCERT»
Channel photo updated
Спам хабарлар келганда нима қилиш керак?
————
Спам бу — зарарли дастурлар ва ёлғон маълумотларни ўзида жамлаган номаълум инсондан, номаълум ташкилотдан реклама кўринишига эга бўлган электрон ҳужжатдир.
Спам хабарлар орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик мақсадида қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз:

Спам хабарларга жавоб қайтарманг! Чунки ҳар қандай жавобингиз спамерлар учун сиз реал инсонлигингизни тасдиқлайди ва бундан кўра кўпроқ спам хабарлар олишингиз мумкин;
Спам хабарларда кўрсатилган ҳаволаларга кирманг! Чунки у ҳаволалар ортида сизнинг шахсий маълумотларингизни қўлга киритиши мумкин бўлган ёки зарарли дастурлар юкловчи қалбаки сайтлар яширинади;
Шахсий маълумотларингизни тақдим этманг! Ҳеч қайси ташкилот ёки банк Сиздан шахсий маълумотларингизни смс тарзида тақдим этишингизни сўрамайди;
Ташкилот ёки банкдан келган хабарларни аниқлаштириш учун тўғридан-тўғри расмий сайт орқали текширинг. Спам хабарлар тақдим этган иловалар орқали аккаунтингизни тасдиқлаш ёки у билан боғлиқ масалаларни расмий сайтлар орқали текширинг;
Спам хабарлар жўнатган рақамларни қора рўйхатга киргазиб қўйинг. Барча турдаги мобил қурилмаларда махсус қўнғироқ ва смсларни тақиқлаш учун қора рўйхатлар функцияси мавжуд.