«O’zaviatsiya» Agentligi
944 subscribers
881 photos
28 videos
390 links
Oʼzbekiston Respublikasi transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi
—————
Web-site: https://www.uzcaa.uz

Facebook: https://www.facebook.com/CivilAviationAgency
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини 2022 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича натижалар якунланди

2023 йил 27 январда "Ўзавиация" агентлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан авиация ходимларини
2022 йил учун тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Агентлик раҳбарлари ва мутахассислари, тиббий-учиш эксперт комиссияси мутахассислари, авиация шифокорлари, фуқаро авиацияси авиакомпаниялари ва “Ўзаэронавигация” марказининг вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда жорий 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва мазкур даврда парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида 2023 йил учун авиация тиббиёти соҳасида яқин келажакда амалга ошириш зарур бўлган муҳим мақсадлар белгилаб олинди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Аудитга тайёргарлик
«Ўзавиация» агентлигида Озарбайжон Республикасидан келган эксперт гуруҳи ўз ишини бошлади.
Ташрифдан мақсад 2023 йил 17-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган аудитга тайёргарлик кўришга кўмаклашишдир.
Озарбайжон Республикаси томонидан ИКАО аудитини тайёрлаш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича катта тажрибани инобатга олган ҳолда, ушбу мутахассислар АНС, АГА соҳаларига жалб қилинади.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Алишер Навоий туғилган кунга 582 йил тўлди
Бугун “Ўзавиация” агентлигида ўзбек адабий тили асосчиси ва давлат арбоби Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоийга бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни Давлат тили бўйича директор маслаҳатчиси Р.Гулямов очиб берди.
Маърузада мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ёшлар етакчиси Л.Шорасулова А.Навойининг гўзал ғазалларидан ўқиб эшитирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда
2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
2023-йил 27-январдаги буйруғлари билан “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш” авиация қоидасига (ЎзР АҚ-195) ўзгартиришлар киритилди.
Қўйидаги ўзгартиришлар тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилган бўлиб жорий йилнинг
14 февралидан кучга кирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро хотин-қизлар куни!
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.
“Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Хайрия хашари!
Бугун, 2023 йил 18 март куни “Ўзавиация” агентлигида ҳукумат фармойишига асосан (91–Ф, 04.03.2023 й.) умумхалқ баҳор байрами Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ҳамжиҳатлигида хайрия ҳашари ўтказилди.
Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликка туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махалла аҳолисига кўмаклашилди.
Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Баҳорнинг янгиланиш байрами!
Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғлиқни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача.
Сизларни “Ўзавиация” агентлиги номидан янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз.
Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга оширалаётган эзгу ишларимизга омад ёр бўлсин! Она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, осмонимиз мусаффо бўлсин азиз дўстлар!

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Илк парвоз!
“Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров “Silk Avia” авиакомпаниясининг тантанали тадбирида қатнашди.
“Silk Avia” Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси ҳисобланиб у жорий йилнинг 25 - апрель куни ўзининг илк тижорий рейсларини амалга оширишга эришди.
Tадбир давомида меҳмонлар авиакомпаниянинг илк йўловчилари сифатида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида парвоз этишди. Тадбир юқори даража ва кутаринки руҳда якунланди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро форум!
Самарқанд шаҳрида “Аэронавигация хизматларини жорий этиш” (ANSISG-Air Navigation Services Implementation Support Group/06) ва “Учувчисиз тизимлар парвозларини ташкил этиш” (UTM U-Space, Urban Air Mobility) бўйича Европа ва Шимолий Атлантика ИКАО гуруҳининг 6-халқаро йиғилиши форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Форумни “Ўзавиация” агентлиги директори
Тохир Назаров очиб берди. Сўнг ИКАО ташкилотининг вакили Свен Халле ИКАО норматив ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Тадбир якунида йиғилишда иштирок этган хорижий мамлакатлар вакиллари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тақдим этишди.
Тадбир ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
9 май-Хотира ва Қадрлаш куни

9 май куни “Ўзавиация” агентлиги вакиллари -Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Иккинчи Жаҳон уруш қатнашчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида фаолият кўрсатган фахрийларига алоҳида эътибор ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Маросимда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган "Мангу олов" мажмуасига гулчамбарлар қўйилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) аудиторлари Ўзбекистон Республикасида навбатдаги аудит текширувини ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан навбатдаги аудит текширувини ўтказиш мақсадида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) аудиторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Режага асосан, ИКАО аудиторлар гуруҳи жорий йилнинг 17 – 29 май кунлари “Ўзавиация” агенлигида текширув олиб бориши, шунингдек,
шу давр мобайнида "Uzbekistan Airways" АЖ ва унинг бўлинмаларига, "Ўзаэронавигация" ДУК марказига, "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига ташрифи режалаштирилган.
Подробнее

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ўзбекистон парвозлар хавфсизлиги назоратини таъминлаш бўйича ИКАО аудитидан
муваффақиятли ўтди
Ўзбекистон ИКАО аудитидан муваффақиятли ўтди. Халқаро ташкилот экспертлари томонидан Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлиги тизимининг ишлашини баҳолаш бўйича комплекс аудит текшируви ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.

Батафсил

uzcaa.uz | Facebook | Telegram